Эр аёлига: "Агар отангни уйига борсанг талоқсан" деди. Аёл қачон отаси уйига борса, талоқ воқе бўлади. Гарчи ота вафот этгандан кейин борса ҳам. Чунки, ота вафот этгандан кейин ҳам у уй урфда отанинг уйи дейилади.
إذَا عَلِمْت ذَلِكَ ظَهَرَ لَك أَنَّ قَاعِدَةَ بِنَاءِ الْأَيْمَانِ عَلَى الْعُرْفِ مَعْنَاهُ أَنَّ الْمُعْتَبَرَ هُوَ الْمَعْنَى الْمَقْصُودُ فِي الْعُرْفِ مِنْ اللَّفْظِ الْمُسَمَّى.
"Агар буни билган бўлсанг, қасамларнинг асоси урфга биноандир деган қоиданинг маъноси, айтилган сўздан урфда нима қасд қилинса ўша нарса эътиборга олинади деганидир" (Раддул муҳтор).
اعْلَمْ أَنَّهُ إذَا حَلَفَ لَا يَدْخُلُ دَارَ زَيْدٍ فَدَارُهُ مُطْلَقًا دَارٌ يَسْكُنُهَا.
"Билгинки, Зайднинг уйига кирмайман деб бир киши қасам ичса, унинг мутлоқ ховлиси, яъни яшаб турган ховлиси ирода қилинган бўлади" (Раддул муҳтор).