loader

Ажримдан кейин мутааннит эр ўз қилмишидан пушаймон бўлиши



Мутааннит эр ажримдан кейин ўз қилмишидан пушаймон бўлса, эр аёлни қайтариб олиши мумкинми ёки йўқми? Буни икки сурати бор:

1. Аёл ажримдан кейин идда ўтириб иддасини тугатса ва эр ўз қилмишига пушаймон қилиб аёлни қайтариб олмоқчи бўлса, бу ҳолатда эрнинг ихтиёри буткул тугайди. Чунки, иддадан кейин ражъий талоқ боинга айланади. Ҳа, албатта томонлар розилиги билан иккинчи марта никоҳ қилиш мумкин;
2. Эр аёлни иддаси тугашидан олдин қилмишидан пушаймон бўлиб, аёлни нафақасини бериш ва бошқа ҳақларини адо қилишга тайёр бўлса, бу ҳолатда моликия мазҳабида бирор ривоят келмаган. Шунинг учун муфтийлар бу ҳолатда икки эҳтимолни нақл қилганлар:

1. Ажрим сабабли ражъий талоқ воқе бўлади ва идда ичида эр аёлни қайтариб олиши мумкин;
2. Боин талоқ воқе бўлади ва эрда аёлни қайтариб олиш ҳаққи қолмайди. Аллома Солиҳ аввалги қавлни рожиҳ деб, таъкидлаган. Ашраф Али Таҳонавий: “Фатво шунга. Лекин, никоҳни янгилаб олишлари афзал” деганлар.

Фойда: Ражъий талоқ иддасида аёлга эрни қайтиши саҳиҳ бўлади. Аёл учун эса, бундай ҳолатда бошқа эрга турмушга чиқиши ҳаромдир. Аёл бундай ҳолатда эрини олдида қолиши лозим. Шунинг учун аёлга никоҳни янгилаб олиш лозим. Агар аёл ўзини билимсизлиги сабабли никоҳни янгилаб олмаса, эр никоҳни янгиламасдан яшаши жоиз.

Орқага Олдинга