loader

Талоқ сўзини ўзгартириб талоқ қилиш

Савол: Зайд ўз аёлига талоқ сўзини тўғри талаффуз қилмай, бир талок, икки талок, уч талок деса, талоқ тушадими?

Жавоб: Баҳрур роиқ китобининг соҳиби талоқ сўзини ўзгартириб талоқ қўйилса, талоқ тушиши ёки тушмаслиги тўғрисида қуйидагиларни айтганлар:

وَمِنْهُ الْأَلْفَاظُ الْمُصَحَّفَةُ وَهِيَ خَمْسَةٌ: تَلَاقٌ وَتَلَاغٌ وَطَلَاغٌ وَطَلَاك وَتَلَاك فَيَقَعُ قَضَاءً وَلَا يُصَدَّقُ إلَّا إذَا أَشْهَدَ عَلَى ذَلِكَ قَبْلَ التَّكَلُّمِ بِأَنْ قَالَ امْرَأَتِي تَطْلُبُ مِنِّي الطَّلَاقَ وَأَنَا لَا أُطَلِّقُ فَأَقُولُ هَذَا.

“Талоқ тушадиган сўзлардандир талоқ лафзини ўзгартирилган шакли. Улар бештадир: Талақ, талағ, толағ, толак, талак. Қазоан булар билан талоқ воқе бўлади ва (мен бу сўзлардан талоқни ирода қилмаган эдим деса) тасдиқ қилинмайди. Лекин, гапиришдан олдин аёлим мендан талоқни талаб қилаяпти. Мен уни талоқ қилмайман ва (талоқ лафзини ўзгартириб) буларни айтаман деб, гувоҳ қилиб қўйса, (талоқни ирода қилмаганман деган гапини) тасдиқ қилинади” (Баҳрур роиқ шарҳу канзуд дақоиқ).

وَلَا فَرْقَ بَيْنَ الْعَالِمِ، وَالْجَاهِلِ وَعَلَيْهِ الْفَتْوَى.

“Бу сўзларни талаффуз қилиш билан талоқ тушишида олим билан жоҳилнинг фарқи йўқдир. Фатво шунгадир” (Баҳрур роиқ шарҳу канзуд дақоиқ).

Савол: Зайд аёли билан уришиб қолиб, қўшниси Амрни олдига чиқибди. Амр Зайдга ундай аёлни талоқ қўйиб юбор дебди. Шунда Зайд талоқ қўйишни билмайман дебди. Шунда Амр бир, икки, уч талоқсан дейсан дебди. Зайд аёлига амр ўргатгандек айтибди. Бу ҳолатда Зайднинг аёлига талоқ тушадими?

Жавоб:

وَيَقَعُ طَلَاقُ كُلِّ زَوْجٍ عَاقِلٍ بَالِغٍ.

“Оқил, болиғ ҳар бир эркакнинг талоғи воқе бўлади” (Баҳрур роиқ).

Савол: Икки аёлдан бири эрига кундошимни талоқ қилинг деб, талаб қилса, эр ёлғондан уни талоқ қилиб бўлганман деб айтса, иккинчи аёлга талоқ тушадими?

Жавоб: Агар эр аёлини тинчлантириш мақсадида уни талоқ қилдим деса, талоқ тушади. Ёлғондан тинчлантириш мақсадида талоқ қўйганман деб хабар берса, талоқ тушмайди.

لَوْ أَرَادَ بِهِ الْخَبَرَ عَنْ الْمَاضِي كَذِبًا لَا يَقَعُ دِيَانَةً، وَإِنْ أَشْهَدَ قَبْلَ ذَلِكَ لَا يَقَعُ قَضَاءً أَيْضًا.

“У билан ёлғондан ўтган замондан хабар беришни ирода қилса, диёнатан талоқ воқе бўлмайди. Агар ундан олдин гувоҳларни қоим қилиб, (аввалги хотинимга ёлғондан уни талоқ қилганман деб айтаман) деса, қазоан ҳам талоқ воқе бўлмайди” (Дуррул мухтор).

Орқага Олдинга