loader

Уйимдан чиқ йўқол

Савол: Зайд хотинига сени фалончи билан алоқанг бор, уйимдан йўқол. Акс, ҳолда сени ураман деса, талоқ тушадими?

Жавоб: Агар эр уйимдан йўқол деган сўзим билан талоқни ният қилмаганман деб, қасам ичса талоқ тушмайди.

وَالْقَوْلُ لَهُ بِيَمِينِهِ فِي عَدَمِ النِّيَّةِ وَيَكْفِي تَحْلِيفُهَا لَهُ فِي مَنْزِلِهِ

“Талоқни ният қилмаганлиги тўғрисида эрнинг гапи қасам билан эътиборга олинади. Хотин эрнинг уйида талоқни ният қилмаганлигига қасам ичтириши кифоя қилади” (Раддул муҳтор).

Орқага Олдинга