Қурбонлик аслида “қурбон” деган сўздан олинган. “Сурроҳ” деган китобда ёзилишича - қурбонлик у билан Аллоҳга қурбат ҳосил қилинадиган ибодатдир. Масалан, Аллоҳга яқинлик ҳосил қилдим, дегани каби. Чунки инсон қурбонлик қилиши билан Аллоҳга қурбат ҳосил қилиш талабида бўлади. Шунинг учун ҳам бу амалнинг номи “қурбонлик” деб аталди.
Қурбонлик аслида тафсилий тил билан айтганда бир таълим холос. Уни жоҳилу олим ҳаммаси ўқий олади. Аллоҳ таоло бирор кишининг қонига ҳам, гўштига ҳам муҳтож эмас. Унинг шаъни улуғ бўлган, барчани таомлантириб ўзи таомланмайдиган зот. Балки У: “Сиз ҳам Аллоҳнинг ҳузурида шу каби қурбон бўлинглар”, деб шу нарсанинг таълимини беришни хоҳлайди. Бу нарса ўз жонингиз эвазига қимматбаҳо бир жониворни қурбон қилишингиз орқали ҳосил бўлади.
Аллоҳ ва росулидан ҳам инсонга маҳбуброқ бўлган бирор зот йўқдир. Энг суюкли, оламларнинг Роббиси бўлган зотга биз учун нима нарса энг суюкли бўлса, Унга тақдим қилинади. Аллоҳ ва росулидан кейин энг севимли нарса кишининг ўз жони бўлади. Аллоҳ таоло ўз розилиги йўлида жонимизни қурбон қилишга буюрмай балки, ундан эваз қилиб бир ҳайвонни сўйишга буюрди. Бу эса унинг бизга бўлган чексиз марҳаматидир.