Бир киши белгилан муддатгача аёлини зиҳор қилса, масалан, эр аёлга: “Сен мен учун бир йил ёки бир ойгача онамдексан” деса, бас белгиланган муддат ичида аёли билан яқинлик қилса, зиҳор каффорати лозим бўлади. Агар белгиланган муддатдан кейин аёлга яқинлик қилса, зиҳор ботил бўлиб, каффорат лозим бўлмайди.
ولو ظاهر موقتا بان قال انت علي كظهر امي اليوم او الشهر او السنة يصير مظاهرا في الحال فاذا مضى ذلك الوقت بطل.
“Агар бир киши аёлига маълум вақт тайин қилиб: “Сен менга бугун ёки бир ой ёки бир йил” онамнинг бели кабисан” деса, ўша ҳолатда зиҳор қилувчи бўлади ва агар белгиланган вақт ўтгандан кейин аёлига яқинлик қилса, эрнинг зиммасига зиҳор каффорати лозим бўлмайди” (Фатвои қозихон).