loader

Вакилга бир неча хотинлардан бирини талоқ қилиш ихтиёрини берилиш суратлари

Эр бир кишига: "Аёлларимдан бирини талоқ қилинг" деса, вакил ушбу қавлга биноан талоқ қилса, бас унинг икки сурати мавжуддир. Улар:
1. Вакил вакил қилгувчининг аёлларидан бирини тайин қилиб талоқ қилади ва у тайин қилинган аёлга талоқ воқе бўлади ҳамда эрда бирор ихтиёр боқий қолмайди;
2. Вакил тайинсиз: "Аёлларингдан бирини талоқ қилдим" дейди. Бас бу билан аёллардан қайсидир бирига талоқ воқе бўлади ва улардан бирини тайин қилиш ихтиёри эрга бўлади ҳамда тайин қилишдан олдин эр бирор аёлига яқинлик қила олмайди.
وَإِذَا قَالَ لِغَيْرِهِ: طَلِّقْ إحْدَى نِسَائِي وَطَلق وَاحِدَةً مِنْهُنَّ بِعَيْنِهَا صَحَّ وَلَيْسَ لِلزَّوْجِ أَنْ يَصْرِفَ الطَّلَاقَ إلَى غَيْرِهَا وَكَذَا إذَا طَلَّقَ وَاحِدَةً مِنْهُنَّ لَا بِعَيْنِهَا صَحَّ وَيَكُونُ الْخِيَارُ لِلزَّوْجِ كَذَا فِي الْمُحِيطِ.
"Агар эр бир кишига: "Аёлларимдан бирини талоқ қил" деса, улардан бирини тайин қилиб талоқ қилса дуруст бўлади. Лекин, эр талоқни ўша аёлидан бошқага бура олмайди. Агар улардан бирини тайин қилмай талоқ қилса дуруст бўлади ва эрда тайин қилиш ихтиёри бўлади. "Муҳит"да шундай дейилган" (Фатвои ҳиндия).

Орқага Олдинга