loader

Никоҳ томонга нисбат бериб таълиқ қилиш

Никоҳдан олдин таълиқ қилинган талоқ эътиборга олинмайди деб юқорида ўтилди. Билинг-ки, талоқ ва талоқни таълиқ қилиш учун никоҳ шартдир. Никоҳдан олдин унга нисбат бериб, талоқни таълиқ қилинса ва шарт рўёбга чиқса, жазо ҳам унга тартиб топади. Масалан, бир киши бегона аёлга: "Мен сенга уйлансам талоқсан" деб, шарт қўйса ва унга уйланиб шартни рўёбга чиқарса, жазо, яъни талоқ воқе бўлади.
شَرْطُهُ الْمِلْكُ حَقِيقَةً…كَقَوْلِهِ لِمَنْكُوحَتِهِ أَوْ مُعْتَدَّتِهِ إنْ ذَهَبْت فَأَنْتِ طَالِقٌ، أَوْ الْإِضَافَةُ إلَيْهِ أَيْ الْمِلْكِ الْحَقِيقِيِّ… كَإِنْ مَلَكْت عَبْدًا أَوْ إنْ مَلَّكْتُك لِمُعَيَّنٍ فَكَذَا أَوْ الْحُكْمِيِّ كَذَلِكَ كَإِنْ نَكَحْت امْرَأَةً أَوْ إنْ نَكَحْتُك فَأَنْتِ طَالِقٌ.
"Талоқ қўйишнинг шарти ҳақиқатда унга молик бўлишдир... масалан, ўз никоҳидаги ёки иддадаги аёлига: "Агар кетсанг талоқсан" деса ёки ҳақиқий милкка нисбатини беришдир. Масалан, бир қулга молик бўлсам ёки муайян бир кишига сени сотиб олсам фалонсан деса ёки ҳукмий милкка нисбатини беришдир. Масалан, бирор бир аёлга уйлансам ёки сенга уйлансам талоқсан дегани каби (шарт топилиши билан талоқ воқе бўлади)" (Раддул муҳтор).

Орқага Олдинга