loader

100. Одиёт сураси

“Одиёт” – чопувчи (от)лар. Сурада жангларда матонат кўрсатадиган чопқир отлар номига қасамёд этиш билан Аллоҳ таоло баъзи ношукур инсонларнинг Аллоҳга итоатсиз ва дунёпараст эканини таъкидлайди.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман)

1. Қасамёд этаман пишқириб чопадиган,
2. (чопганда туёқларидан) чақмоқ чақнатадиган,
3. тонг пайтида (ёв сари) бостириб борадиган,
4. бас, ўша пайтда (ортида) чанг қолдирадиган,
5. шу (чанг) билан (душман) жамоасининг ўртасига кириб борадиган (от)лар биланки,
6. ҳақиқатан, (кофир бўлган) инсон Парвардигори (ато этган неъматлар)га ношукурдир!
7. Яна у бунга (ношукур эканига ўзи) гувоҳдир.
8. Яна у мол-дунё муҳаббатига жуда қаттиқ (берилувчи)дир.
9. Ахир, у билмайдими, (қиёмат қойим бўлиб), қабрдагилар (тирилтирилиб) чиқарилганида
10. ва диллардаги сирлар ошкор қилинганида –
11. ана ўша кунда, албатта, Парвардигорлари улардан (қилиб ўтган ишларидан) хабардор-ку!

Орқага Олдинга