“Зуҳо” – чошгоҳ вақти.
* Пайғамбар (а.с.) ота-онадан жуда ёш етим қолганларида боболари Абдулмутталиб, унинг вафотидан кейин амакилари Абу Толиб ўз қарамоғларига олиб, тарбия қилганларига ишорат қилинмоқда.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман)
1. Қасамёд этурман чошгоҳ вақти билан
2. ва (ўз зулмати билан атрофни) қоплаб турган тун биланки,
3. (эй, Муҳаммад!) Раббингиз Сиздан воз кечгани ҳам йўқ, ёмон кўриб қолгани ҳам йўқ!
4. Албатта, Сиз учун охират (саодати) дунё (фароғати)дан яхшироқдир.
5. Яқинда Раббингиз Сизга (шундай неъматларни) ато этурки, Сиз, албатта, (ундан) рози бўлурсиз.
6. (Эй, Муҳаммад! Раббингиз) Сизни етим ҳолда топиб, бошпана бермадими?!*
7. Яна Сизни гумроҳ (ғофил) ҳолда топиб, (тўғри йўлга) ҳидоят қилиб қўймадими?!
8. Сизни камбағал ҳолда топиб, (Хадичага уйланишинингиз туфайли) бой қилиб қўймадими?!
9. Бас, энди Сиз (ҳам) етимга қаҳр қилманг!
10. Соил (гадо)ни эса (малол олиб) жеркиманг!
11. Раббингизнинг (Сизга ато этган барча) неъмати ҳақида эса (одамларга) сўзланг!