loader

Эр томонга нисбат берилган шартни бошқа киши бажариши

Аёл онасиникига кетиб қолган бўлса, эр унга: "Агар сени уйимга олиб келсам талоқсан" деса ва аёл ўзи борса ёки қариндошларидан бирортаси олиб келиб қўйса, талоқ воқе бўлмайди.
Эр аёлига: "Сенга кийим-кечак ёки зеб-зийнат олиб берсам талоқсан" деса-ю, бошқа киши уларни аёлга олиб келиб берса, талоқ воқе бўлмайди. Чунки, шарт топилмагани учун талоқ ҳам рўёбга чиқмайди.
تَنْحَلُّ الْيَمِينُ إذَا وُجِدَ الشَّرْطُ مَرَّةً.
"Шарт бир марта топилиши билан қасам ечилади" (Дуррул мухтор).
إنْ لَمْ تَرُدِّي ثَوْبِي السَّاعَةَ فَأَنْتِ طَالِقٌ فَجَاءَ فُلَانٌ مِنْ جَانِبٍ آخَرَ بِنَفْسِهِ وَأَخَذَ الثَّوْبَ قَبْلَ دَفْعِهَا لَا يَحْنَثُ.
"Агар кийимимни ҳозир қайтармасанг талоқсан деса, хотин кийимни эрга топширишидан олдин бошқа томондан бир киши ўз ихтиёри билан келиб кийимни олса, эр қасамхўр бўлмайди" (Раддул муҳтор).

Орқага Олдинга