"Ихтиёр қил", "ишинг қўлингда" каби тафвизут талоқ ибораларини айтиб икки талоқни ният қилиш дуруст эмас. Агар эр аёлга талоқни тафвиз қилиб, икки талоқни ният қилса, бас бир боин талоқ воқе бўлади. Шу билан бир қаторда аёл бундай ҳолатда ўзига-ўзи бирдан зиёда талоқни қўя олмайди.
بِأَنْ لَمْ يَنْوِ عَدَدًا أَوْ نَوَى وَاحِدَةً أَوْ ثِنْتَيْنِ فِي الْحُرَّةِ فَإِنَّهَا تَقَعُ وَاحِدَةً بَائِنَةً.
"Ҳурнинг ҳаққида ададни ният қилмаслик ёки бир ёки иккини ният қилиш билан бир боин талоқ воқе бўлади" (Раддул муҳтор).