loader

Қурбонликнинг зоҳир ва ботини ва ундаги руҳ

Анбиё алайҳиссаломларнинг тушлари ваҳий бўлади ва уларнин тушлари ростдир. Иброҳим алайҳиссалом ҳам фарзандини сўйишни ҳам тушида кўрди. Бас бу ваҳий бўлди. Шу сабабли ҳам фарзандни сўйиш собит деб таҳқиқ қилиш шаръан ҳам, луғатан ҳам тўғри бўлади.Сўйгандан кйин яна сўйишга вуқуъ бўлмади. Иброҳим алайҳиссалом бу имтиҳондан тўлиқ ўтиб бўлганларидан сўнг, Аллоҳ таоло Исмоил алайҳиссаломнинг ўрнига жаннатдан бир қўчқор юборди. Бу қурбонликнинг зоҳири бўлди.
Ҳадиси шарифда: “Ҳар бир нарсанинг зоҳири ва ботини бўлади” дейилган. Шунингдек қурбонликнинг зоҳири, ботини яъни руҳи ҳам бор. Фарзандни забҳ қилиш унинг руҳидир. Демак Қурбонликнинг ҳақиқати ўз нафсини забҳ қилиш бўлди. Шу восита билан Иброҳим алайҳиссалом ўз ўғилларини забҳ қилдилар. Ўз гарданингизга пичоқ тортинг демай балки, фарзандигиз гарданига пичоқ тортинг дейилди. Чунки ўзини сўйишдан кўра фарзандини сўйиш нафс учун қанчалар қаттиқ ва оғир‑а! Балки бундан кўра ўзини сўйиш осонроқ. Бирор бир ота ҳуши ўзида бўла туриб ўз фарзандини сўйишга рози бўлмайди. Тариқатдаги фанои нафс деган тушунча мана шудир яъни ўз нафсига қарши чиқиш дегани ва бу нарса фарзандини қурбонлик қилишда намоён бўлади.
Айтингчи, биз юқорида ботин деб айтган нарса қай бир матнга ёки нассга хилоф.
Ёдда тутинг! Ҳақиқий сўфийларнинг бирорта гапи Қуръон ва ҳадисга хилоф эмас. Агар хилоф бўлса, у тасаввуф эмас, балки, зиндиқликдир.
Хулоса шуки, ҳар ибодатнинг зоҳирий сурати бўлганидек ботиний руҳи ҳам бўлади. Қурбонликнинг руҳи эса, фарзанд забҳ қилиш воситасидаги фаноий нафсдир.
Фаноий нафс деб, ўз хоҳишига қарши иш тутишга айтилади. Масалан, Нафсингиз тўрт ракъат нафл намоз ўқишни хоҳласа, сиз уни саккиз ракъатга етказинг. Агар нафл рўзадан қочиб нафл намоз ўқишни хоҳласа, сиз нафл рўза тутишни ихтиёр этинг.
Шундай экан қурбонликнинг руҳи фаноий нафсдир. Қайси қурбонликда фаноий нафс топилмаса, у руҳсиз бўлибди. Энди қайси қурбонлик руҳсиз бўлса, у қурбонлик эмас.

Орқага Олдинга