Икки кишини бир қилиб вакил қилишни мухталиф суратлари бор. Улар қуйидагилар:
1. Бир киши икки кишини вакил қилиб, машиятни зикр қилса, масалан, бир киши икки кишига: "Хоҳласанглар аёлимни талоқ қилинглар" деди. Бас, бундай суратда икки вакил бирга талоқ қўйиши лозимдир. Агар алоҳида-алоҳида талоқ қилсалар, талоқ воқе бўлмайди;
2. Бир киши икки кишини вакил қилиб, машиятни зикр қилмаса, масалан, бир киши икки кишига: "Аёлимни талоқ қилинглар" деса, бас бу суратда икки вакил бирга талоқ қилишлари лозим эмас. Балки, у иккисидан қайси бири талоқ қилса, бас талоқ воқе бўлади. Бунинг шарти талоқ мол эвазига бўлмасин;
3. Бир киши икки одамни вакил қилиб: "Бирингиз бошқангизсиз талоқ қилманг" деса, бас улардан бири аввал талоқ қўйса, кейин иккинчиси талоқ қилса ёки биринчиси қўйган талоғини иккинчиси тасдиқ қилса, бас бу билан талоқ воқе бўлмайди;
4. Бир киши икки одамни вакил қилиб: "Аёлимни биргаликда уч талоқ қилинглар" деса, бас бир вакил бир талоқ, иккинчиси икки талоқ қўйса, талоқ воқе бўлмайди. Балки, икки вакил биргаликда уч талоқ қўйсалар талоқ воқе бўлади;
5. Эр "биргаликда" деган таъкидни ишлатмай икки вакилга: "Аёлимни уч талоқ қилинглар" деса, бас икки вакилдан ҳар бири уч талоқ қўйишга ҳақли бўлади. Шунингдек, икки вакилдан бири бир, иккинчиси икки талоқ қўйса талоқ воқе бўлади.
وَإِنْ قَالَ لِرَجُلَيْنِ: طَلِّقَا امْرَأَتِي إنْ شِئْتُمَا فَلَيْسَ لِأَحَدِهِمَا التَّفَرُّدُ بِالطَّلَاقِ مَا لَمْ يَجْتَمِعَا عَلَيْهِ وَإِنْ قَالَ: طَلِّقَا امْرَأَتِي وَلَمْ يَقْرِنْهُ بِالْمَشِيئَةِ كَانَ تَوْكِيلًا وَكَانَ لِأَحَدِهِمَا أَنْ يُطَلِّقَهَا كَذَا فِي الْجَوْهَرَةِ النَّيِّرَةِ. إذَا وَكَّلَ رَجُلَيْنِ بِالطَّلَاقِ كَانَ لِكُلِّ وَاحِدٍ مِنْهُمَا أَنْ يُطَلِّقَهَا إذَا لَمْ يَكُنْ الطَّلَاقُ بِمَالٍ وَلَوْ وَكَّلَهُمَا بِالطَّلَاقِ وَقَالَ: لَا يُطَلِّقُهَا أَحَدُكُمَا بِدُونِ صَاحِبِهِ فَطَلَّقَهَا أَحَدُهُمَا فَطَلَّقَهَا الْآخَرُ أَوْ طَلَّقَ أَحَدُهُمَا وَأَجَازَ الْآخَرُ لَا يَقَعُ شَيْءٌ. وَلَوْ قَالَ لِرَجُلَيْنِ: طَلِّقَاهَا جَمِيعًا ثَلَاثًا فَطَلَّقَهَا أَحَدُهُمَا وَاحِدَةً ثُمَّ طَلَّقَهَا الْآخَرُ تَطْلِيقَتَيْنِ لَا يَقَعُ شَيْءٌ حَتَّى يَجْتَمِعَا عَلَى الثَّلَاثِ كَذَا فِي فَتَاوَى قَاضِي خَانْ. وَلَوْ قَالَ لِرَجُلَيْنِ: طَلِّقَاهَا ثَلَاثًا يَنْفَرِدُ كُلُّ وَاحِدٍ مِنْهَا بِالطَّلَاقِ وَكَذَا يَمْلِكُ أَحَدُهُمَا وَاحِدَةً وَالْآخَرُ ثِنْتَيْنِ كَذَا فِي الْعَتَّابِيَّةِ.
"Бир киши икки кишига: "Агар икковларинг хоҳласаларинг аёлимни талоқ қилинглар" деса, у иккиси жамланмас экан, у иккисидан бирортаси якка холда талоқ қўя олмайдилар. Агар бир киши хоҳласангиз деган сўзни ишлатмай: "Иккингиз аёлимни талоқ қилинглар" деса, вакил қилиш бўлади. "Жавҳаратун наййира"да келтирилишича у иккисидан бири аёлни талоқ қила оладилар. Агар бир киши икки кишини талоққа вакил қилса, агар талоқ мол эвазига бўлмаса, иккисидан ҳар бири аёлни талоқ қила оладилар. Агар бир киши икки кишини талоққа вакил қилиб: "Иккингиздан бирингиз бошқанггизсиз талоқ қила олмайди" деса ва иккисидан бири талоқ қилса, кетидан бошқаси талоқ қилса ёки иккисидан бири талоқ қилса, бошқаси эса, ижозат берса, ҳеч нарса воқе бўлмайди. Агар бир киши икки кишига қарата: "Иккинггиз биргаликда уни уч талоқ қилинглар" деса ва у иккисидан бири бир талоқ қилса, бошқаси эса, кейинроқ икки талоқ қилса, у иккиси бирданига уч талоққа қўймагунларича ҳеч нарса воқе бўлмайди. "Фатвои қозихон"да шундай дейилган. Агар бир киши икки кишига: "Иккинггиз уни уч талоқ қилинглар" деса, иккисидан ҳар бири якка ҳолда талоқ қўя олади. Шунингдек, иккисидан бири бир талоққа, бошқаси икки талоққа молик бўлади. "Аттобия"да шундай дейилган" (Фатавои ҳиндия).
Бундан ташқари "Фатаво ҳиндия"да бу баҳсга доир кўплаб маълумотлар келтирилган. Батафсил маълумотга эга бўлишни истасангиз унга қаранг.