Эр-хотин ўртасида кундузида жанжал чиқиб, аёл уйдан чиқиб кетишни ирода қилди. Кундизида жанжаллашиб уйдан чиқиб кетиш халқ оарсида турли миш-мишларни тарқалишига сабаб бўлади. Эр буни эътиборга олиб аёлга: "Агар уйдан чиқсанг талоқсан" деди. Аёл қўрққанидан уйдан чиқмади. Кеч кирганда яна жанжал чиқиб, эр ғазаб билан уйдан чиқиб кетди. Аёл кундизида турли миш-миш тарқамасин деб ташқарига чиқсанг талоқсан деган эди. Ҳозир кеч кириб, ундай хавф қолмади деб, эрни уйга қайтариш мақсадида эрнинг орқасидан чиқди ва эр томонидан талоққа қўйилган шарт топилиши билан зоҳиран талоқ воқе бўлиши лозим эди. Лекин, талоқ воқе бўлмайди. Чунки, эрнинг мақсади кундизида жанжал сабабли турли гап-сўз тарқамаслиги учун аёлига ташқарига чиқсанг талоқсан деган эди. Кечки пайтга бориб, яна жанжаллашиб, эри ортидан уни қайтариш мақсадида чиқиши эрнинг ниятига мос келмайди. Шунинг учун аёлга талоқ тушмайди. Буни Муфтий Азизурроҳмон таъкидлаганлар. Бундай талоқни талоқу фавр дейилади. Масалан, эр-хотин уй ичида жанжаллашиб қолишди ва аёл ўша заҳоти чиқиб, воқеани эрнинг ота-онасига айтиб бераман деди. Шунда эр: "Уйдан ташқарига чиқсанг талоқсан" деса ва мақсади ҳозир чиқиб жанжални айтиб берсанг деган маънони ирода қилса, аёл ўша заҳоти ташқарига чиқмай бироз муддат ўтгандан кейин чиқса талоқ тушмайди. Чунки, эр хотинни мутлоқ уйдан чиқмаслигини эмас, балки ўша заҳоти чиқиб жанжални айтмаслигини ирода қилган эди. Агар мақсади мутлоқ уйдан чиқмаслиги бўлса, аёл қачон ташқарига чиқса талоқ воқеъ бўлади.
وَشُرِطَ لِلْحِنْثِ فِي قَوْلِهِ إنْ خَرَجْت مَثَلًا فَأَنْتِ طَالِقٌ… لِمُرِيدِ الْخُرُوجِ… فِعْلُهُ فَوْرًا لِأَنَّ قَصْدَهُ الْمَنْعُ عَنْ ذَلِكَ الْفِعْلِ عُرْفًا وَمَدَارُ الْأَيْمَانِ عَلَيْهِ.
"Чиқиб кетмоқчи бўлиб турган аёлга, эри агар чиқсанг талоқсан деган ўринда, талоқ тушиши учун хотин ўша вақтда чиқиб кетиши керак. Чунки, эрнинг мақсади урфда ўша феълдан манъ қилишдир, яъни чиқиб кетмоқчи бўлиб турган пайтидаги чиқиб кетишидан манъ қилишдир. Мутлоқ қачондир чиқишидан манъ қилиш эмас. Қасамдан нима ирода қилингани урфга боғлиқ бўлади" (Дуррул мухтор).