loader

Бир кишини талоққа эга қилиш ёки унинг розилигига талоқни таълиқ қилиш

Бир киши қайсидир кишилар розилигига талоқни муъаллақ қилди. Масалан, эр аёлига: "Агар онам хоҳласа, аёлим талоқ" ёки "Онамни ўзимдаги талоққа эга қилдим. Қачон онам хоҳласа, талоқ қилади" деса ва она ўғлини аёлини талоқ қилишни хоҳласа, бас талоқ воқе бўлади. Ҳақиқатда, бу таълиқ эмас, тафвиздир.
وَلَوْ قَالَ أَمْرُ امْرَأَتِي بِيَدِ فُلَانٍ شَهْرًا فَهُوَ عَلَى الشَّهْرِ الَّذِي يَلِيهِ وَيَبْطُلُ بِمُضِيِّهِ بِلَا عِلْمٍ كَذَا فِي الْكَافِي.
"Агар (эр) аёлимнинг иши бир ойгача фалон кишининг қўлида деса, айтилган сўзга яқин бўлган ой эътиборга олинади. У ойнинг ўтиши билан (фалончи эрнинг сўзини билмаса ҳам) қасам ботил бўлаверади. "Кофий"да шундай дейилган" (Фатвои ҳиндия).
وَلَوْ قَالَ لِغَيْرِهِ طَلِّقْ امْرَأَتِي فَقَدْ جَعَلْت ذَلِكَ إلَيْكَ فَهُوَ تَفْوِيضٌ.
"Агар (эр) бир кишига: "Аёлимни талоқ қил, бу ишни сенга топширдим" деса, бу тафвиз бўлади" (Фатвои ҳиндия).

Орқага Олдинга