Савол: Мен қайнота ва қайнонам билан жанжаллашиб қолиб, аёлимга ота-онангни уйига борсанг талоқман деявер дедим. Энди у ота-онасининг уйига борса, талоқ бўладими? Агар гапимдан қайтиб, ота-онасини уйига боришга рухсат берсам талоқ тушадими?
Жавоб: Сен гапингдан қайтишинг билан аёлинг талоқдан қутилиб қолмайди. Агар у сўзларни айтганингдан кейин аёлинг сени рухсатинг билан ота-онасиникига борса ҳам талоқ тушади.
وَالطَّلَاقِ وَالْعَتَاقِ وَالنَّسَبِ وَالْوَلَاءِ فَإِنَّهَا لَا تُرَدُّ بِالرَّدِّ.
“Талоқ, итоқ, насаб ва вало қайтариб олдим дейиш билан қайтмайди” (Раддул муҳтор).