Бир аёл зино сабабли ҳомиладор бўлиб, зино қилган кишига турмушга чиқиб, аёл олти ой ёки ундан зиёда муддатда туғса, боланинг насаби у зино қилгувчи эрдан собит бўлади. Лекин, бу насаб зино сабабли эмас, никоҳ сабабли собит бўлади. Агар никоҳдан кейин олти ойдан камда туғса, боланинг насаби собит бўлмайди.
وَلَوْ زَنَى بِامْرَأَةٍ فَحَمَلَتْ ، ثُمَّ تَزَوَّجَهَا فَوَلَدَتْ إنْ جَاءَتْ بِهِ لِسِتَّةِ أَشْهُرٍ فَصَاعِدًا ثَبَتَ نَسَبُهُ ، وَإِنْ جَاءَتْ بِهِ لِأَقَلَّ مِنْ سِتَّةِ أَشْهُرٍ لَمْ يَثْبُتْ نَسَبُهُ
“Бир киши бегона аёл билан зино қилиб, аёл ҳомиладор бўлса, сўнг киши у аёлга уйланиб, олти ой ёки ундан кўпроқ муддатда бола туғса, боланинг насаби зино қилувчи эрдан собит бўлади. Агар олти ойдан камроқ муддатда бола туғса, насаби собит бўлмайди” (Фатвои ҳиндия).