loader

Зиҳорнинг каффорати сабабли эр аёл билан яқинлик қилмаслиги

Зиҳордан кейин эр каффоратни адо қилишдан қўрқиб, аёлга яқинлик қилмаса ва уни ўз ҳолига ташлаб қўйса, аёл қозига ариза бериб, каффоратни адо қилдиришга ёки талоқ қўйишга мажбур қилдиришга ҳаққи бор.

وَلِلْمَرْأَةِ أَنْ تُطَالِبَهُ بِالْوَطْءِ لِتَعَلُّقِ حَقِّهَا بِهِ وَعَلَيْهَا أَنْ تَمْنَعَهُ مِنْ الِاسْتِمْتَاعِ حَتَّى يُكَفِّرَ وَعَلَى الْقَاضِي إلْزَامُهُ بِهِ بِالتَّكْفِيرِ دَفْعًا لِلضَّرَرِ عَنْهَا بِحَبْسٍ، أَوْ ضَرْبٍ إلَى أَنْ يُكَفِّرَ، أَوْ يُطَلِّقَ.

“Аёл эридан яқинлик қилишини талаб қила олади. Чунки, бу аёлнинг ҳақларидандир. Шунингдек, аёл эри зиҳор қилган пайтда каффоратни тўлагунича яқинликдан эрини тўсиб туради. Қози эса, аёлдан зарарни дафъ қилиш учун каффоратни тўлашга эрни ундайди. Бу нарса то каффоратни эр тўлагунича, уни ҳибсда тутиб туриш билан ёки уриш йўли билан бўлади” (Дуррул мухтор).

Орқага Олдинга