loader

Бедарак кетган эрнинг қайтиши

Бедарак йўқолган эр ҳақда аёл қозига ариза тақдим этиб, тўрт йил кутгандан кейин, қози у ҳақда вафот этди деб, ҳукм чиқарса, бас буни икки сурати бор:
1. Аёл иккинчи эрга тегиб ҳали хилвати саҳиҳа бўлишидан аввал олдинги эр (хоҳ вафот иддаси ичида ёки ундан кейин ёки иккинчи эрга тегишдан олдин ёки кейин) қайтиб келса, бил иттифоқ аёл аввалги эр никоҳида қолади ва ҳаргиз иккинчи эр олдида қола олмайди;
2. Аёл вафот иддасини ўтаказгандан кейин бошқа эрга турмушга чиқиб, у билан хилвати саҳиҳа бўлса, моликия мазҳабига мувофиқ аёл иккинчи эр олдида қолади ва аввалги эрни аёлда ҳеч қандай ҳақи қолмайди. Лекин, моликия мазҳабидан Аллома Солиҳ Тунисийнинг бу масала юзасидан фатвоси қуйидагидир: “Қоидага мувофиқ эр-хотин ўртасида никоҳ тафрийқ бўлса, ражъий талоқ воқе бўлади ва аёл уч ҳайз миқдорича идда ўтиради. Агар идда ичида бедарак кетган эр келиб, аёлига ражъат қилса ражъат дуруст бўлади ва аёл эрнинг никоҳида қолади. Агар идда тугагандан кейин келса ёки аввалроқ келганди-ю, лекин ҳали аёлига сўз ёки феъл билан ражъат қилмай идда тугаб қолса, бас аёл боин талоқ бўлади. Бундан кейин аёлда аввалги эрга тегиш ёки тегмаслигида ихтиёр бўлади. Абу Ҳанифа мазҳабида эса, юқоридаги ҳар икки суратда ҳам аёл аввалги эр никоҳида қолади. Ҳанафийлар учун бошқа мазҳаб асосида фатво бериш жуда ҳам ноилож бўлган вақтдагина рухсат берилган. Лекин, юқоридаги икки суратда бирор зарурат топилмаяпди. Шунинг учун ҳанафия мазҳабига амал қилиш зарур бўлади. Ҳанафия мазҳабида юқоридаги икки масала борасида фатво берилган қавл шуки, хаоҳ иккинчи эр билан хилвати саҳиҳа бўлсин ёки бўлмасин бедарак йўқолган эр қайтиб келса аёл аввалги эр никоҳида қолади.

Танбиҳ: Бу ўринда бир неча масалаларни эсда тутиш лозим:

1. Аввалги эр билан никоҳни янгиланашга зарурат йўқ ва маҳр бериш ҳам вожиб бўлмайди. Чунки, никоҳ мавжуд ўринда қайтадан маҳр берилмайди;
2. Аёл иккинчи эрга турмушга чиқиб, у билан хилвати саҳиҳа қилса, уч ҳайз миқдорича идда ўтирмай аввалги эрига қайта олмайди. Агар аёл иккинчи эрдан ҳомиладор бўлиб қолса, ҳомиласини туғмагунича, аввалги эрига қайтмайди;
3. Аёл иддани аввалги эри уйида ўтказади. Лекин, идда мобайнида эр аёлга тегажонлик қилмайди ҳамда ундан алоҳида яшайди. Бу борада келгуси идда мавзуида батафсил сўз юритамиз;
4. Хилвати саҳиҳа бўлгандан кейин иккинчи эр аёлга маҳр бериши лозим бўлади. Агар хилват саҳиҳа бўлмаса, маҳр бермайди;
5. Иккинчи эр билан хилвати саҳиҳа бўлиб, ундан фарзан кўрса, насаб иккинчи эрдан собит бўлади.

Орқага Олдинга