loader

Ийлонинг сариҳ ва киноя лафзлари

Талоқ каби ийлонинг ҳам баъзи лафзлари сариҳ ҳисобланиб, уни эшитиш билан жимони тарк қилиш тушунилади ва бошқа маъно ҳаёлга келмайди. Масалан, “Яқинлик қилмайман”, “Жимо қилмайман”, “Ватий қилмайман” ва бошқалар. Бу лафзларни айтгандан кейин ийлони ният қилсин ёки қилмасин тўрт ой ичида аёлга яқинлик қилиш билан яқинлик қилмайман деб ичган қасамини бузганлик каффорат лозим бўлади. Агар тўрт ой яқинлик қилмаса, ийло сабабли бир боин талоқ воқе бўлади. Ийлонинг баъзи лафзлари талоқ лафзлари каби киноя ҳисобланади, яъни у лафзлардан фақат жимони тарк қилиш тушунилмайди. Балки, ундан бошқа маъноларга ҳам далолат қилади. Масалан: “Сенга қўл теккизмайман”, “Сени олдингга кирмайман”, “Сени қучоғимга олмайман”, “Сен билан бир ёстиққа бош қўймайман” ва бошқа лафзлар каби. Бас, бу лафзларда эрнинг ниятига қаралади. Агар эр бу сўзлар билан хотинига яқинлик қилмасликни ният қилса ийло бўлади. Аксинча бўлса, ийло бўлмайди.
الْأَلْفَاظُ الَّتِي يَقَعُ بِهَا الْإِيلَاءُ نَوْعَانِ ): صَرِيحٌ وَكِنَايَةٌ أَمَّا الصَّرِيحُ فَكُلُّ لَفْظٍ يَسْبِقُ إلَى الْفَهْمِ مَعْنَى الْوِقَاعِ مِنْهُ لِقَوْلِهِ لَا أَقْرَبُك لَا أُجَامِعُك  الخ وَأَمَّا الْكِنَايَةُ فَكُلُّ لَفْظٍ لَا يَسْبِقُ إلَى الْفَهْمِ مَعْنَى الْوِقَاعِ مِنْهُ وَيُحْتَمَلُ غَيْرُهُ فَمَا لَمْ يَنْوِي لَا يَكُونُ إيلَاءً كَقَوْلِهِ لَا أَمَسُّهَا لَا آنِيهَا لَا أَدْخُلُ بِهَا لَا أَغْشَاهَا لَا يُجْمَعُ رَأْسُهَا وَرَأْسِي .
“Ийло у билан воқе бўладиган сўзлар икки қисмдир: Сариҳ ва киноя. Яқинлик қилиш маъносини англатадиган ҳар бир сўз сариҳ ҳисобланади. Масалан, эрнинг яқинлик қилмайман, жимо қилмайман каби сўзларидек...Яқинлик қилиш маъносини очиқ ойдин англатмай ундан бошқа нарсани эҳтимоли бор бўлган сўзлар киноийдир. Масалан, сенга тегинмайман, ҳузурингга кирмайман, сен билан менинг бошим бир бўлмайди каби” (Фатвои ҳиндия).

Орқага Олдинга