Умуман ҳайз кўрмаган аёлларнинг оиса ёши ўттиз ёш деб белгиланган, яъни бир аёл ўттиз ёшга киргунча умуман ҳайз кўрмаса, бундай аёлларни ўттиз ёшдан кейин оиса дейилади. Дастлаб ҳайз кўриб кейин ҳаёз кўрмай қолган ёки доимо ҳайз кўриб юрадиган аёлларнинг оиса ёши эллик беш ёшдир. Ушбу қавл фатво берилган, мухтор қавлдир. Лекин, бу қавлнинг шарти шуки, эллик беш ёшга киришдан олти ой олдин қон тўхтаб келмаётган бўлиши лозим. Ушбу икки хил тарздаги оиса аёлларга эрлари талоқ қўйса, уч ой идда ўтирадилар. Агар уч ой ўтишидан олдин ҳайз кўриб қолсалар, янгитдан ҳайзга қараб, уч ҳайз миқдорича идда ўтирадилар.
وَ الْإِيَاسُ سَنَة لِلرُّومِيَّةِ وَغَيْرِهَا خَمْسٌ وَخَمْسُونَ عِنْدَ الْجُمْهُورِ وَعَلَيْهِ الْفَتْوَى. وَقِيلَ الْفَتْوَى عَلَى خَمْسِينَ نَهْرٌ. وَفِي الْبَحْرِ عَنْ الْجَامِعِ : صَغِيرَةٌ بَلَغَتْ ثَلَاثِينَ سَنَةً وَلَمْ تَحِضْ حُكِمَ بِإِيَاسِهَا.
“Қондан қолишлик йилнинг эътибори билан Румлик ва бошқа аёллар учун эллик беш ёшдир. Жумҳур наздида ҳам ҳукм шудир ва бунга фатво берилган. “Наҳр”да келишича бир қавлда эллик ёш дейилган. “Баҳр”да “Жоме”дан ривоят қилиниб, ёш қиз ўттиз ёшгача ҳайз кўрмаса, ўттиз ёшдан кейин оиса деб ҳукм қилинади, дейилган” (Раддул муҳтор).
وَعِنْدَنَا مَا لَمْ تَبْلُغْ حَدَّ الْإِيَاسِ لَا تَعْتَدُّ بِالْأَشْهُرِ وَحَدُّهُ خَمْسٌ وَخَمْسُونَ سَنَةً هُوَ الْمُخْتَارُ لَكِنَّهُ يُشْتَرَطُ لِلْحُكْمِ بِالْإِيَاسِ فِي هَذِهِ الْمُدَّةِ أَنْ يَنْقَطِعَ الدَّمُ عَنْهَا مُدَّةً طَوِيلَةً وَهِيَ سِتَّةُ أَشْهُرٍ فِي الْأَصَح.
“Бизнинг наздимизда аёл оиса ёшига етмаса, ойлар билан идда ўтирмайди. Оиса ёши эллик беш ёшдир. Шу мухтор қавлдир. Лекин, бу муддатда оиса деб ҳукм қилиш учун қон узоқ муддат узулиши шартдир. Саҳиҳ қавлга биноан узоқ муддат олти ойдир” (Раддул муҳтор).