Маккада нозил бўлган.40 оятдан иборат.
«Қиёмат» сурасида қиёмат ва унинг шиддатларига алоҳида эътибор берилади. Инсоннинг ўлим олдидаги ҳолати, кофирга охиратда бўладиган мусибат ва қийинчиликлар зикр қилинади. Шунинг учун ҳам сура «Қиёмат» номи билан аталади.
БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ
1. Қиёмат куни билан қасам.
2. Ва маломатчи нафс билан қасам.
3. (Кофир) Инсон Бизни, унинг суякларини жамлай олмас, деб ўйларми?
4. Ҳа, Биз унинг бармоқ учларини ҳам асл ҳолига келтиришга қодирмиз.
5. Балки инсон келажакда фисқу фужур қилишни хоҳлайдир.
6. У: «Қиёмат куни қачон?» деб сўрайдир.
7. Қачонки кўз даҳшатда лол қолса.
8. Ва ой тутилса.
9. Ва қуёш билан ой жамланса.
10. Ўшал кунда инсон, қочар жой қайда? деб қолар.
11. Йўқ! Қочадиган жой йўқ!
12. У кунда истиқрор фақат Роббинг ҳузурида бўлар.
13. У кунда инсонга аввалу охир қилганининг хабари берилар.
14. Ҳа, инсон ўз нафсига қарши ўзи шоҳиддир.
15. Гарчи узр-маъзурларини тўкиб соладир.
16. Сен шошилиб, у(Қуръон) билан, тилингни қимирлатма.
17. Албатта, уни жамлаш ва ўқиб бериш Бизнинг зиммамиздадир.
18. Бас, Биз уни ўқисак, қироатига зеҳн солиб тур.
19. Сўнгра уни баён қилиб бериш ҳам Бизнинг зиммамиздадир.
20. Йўқ! Балки сизлар шошар дунёни яхши кўрасизлар.
21. Ва охиратни тарк этасизлар.
22. У кунда бор чиройли юзлар.
23. Роббисига назар солувчилар.
24. Ва у кунда бор тиришиб-буришган юзлар.
25. Ўзига умуртқасин синдирар иш бўлишига ишонар.
26. Йўқ! жон ҳалқумга келганда.
27. Ва, қутқарувчи ким? деганда.
28. Ва, албатта, у фироқлигин билганда.
29. Ва болдирлар бир-бирига алмашганда.
30. У кунда ҳайдаб борар жой фақат Роббинггадир.
(Яъни, жони ҳалқумига келиб қолганда, уни ҳаётда олиб қолиш учун барча чора кўрилади, Ким қутқараркин, деб илтижо қилинади. Лекин иложи бўлмай фироқ вақти келганига ишонч ҳосил бўлади. Жон чиққанда эса оёқлар жонсиз бўлиб бир-бирига чалмашади.)
31. Бас, у тасдиқламади ва намоз ўқимади.
32. Ва лекин ёлғонга чиқарди ва юз ўгирди.
33. Сўнг ўз аҳлига керилиб борди.
34. Ҳолингга вой бўлсин сенинг, вой бўлсин!
35. Яна ҳолингга вой бўлсин сенинг, вой бўлсин!
36. Инсон беҳуда тарк қилинишнинг ҳисобини қилурми?
37. У манийдан оққан нутфа бўлмаганмиди?
38. Сўнг алақа бўлди. Бас бекаму-кўст этиб яратди.
39. Бас ундан жуфтни–эркак ва аёлни яратди.
40. Шундай зот ўликларни тирилтиришга қодир эмасми?!