loader

Таълиқ ва жазо

Юқорида келтирилган талоқни баъзи ишларга таълиқ қилишликдан мурод хотинни жазолаш бўлса, ўша вақтда талоқ тушади. Масалан, хотин эрини: "Эй пасткаш" деб сўкса, жавобига эр: "Агар сен айтгандай пасткаш бўлсам сен талоқсан" деса, ўша заҳоти талоқ тушади. Чунки, эр бундай ўринларда агар пасткаш бўлсам талоқсан, пасткаш бўлмасам талоқ эмассан деган маънони ирода қилмайди. Балки, хотинга талоқ бериб озор беришни ирода қиади. Мабода эр мен жахони ирода қилмаган эдим, балки таълиқни ирода қилган эдим деб айтса, ўзи билан Аллоҳни ўртасига ҳавола қилинади. Ихтиёр қилинган ва фатво берилган гап шуки, агар эр ғазаб ҳолатида айтса, жазолашга акс ҳолда эса, шартга йўйилади дейилган. Агар шартни ирода қилган бўлса, эр ҳақиқатда пастгаш бўлмаса талоқ тушмайди.
فَلَوْ سَبَّتْهُ بِنَحْوِ قَرْطَبَانِ وَسِفْلَةٍ، فَقَالَ: إنْ كُنْت كَمَا قُلْت فَأَنْتِ طَالِقٌ تَنَجَّزَ، سَوَاءٌ كَانَ الزَّوْجُ كَمَا قَالَتْ أَوْ لَمْ يَكُنْ لِأَنَّ الزَّوْجَ فِي الْغَالِبِ لَا يُرِيدُ إلَّا إيذَاءَهَا بِالطَّلَاقِ، فَإِنْ أَرَادَ التَّعْلِيقَ يَدِينُ.
"Агар аёл эрини даюс ёки пасткаш деб ҳақорат қилса, жавобига эр: "Сен айтгандек бўлсам талоқсан" деса, бас бу ўша вақтда талоқ қўйиш бўлиб, таълиқ ҳисобланмайди. Хоҳ эр хотин айтгандек бўлсин ёки бўлмасин. Чунки, эр кўпинча бундай ўринларда хотинга талоқ қўйиб озор беришни ирода қилади. Агар эр таълиқни ирода қилса, ниятини ўзи билан Аллоҳнинг ўртасига ҳавола қилинади" (Раддул муҳтор).
فِي الذَّخِيرَةِ وَفِيهَا وَالْمُخْتَارُ وَالْفَتْوَى أَنَّهُ إنْ كَانَ فِي حَالَةِ الْغَضَبِ فَهُوَ عَلَى الْمُجَازَاةِ وَإِلَّا فَعَلَى الشَّرْطِ اهـ وَمِثْلُهُ فِي التَّتَارْخَانِيَّة عَنْ الْمُحِيطِ. وَفِي الْوَلْوَالِجيَّةِ: إنْ أَرَادَ التَّعْلِيقَ لَا يَقَعُ مَا لَمْ يَكُنْ سَفَلَة.
"Захира"да ёзилишича, мухтор ва фатво берилган қавл шуки, агар эр ғазаб ҳолатида бўлса, унинг гапи жазодир. Агар ғазаб ҳолатида бўлмаса, айтган сўзини шартга йўйилади, яъни шарт топилса талоқ тушади. Акс ҳолда талқ воқеъ бўлмайди. "Татархония"да ҳам "Муҳит"дан бунинг ўхшаши нақл қилинган. "Валволижия"да агар эр таълиқни ирода қилиб, ўзи пасткаш бўлмаса, талоқ тушмайди дейилган" (Раддул муҳтор).

Орқага Олдинга