loader

007. Аъроф сураси

Аъроф сураси Маккада нозил қилинган бўлиб, 206 оятдир. 46 ва 48 оятларида Аърофда, яъни Жаннат ва Дўзах аҳли орасидаги баланд бир жойда турган инсонлар ҳақида сўз юритилганлиги учун ушбу ном берилган.

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм!
Бандаларга шу дунёда ва охиратда меірибон бўлган Аллоі таоло нломи бошлайман.

1-3. Алиф. Лом. Мим. Сод. (Бу ҳуруфлардан Аллоҳ таъолонинг муроди нима бўлса ўзи биладур.) Бу Қуръон китобидурки, санга нозил қилинди. Кофирлар инкор қилсалар дилтанг бўлмагил. Токи, Қуръон билан кофирларни Худонинг азобидан қўрқутадурсан. Мўъминларга панду насиҳат қилурсан. Эй мўъминлар, Парвардигорларинг тарафидан нозил қилинган Қуръонга тобеъ бўлинглар ва анга амал қилинглар. Қуръондан бошқага амал қилманглар ва Аллоҳдан бошқани дўст тутманглар. Сизлардан амал қилувчил ва панд олувчилар кимдир?
    
4-5. Аввалги умматлардан кўп  аҳли қаряларни ҳалок қилган эрдик. Уларга бизнинг  азобимиз кечаси ётганларида  ё кундузи ухлаганларида келди. Азоб келган вақтда буларнинг даъволари шундан иборат эрдики, айтар эдилар: “Бизлар пайғамбарларни такзиб қилиб, ўз нафсимизга зулм қилган эканмиз”. Лекин бул надоматлари бефойда эрди.

6-7. Бизлар албатта қиёмат куни савол қиламиз, ўшал умматларданки, ул дунёда буларга пайғамбар юборилган эрди. Саволимиз шундан иборатки, пайғамбарлар сизларга Худонинг ҳукмини еткурганми ё йўқми? Агар еткурган бўлса нима учун итоат қилмадиларинг? Албатта пайғамбарлардан сўраймиз. Саволимиз шулки, «Аллоҳнинг ҳукмини бандаларга еткурдиларингму ё йўқму?» Кейин буларга ўз илмимизга мувофиқ ўрталаридаги савол ва жавобни ҳикоя қилиб берамиз. чунки бизлар буларнинг аҳволларидан ғофил эрмас эрдик.

8-9. Қиёмат куни бандаларнинг амаларини ўлчаш ҳақдур. Бас,  кимнинг бу дунёда қилган тоат ва ибодатлари оғир бўлса, булар нажот топувчилардур. Ва кимнинг қилган тоат ва ибодатлари енгил бўлса, балки гуноҳлари оғир бўлса, бас, булар ўз нафсларига зиён қилувчидурлар. Шунинг учунки, булар ул дунёда бизнинг оятларимизга инкор қилиб ҳадларидан тажовуз қилар эрдилар.

10. Албатта эй бандалар, сизларга ер юзини тасарруф қилишга қудрат бердик; уйлар, бинолар қиласизлар ва экинзор қиласизлар. Ерда сизларнинг ҳаётларингизга керак бўладиган ашёлар яратдик. Лекин сизлар Худонинг бу неъматларига кам шукр қиласизлар.


11. Ҳазрати Одамнинг пушти камарларидан сизларни халқ қилдик ва сизларни инсон суратида мусаввар қилдик. чунончи, ҳазрати Одам тамом зурриётларини муояна қилиб кўрдилар. Сўнгра малоикаларга “Ҳазрати Одамга сажда қилинглар!” деб, амр қилдук. Бас, ҳамма малоикалар сажда қилдилар, магар, Иблис сажда қилувчилардан бўлмади.

12-18. Парвардигор  шайтонга айтди: “Эй Иблис, сени сажда қилишдан нима нарса ман қилди. Вақтики, мен амр қилдим, сажда қилмадинг”. Шайтон Худога ҳужжат қилиб айтдики: “Мен Одамдан афзалдурман. Шунинг учун сажда қилмадим. чунки мени ўтдан халқ қилгансан ва Одамни лойдан халқ қилдинг”. Парвардигор  шайтонга айтди: “Малоикалар мақомидан туш. Бас, сенга бу - малоикалар мақомида туриб гарданкашлик қилиш ярамайди. Сен хорлик билан жаннатдан чиқ!” Шайтон айтди: “Қиёматгача менга мухлат бергин. Мени ўлдурмагин”. Худо айтди: “Сенга қиёматгача мухлат берилди”. Иблис айтди: “Мени раҳматингдан муҳрум қилганинг бадалига, Одам фарзандларини тўғри йўлдан оздириш учун мунтазир бўлиб ўтираман. Сўнгра ўнг тарафларидан келиб васваса қиламан ва орқаларидан келаман ва чап тарафларидан келиб йўлдан оздираман. Сўнгра буларнинг кўпларини шукр  қилувчи топмассан”. Парвардигор айтди: “Эй шайтон, мардудлик ҳолатида хор бўлуб Худонинг азобига учраб, жаннатдан чиқиб кет! Албатта, ўз зотимга қасамки, зурриётларинг билан ва сенга тобеъ бўлганлар билан жаҳаннамни тўлдираман”.

19. Биз ҳазрати Одамга айтдикки: “Эй Одам сен ва жуфтинг  жаннатда сокин бўлинглар қаерда хоҳласаларинг (яшанглар), қайси мевани есаларингиз  енглар, лекин бу дарахтга яқин келманглар, яъни буғдой дарахтининг мевасини еманглар. Агар есаларинг ўз нафсига зулм қилганлардан бўласизлар”.


20. Бас, икковларини шайтон васваса қилди. Токи, буларнинг  беркитган авратларини ошкор қилсун. чунки Худонинг амрини бажармаслик орқасида жаннатни либослари баданларидан тўкилиб кетиши керак эди. Ва ҳам мақсуд шул эрдики, аҳли жаннат ўрталарида шарманда бўлсунлар. Шайтоннинг васвасаси шундан иборат эрдики: “ Парвардигор икковларингни шул дарахтдан шунинг учун манъ қилдики, агар шул дарахтнинг мевасини есаларинг малоика бўлиб қолар эрдиларинг ёки жаннатда ҳамиша қолур эрдиларинг”.


21-22. Шайтон буларни ишонтириш учун: «Албатта мен сизларга дўстдурман” - деб, қасамёд қилди. Ҳазрати Одам алайҳиссалом шайтоннинг ёлғон қасамига ишондилар ва буғдойнинг мевасидан едилар. Шайтон буларга фириб бериб баланд мартабадан пастга тушуруб қўйди. Вақтики, буғдойнинг мевасидан едилар беҳиштни либослари баданларидан кетди. Авратлари зоҳир бўлди. Икковлари дарахтларнинг барглари билан авратларини беркитгани турдилар. Парвардигор буларга нидо қилиб айтдики: “Мен икковларингни бу дарахтнинг мевасини ейишдан ман қилмадимми? Сизларга айтмадиммики: «Шайтоннинг сўзига кирманглар. Бу шайтон сизларга равшан душмандур», деб.

23. Икковлари афсус ва надомат билан айтдиларки: “Эй Парвадигор, сенинг фармонингга хилоф қилиб, ўз нафсимизга зулм қилдик. Агар сен бизларни кечирмасанг ва раҳм қилмасанг ўз нафсига зулм қилувчилардан бўлурмиз”.

24-25. Парвадигор айтди: “Іаммаларинг ер юзига, бир-бирларингга душман бўлган ҳолда тушинглар. Сизларга ер юзида қароргоҳ муқаррар қилдик ва ҳам ердан то ажалларинг етгунча фойда оласизлар». Яна Худо буларга айтди: “Ер юзида ҳаёт кечирасизлар, шул ерда ўласизлар. Яна Қиёмат куни шул ердан тирилиб чиқадурсизлар”.

26. Эй Одам фарзандлари биз сизларга авратларингизни беркитиш учун ва ҳам анинг устидан зийнатланиб кийиш учун либослар яратиб бердик. Сизларга тақво учун киядурган либос бошқа ҳамма либослардан яхшироқдур. Бу нарса Аллоҳ таолонинг нишонларидандур. Токи, алар эсда тутсунлар. Яъни душман сизларни жаннат либосидан маҳрум этди. Энди биз сизларга дунёда либос тадбирини таълим бердик. Бас, сизлар шундай либосларни истеъмол қилингларки, анда тақво бўлсун. Яъни эрларингиз ипак либосини киймасунлар ва этакларини узун қилмасунлар ва хотинларингиз ниҳоятда юпқа либос киймасунларки, андин баданлари кўрулуб турснн ва ўз раптларини номаҳрам одамларга кўрсатмасунлар.

27. Эй Одам боласи, ҳушёр бўлинглар! Сизларни шайтон оздирмасун. Ота-оналарингни жаннатдан чиқарган каби, сизларга фитна солмасин.  Улардан  либосларини ечдирди, токи, уларга уларнинг авратларини кўрсатсин. Ул ва унинг қавми сизларни, шундай тарзда кўрушурки, сизлар уларни кўрмассизлар. Биз шайтонларни ул одамларга дўст қилгандурмизки, алар иймон келтирмаслар.

28. Вақтики, кофирлар бирон ёмон иш қилсалар, бирон киши манъ қилса, айтадурларки: “Бизлар ота-бобомизни шул ишларни қилган топдик. Аллоҳ таоло бизга шул ишларни қилиш тўғрисида буюргандур,  ота-бобомизга тақлид қилдик”. Эй Муҳаммад буларга айтгин: “Аллоҳ таоло ёмон ишга ҳаргиз буюрмайди. Билмаган нарсаларингизни Худонинг шаънига айтадурсизларми?”

29-30.  Эй Муҳаммад, мўъминларга айтгин: “Парвардигорим мени ҳар бир ишда инсоф ва адолатга, намоз вақтида юзларингизни Каъба тарафига рост қил, ва ҳам  ибодатингизда Парвардигорга ихлос билан бандалик қилинг”- деб амр қилди. Аллоҳ таоло сизларни аввалда қандоқ халқ қилган бўлса яна шул іолга қайтадурсизлар. Сизлардан бир гуруҳни ҳидоят қилди ва бир гуруҳларини гумроҳликда собит қилди. чунки бул гумроҳ бўлган гуруҳлар шайтонларни ўзларига дўст қилиб олдилар. Худога итоат қилмай шайтонларга итоат қилдилар. Яна гумон қиладиларки, булар ҳидоятда бўлсалар.


31. Эй Одам болалари, намоз вақтида ўзларингизнинг покиза, зийнатлик либосларингизни кийинглар. Яъни Худога ибодат қилган ҳолларингизда покизаликка риоя қилинглар. Худонинг неъматини енглар ва ичинглар ва исроф қилманглар. Аллоі таоло исроф қилувчиларни дўст тутмайдур.

32.  Эй Муҳаммад, кофирларга айтгил: “Бандалар учун Худони халқ қилган зийнатларики киядирган либосларидан иборат бўлган ва ҳам покиза таомлардан бўлган ризқи рўзларини киҳхаром қилгандур?» Ҳаром қилмоқ ва ҳалол қилмоқ Парвардигорнинг сифатидир. Айтгил, эй Муҳаммад, бу зийнатлар мўъминлар учундур. Аслида мўъминлар мустаҳиқдур. Бу дунёда  кофирларга мўминлар туфайли бериладур. Аммо Қиёматда холис мўъминларга бўладур. Биз  билувчи ҳалқлар учун оятларимизни шул хилда баён қиламиз.” (Жоҳилият замонида нодон араблар белибос (кийимсиз) модарзод бўлуб Каъбаи шарифни тавоф қилар эрдилар ва уни буюк ибодат деб эътиқод қилар эрдилар. Ва Ҳаж кунларида сад рамақдан зиёда таом ва ёғлик таомни тарк қилур эрдилар. Баъзилари эчки ва бошқа ҳайвонлар сутларини ичмас эрдилар. Бу неча оят шарифа аларга рад учун нозил бўлгандур.

33. Эй Муҳаммад, бандаларга айтгин: “Парвардигорим іаром қилган нарсалар сизларга мана шулардан иборатдур. Биринчи гуноҳи кабиралар, хоҳ зоҳир бўлсун, мисли куфр; хоҳ махфий бўлсун, мисли нифоқ ва ҳам кичик гуноҳларни қасддан қилмоқликни,  ноҳақ зулм қилмоқликни, Худо тарафидан ҳеч қандай далилсиз Худога ширк келтирмоқлигингизни,  билмаган нарсаларлингизни Худога нисбат бермоқлигингизни ҳаром қилгандир. Ушбу ишларни Парвадигор сизларга ҳаром қилгандур”.

34. Ва ҳар гуруҳ бандаларга Худо тарафидан ҳаёт кечирмоқлари учун бир муддат муайян қилингандур. Вақтики, ул муддат тамом бўлса алар на бир соат ундан кейин қола олурлар, ва на  илгари кета олурлар.

35. Эй Одам фарзандлари сизларга Худо тарафидан ўз халқингиздан пайғамбар бўлиб келса, менинг китобимни сизларга ўқиб эшитдирса ва шариат аҳкомларини баён қилиб берса, бас, сизлардан ҳар ким такзиб қилишдан іазар қилса ва ул китобга яхши амал қилса, қиёмат куни бул бандаларга азобнинг хавфи йўқдур ва ғамгин ҳам бўлмасдурлар.

36. Аммо ул жамоаки, бизни оятларимизни ёлғон дедилар ва унга амал қилишдан бош тортдилар. Бул жамоа аҳли дўзахидурлар. Дўзахда ҳамиша қолурлар.

37. Бас, Худога ёлғон туҳмат қилувчилардан ё нозил бўлган оятларни такзиб қилувчилардан золимроқ одам борми? Албатта йўқдир. Бу жамоанинг шаъниларига ёзилган азоб ояти  буларни ҳақларига муқаррардир. Вақтики, жон олувчи фаришталар келсалар, буларнинг жонларини қабз қилсалар, буларга малоикалар айтадурларки: “Қани ул Худодан бошқа ибодат қиладиган бутларингиз, бугун келиб сизларни азобдан қутқарса?!” Кофирлар жавобига айтадиларки: “Бугун бизга кўрунмай ғойиб бўлдилар ва ҳеч қандай ёрдамлари бизга келмади”. Булар ўз нафсларига ўзлари гувоҳ бўлиб ул дунёда кофир бўлгонликларига иқрор қиладилар.

38-39. Ҳақ таоло айтадурки: “Сизлардан илгари ўтган жамоаларингиз билан  хоҳ улар жинлардан бўлсин ва ё инсондан  бўлсин бирга дўзахга киринглар”. Ҳар вақтики, бир гуруҳ дўзахга кирсалар, бошқа гуруҳга  лаънат айтадилар. Яъни, яҳудлар гуруҳи  яҳудларга ва насоро гуруҳи  насороларга лаънат айтадилар. Дўзах ичида бир-бирлари билан топишганларида кейингилари аввалги ўтган пешволарининг шаънларига айтадилар: “Эй Парвардигоримиз, ул дунёда мана шу гуруҳ бизларни гумроҳ қилган эрдилар. Бизларнинг азобимизга икки баробар азобни буларга бергил”. Парвардигор айтадики: “Ҳар бир қабилага икки баробар азоб берилади. Лекин сизлар унинг ҳикматини билмайсизлар”. Аввалги пешволари кейинги тобеъларига айтадилар: “Сизларни бизнинг тепамизга ҳеч қандай ортиқлик жойларинг йўқ. То сизларни азобларинг енгил бўлса ҳаммамиз куфрда баробармиз. Сизлар ҳам касб қилган гуноҳларинг бадалига азобни тортаверинглар”.

40-41. Бизни оятларимизни такзиб қилган ва унга амал қилишдан бош тортганларни юзларига осмонни дарвозаси очилмайдур. Балки, жонларини сижжинга олиб борилади, Қиёмат куни жаннатга дохил бўлмайдилар. То игнанинг тешигидан туя ўтмагунча бу  мумкин эмасдир. Буларни жаннатга кириши маҳолдир, дўзахда буларни тагларига ўтдан бисот солинадур ва устларига ўтдан ёпинчиқ ёпилади. Золимларга шундоғ азоб берилади.

42. Ул гуруҳики, иймон келтирадилар, яхши амаллар қиладилар. чунки биз ҳеч бандани тоқатидан ташқари амал қилишга буюрмаймиз. Шул сифатдаги бандалар аҳли жаннатдирлар. Жаннатда ҳамиша бўладилар.

43. Аҳли жаннатиларни дилларидан гина ва ҳасадни чиқариб ташлаймиз. Жаннатда бир-бирларига гина ва ҳасад қилмайдурлар. Буларнинг манзилларининг тагидан анҳорлар жорий бўлади. Беҳиштни ноз ва наъимини кўрганда айтадиларки:« Худога ҳамд ва сано бўлсунки, бизларни шундай мақомларга ҳидоят қилди. Агар бизни Худои таоло ҳидоят қилмаганда эрди, бизлар ўз қудратимиз ила бул мақомларга йўл топмаган бўлар эрдик. Ул дунёда бизларга  пайғамбарлар Худо тарафидан Ҳақ динини олиб келдилар. Бизлар анга итоат қилиб, бул мақомларга етдик». Худо тарафидан нидо қилинади: “Эй бандалар, мана шул жаннат сизларгадир. Бул жаннатни сизларни номларингизга, яхши амалларингизни бадалига мерос қилиб сақланган эрди”.

44-45. Аҳли жаннат дўзахга нидо қилиб айтадурларки: “Худонинг бизга қилган ваъдаларини ҳақ топдик. Яъни, Парвардигор бизга беҳиштни ваъда қилган эрди, ҳозир бизга муяссар бўлди. Сизлар ҳам Худони ваъдасини ҳақ топдиларингми?” жавоб бериб айтадиларки: “Ори ҳақ топдик”. Бас, нидо қилувчи фаришта нидо қилиб айтади: “Худонинг лаънати золимларга бўлсунки, булар Худонинг динидан бошқаларни қайтарар эрдилар. Булар тўғри йўлни тарк этиб қийшиқ йўлни истар эдилар. Мана шулар охиратга ишонмаганлар”.

46. Сўнгра аҳли беҳишт билан аҳли дўзах ўртасида тўсиқ-парда бўлур ва мавзеъи аърофда бир жамоа мардум бўладиларки, бу мақомдан туриб жаннатиларни кўриб турадилар ва ҳам дўзахиларни кўриб турадилар. Ва аломатларидан таниб турадилар. Аҳли беҳиштга қараб нидо қилурларки: “Худонинг саломи сизларга бўлсун. Бул жаннатга мустаҳиқ бўлдиларинг”. Лекин ўзлари ҳануз жаннатга дохил бўлганлари йўқдир. Балки, умид қилурларки, дохил бўлсалар. (Ҳадисда келибдурки, жаннатга кривчиларни охири аҳли аъроф бўладилар.)

47. Вақтики, аърофдагиларнинг кўзларини малоикалар тарафидан аҳли дўзах тарафига мутаважжиҳ қилинади, аърофдагилар айтадиларки: “Эй Парвардигор, бизларни бул азоб тортиб турган қавми золимлар билан бирга қилмагил!”

48. Ва аърофдагилар  бир жамоа аҳли дўзахга нидо қилурларки,  уларни қиёфаларидан танурлар. Аъроф аҳли айтадилар: “Эй кофирлар, сизларни жамоатингиз ва саркашлик қилганингиз бул кунда сизларга фойда бермадими?”  

49. Оё сизлар қасамёд қилиб «Аллоҳ буларни раҳмат қилмайди», деб айтган шул жамоа аҳли беҳишт эмасми? Бул кун жаннат аҳлидирлар. Сизлар дўзах аҳлидирсизлар.  Эй аъроф аҳллари сизлар хавф-хатарсиз ва ғамсиз жаннатга киринглар, -деб, Аллоҳ тарафидан фазлу марҳамат билан аъроф аҳлига хитоб бўлади. Ҳижоби жаннат ила дўзах ўртасида бир девор бўлурки, жаннат лаззатини дўзахга, дўзах кулфатини жаннатга етказмас. Ўшал деворнинг тепасида бўлган мақомни “аъроф” дейилур. Асҳоби аъроф кимлардурлар? Мутааддид қавллар бордур, рожаҳ қавли ҳазрат Ҳазифат ибн Аббос ибн Масъуд розияллоҳ каби буюк саҳобалар ва аксар салафу халаф қавлларидир. Алар дебдирларки: “Амалларимиз анда вазн қилингандан кейин ҳасаноти кўп тоифа жаннатий бўлур ва саййиоти (гуноҳи) кўп тоифа дўзахий бўлур. Ва ҳасаноти ва саййиоти баробар бўлган жамоа - шулар асҳоби аърофдурлар. Охир булар жаннатий бўлурлар.

50-51. Дўзах  аҳли жаннат аҳлига нидо қилиб айтадилар: “Эй беҳишт аҳли, ичиб турган сувларингиздан бизни тепамизга қуюнглар. Аллоҳ ризқ қилган таомларингиздан бизга ҳам беринглар”. Беҳишт аҳли жавоб бериб айтадиларки: “Аллоҳ таоло жаннатнинг шаробини ва таомини кофирларга ҳаром қилгандир”. Булар у дунёда динларини масхара қилгандирлар, дунёнинг лаззати буларни мағрур қилгандур. Бу кун биз буларни эсимиздан чиқарамиз ва илтифот қилмаймиз. чунки булар Қиёмат кунини эсларидан чиқарган эдилар. Булар саркашлик қилиб бизнинг оятларимизни инкор қилар эрдилар.

52. Албатта кофирлар учун китоб юбордик. У китобда  илми қадим билан билган ҳолда  тамоми шариъатни баён қилдик. Бул китоб мўъминлар учун ҳидоят ва раҳматдур.

53. Бул кофирлар китоб келгандан сўнг уни тасдиқ қилмасдан, балки, китобдаги ваъда ваъидларни вужудга келишига мунтазир бўладилар. Ҳатто, бу “ваъда қилинган азоблар қачон келади?” деб, интизор тортадилар. Қиёмат куни ваъдаларни натижаси зоҳир бўлгандан сўнг, аввалги китобга инкор қилганлар айтадиларки: “Ҳозир бизга яқинан маълум бўлдики, Худонинг пайғамбарлари бизларга тўғри динни олиб келган экан, сўзлари ҳақ ва рост экан. Энди бизларни шафоат қилиб нажот берувчи бормикан? ¨ дунёга қайтишни талаб қилсак, бизни дунёга қайтишга рухсат бериладими? Токи, аввалги қилган амалларимизни ўрнига яхши амаллар қилган бўлур эрдик”. Лекин бу орзулари ҳаргиз муяссар бўлмас. Балки, ўз нафсларига оғир зиён еткурдилар ва ҳам “бизни қиёмат куни шафоат қиладур”-деган, бутлар ҳам йўқ бўлдилар, ҳеч қандай ёрдам қилмадилар.

54. Албатта сизларни Парвардигорингиз осмон ва заминни олти кунда халқ этди. Сўнгра  аршини пайдо қилишга қасд қилди. Қудратларидан бири шулки, кечанинг зулмат пардаси билан кундузни беркитади, бир-бирини тезлик билан талаб қиладур. Ва ҳам офтобни, ойни ва юлдузларни халқ қилди. Ҳаммалари Худони ҳукмига мутеъдурлар. Огоҳ бўлунгларки, халқ қилмоқлик ва ҳукмини юргузмоқлик Худога хосдир. Парвадигор зотида ва сифотида улуғдир, аҳли оламни тарбия қилувчидир.

55-56. Эй бандалар, Худони  ожизлик билан ва ҳам махфий тариқасида ёд қилинглар, токи, риёга айланмасун. Аллоҳ таоло ҳаддан тажовуз қилувчиларни дўст тутмайдур, адолат билан ислоі қилгандан сўнг ер юзида  фитна ва фасод қилманглар.  Азобидан қўрққан ҳолда раҳматидан умидвор бўлган ҳолда Худони ёд қилинглар. Албатта, Худонинг раҳмати ислоҳ қилувчиларга яқиндир.

57. Ул зоти Парвадигорнинг шундоғ қудрати бордурки, шамолни хушхабар берувчи қилиб юборадур. У келадирган ёмғирдан хабар берадур. Вақтики, ул шамол ёмғир билан оғирлашган булутларни кўтарадур. Бизлар гиёҳ кўкармаган ерларга ул булутларни ҳайдаймиз. Биз ул булутлардан ёмғирлар ёғдирамиз. Ул ёмғирларни  сабаби билан мевали дарахтларни чиқарамиз. Шунга ўхшаш Қиёмат куни ўлганларни шундоғ ердан чиқарамиз. Шоядки, Худонинг қудратига фикр қиласизлар.

58. Тупроғи покиза шаҳарларни ўсимликлари ёмғир ёққандан кейин Худони ҳукми билан осон кўкариб чиқадур. Ул жойларики, тупроқлари ёмондир, шўрадур; ундан гиёҳлар кўкармайдур. Магар машаққат билан бефойда кўкарадур. Худонинг неъматига шукр қилувчи қавмларга оятларимизни шундай баён қиламиз.

59-62. Бизлар Нуҳ алайҳиссаломни ўз қавмига пайғамбар қилиб юбордик. Бас Нуҳ алайҳиссалом айтдилар: “Эй қавмим, бир Аллоҳнинг ўзигагина ибодат қилинглар. Сизларга бундан ўзга Худо йўқдур. Агар бир Худога ибодат қилмасаларинг, мен Қиёмат куни сизларга улуғ азоб бўлишидан қўрқаман”. Нуҳ алайҳиссаломга қавмнинг сардорлари айтдиларки: “Биз сизларни ошкора гумроҳ бўлган ҳолда кўриб турибмиз”. Нуҳ алайҳиссалом айтадилар: “Эй қавмим, манда ҳеч қандай гумроҳлик йўқдир. Лекин мен Аллоҳнинг расулидурман, Худонинг ҳукмини сизларга етказадурман. Ва сизларга насиҳат қиладурман.  Худо тарафидан менга сизлар билмайдиган нарсаларни  маълум қилинади ва мен билурман”.

63-64. Вақтики, ҳазрат Нуҳ алайҳиссалом қавмларига айтдилар: “Мен Худо тарафидан келган пайғамбарман”. Нуҳ алайҳиссаломнинг қавмлари бу хилдаги сўзни қулоқлари эшитмаган эрди, таажжуб қилдилар. Нуҳ алайҳиссалом айтдилар: “Эй қавмим, сизлардан бирон одамга Худодан ваҳий келса ва пайғамбар бўлса то сизларга панду насиҳат қилиб, Худони азобидан қўрқитса, сизлар тақводор бўлиб Худонинг раҳматига сазовор бўлсаларинг, таажжуб қиласизларми? Сизларга ёмон бўладурми?” Бас, ҳазрти Нуҳ алайҳиссаломнинг қавмлари уни  “ёлғончи” дедилар. Нуҳ алайҳиссалом дуои бад қилдилар. Дуолари мустажоб бўлди. Дуоларида буларга азоб тиладилар. Аллоҳ таоло дуоларини мустажоб қилиб, тўфон балоси - сел келиб ҳаммани ҳалок қилди. Ҳазрати Нуҳ алайҳиссалом кема ясадилар. Ўзлари билан мўъминларни олиб кемага тушдилар. Бас, кемада Нуҳ билан мўъминларга нажот бердик. Такзиб қилувчиларни ғарқ қилдик. чунки булар ҳақиқатни кўрмайдиган кўр ва диллари гумроҳ эрди.

65-68. Бизлар Од қавмига ўзларини хешларидан Ҳуд алайҳиссаломни пайғамбар қилиб юбордик. Ҳуд алайҳиссалом айтдилар: “Эй қавмим бир Худони ўзига ибодат қилинглар. Сизларга бундан бошқа Худо йўқдир. Худони азобидан қўрқмайсизларми?” Ҳуд алайҳиссалом қавмларидан кофир бошлиғи айтди: ”Сани биз беақл бўлган кўраяпмиз. Албатта биз сани ёлғончилардан деб биламиз”. Іуд алайҳиссалом айтдилар: “Эй қавмим, манда ҳеч қандай беақллик йўқ. Лекин ман сизларга Парвадигори олам тарафидан келган пайғамбарман. Аллоҳнинг буйруғини сизларга айтадурман, ман сизларга омонатдор насиҳат қилувчидурман.

69. Оё Худо тарафидан ўзларингнинг қариндошлошларингдан бир кишига ваҳий келса, токи, ул панду насиҳат қилиб, Худонинг азобидан қўрқитса таажжуб қиласизларми? Сизларга келган Худонинг марҳаматини  ёд қилинглар, вақтики, ни Аллоҳ таоло Нуҳ қавмини ҳалок қилгандан сўнг сизларни  ер юзига халифа қилди. Халқ ичида қувватларингни  ва давлатларингни зиёда қилди. Бас, энди сизлар Худонинг неъматини ёд қилинглар ва унга иймон келтиринглар. Шундоғ қилганингизда Худонинг азобидан нажот  топасизлар”.

70. Ҳуд алайҳиссаломнинг қавмлари Ҳуд алайҳиссаломга айтдилар: “Сен бизга Худо тарафидан шул динни олиб келдингми? Токи, биз Худога ибодат қилайлик, ота-бобомиз ибодат қилган бутларни тарк қилайлик. Бизлар ҳаргиз бундай қилмаймиз. Сен бизларни  Худонинг азобидан қўрқутадурсанми? Агар сен айтган сўзингда содиқ бўлсанг, бизларга ваъда қилган азобларингни олиб кел”.

71-72. Ҳуд алайҳиссалом айтдилар: “Эй қавмим энди сизларнинг тепаларингизга Худонинг азоби ва ғазаби нозил бўлмоғи вожиб бўлди. Оё сизлар бобою аждодларингиз ном қўюб ибодат  қилган бутлар тўғрисида мен билан мужодала қиласизларми? Ваҳоланки, сизларни бу бутларга ибодат қилишларингиз учун Худо тарафидан ҳеч қандай амр нозил бўлгани йўқ. Бас сизлар Худонинг азобига мунтазир бўлиб туринглар, мен ҳам сизлар билан мунтазир бўлиб тураман”. Бас, шундан кейин Ҳуд алайҳиссаломнинг дуолари билан Худои таоло қаттиқ шамолни юбориб, ҳаммасини ҳалок қилди. Бас, бизлар Ҳуд алайҳиссаломга ва у билан бирга мўъминларга фазлу марҳаматимиз билан нажот бердик. Такзиб қилувчи кофирларни бехи бунёди билан йўқ қилдик. чунки булар иймон келтимаган эрдилар.

73. Бизлар Самуд қавмига ўзларини хешларидан Солиҳ алайҳиссаломни пайғамбар қилиб  юбордик. Солиҳ алайҳиссалом айтдилар: “Эй қавмларим бир Худонинг ўзига ибодат қилинглар. Бундан ўзга Худо йўқдир”. Қавмлари айтдики: “Бизга сан ўзингни пайғамбарлигингга гувоҳ бўладирган муъжиза кўрсат. Санга иймон келтирамиз”. Солиҳ алайҳиссалом айтдилар: “Қандай муъжиза талаб қиласизлар?” “Эрта бизни ийдимиздир. Ийд қиладиган жойимизда бир катта тош бордир. Дуо қилгил, шул тошдан бир ҳомиладор туя чиқсин”. Ҳазрат Солиҳ алайҳиссалом икки ракъат намоз ўқиб, Худодан дуо қилдилар. Тош ҳаракатга келди ва ёрилди. Ундан бир ҳомиладор туя чиқди. Ўшал онда туғди. Халқ кўриб турган эрдилар. Қавмдан баъзилари шул ҳолда иймон келтирдилар. Қолганлари “бизга сеҳр қилди” деб,  иймон келтирмадилар. Солиҳ алайҳиссалом айтдилар: “ Мана бу муъжиза Парвадигорларинг тарафидан менинг нубувватимга равшан далил келди. Мана бу Худонинг туяси. Сизларга менинг сиҳҳатий рисолатимга муъжизадир. Бунга тегманглар. Худонинг ерида ўтлаб юрсун. Бунга ёмонлик қилманглар. Агар ёмонлик қилсаларинг Худо тарафидан  сизларга қаттиқ азоб келади”.

74.  Cолиҳ алайҳиссалом айтдилар: “Эй қавмим, Худонинг неъматини ёд қилинглар, вақтики, Од қавми ҳалок бўлди. Сизларни буларнинг ўрнига халифа қилди. Сизларни шундоғ ерда сокин қилдики, юмшоқ ерларда қасрлар бино қилдингиз, тошларни йўниб бундан уйлар тайёрладингиз. Бас, Худони неъматини ёд қилинглар,  унга иймон келтиринглар . Ер юзида фасод қилманглар, ҳалок бўласизлар”.

75-78. Солиҳ алайҳиссаломнинг қавмларидан бир жамоанинг катталари иймон келтирган заъифларига айтдилар: “Сизлар биласизларми, шул Солиҳ Худо тарафидан келган пайғамбарми?” Ул бечоралар айтдилар: “Бизлар Солиҳнинг пайғамбарлигига иймонимиз бор, ул Ҳақ пайғамбариур”. Ул қавмнинг катталари кибр қилган ҳолда бу бечораларга айтдилар: “Бизлар сизлар иймон келтирган нарсага кофирмиз”. Бас, бул қавм Худонинг буйруғидан саркашлик қилиб, туяни ўлдурдилар ва айтдиларки: “Эй Солиҳ пайғамбар бўлсанг бизга ваъда қилган Худонинг азобини олиб кел”. Бас, ҳазрат Солиҳ алайҳиссалом дуо қилдилар. Ерда зилзила пайдо бўлди, осмондан қаттиқ овоз эшитдилар. Ҳаммалари юзлари билан уйда йиқилган ҳолда ҳалок бўлдилар.

79. Вақтики, Солиҳ алайҳиссаломнинг қавмлари туяни ҳалок қилганда булардан юз ўгириб айтган эрдиларки: “Эй қавмим, сизларга мен Худонинг пайғомини еткурдим ва ҳам сизларга кўп насиҳатлар қилдим. Лекин менинг насиҳатимни  эшитмадинглар. Балки, насиҳат  қилувчиларни ҳаргиз дўст тутмас эрдиларинг. Охир ҳалок бўлдиларинг!”

80-81. Эй Муҳаммад, , бизлар Лут алайҳиссаломни пайғамбар қилиб ўз қавмига юбордик. Ўшал вақтни ёд қилгин. Вақтики, Лут алайҳиссалом ўз қавмига айтди: “Эй қавмим, бу ёмон амални эркаклар билан қилурсизларми? Сизлардан аввал олам аҳлидан ҳеч бир кимса бу ишни қилмаганди. Эй қавмим сизлар хотинлардан ташқари эркаклар билан мубошарат қиласизлар. Балки сизлар ҳадларингдан тажовуз қиласизлар”.

82-83. Лут алайҳиссаломнинг насиҳатларини муқобилига қавмни жавоби шул бўлдики, баъзилари баъзиларига айтдилар: ”Лутни аҳли аёли билан шаҳарларингдан чиқаринглар. чунки булар бир жамоадирларки, бизнинг қилиб турган ишимиздан ўзларини пок тутадилар”. Вақтеки,  буларни зулмлари ҳаддан ошди, Жаброил алайҳиссаломга фармон бўлдики “буларни оғдариб ташлаб, ҳалок қилгин!” Биз Лут алайҳиссаломга ва уни аҳлига ва мўъминларга нажот бердик. Магар хотинига нажот бермадик, ҳалок қилдик. чунки у кейин  кофирлар билан  қолганлардан эрди.

84. Бул қавмнинг тепасига ёмғирни ўрнига тошлар ёғдирдик. Бас, кўргилки, гуноҳкорларнинг оқибати нима бўлди.

85. Бизлар Мадяна қавмига ўзларининг авлодларидан Шуъайб алайҳиссаломни пайғамбар қилиб юбордик. Шуъайб алайҳиссалом ўз қавмига айтди: “Бир Худонинг ўзига ибодат қилинглар. Сизларга бундан бошқа Худо йўқдрр”. Шуъайб алайҳиссалом ўз қавмига айтди: “Худо тарафидан менинг пайғамбарлигимга равшан муъжиза келди. Бас,  Худога иймон келтиринглар. Ўлчовда- тарозуда хиёнат қилманглар, ер юзида ислоҳ топгандан кейин фасод қилманглар. Агар иймон келтирсаларинг сизларга яхши эрди”.

86-87. Ҳазрат Шуъайб алайҳиссалом қавмларига айтдилар: “Эй қавмим, халқни қўрқитиш учун ва мўъминларни Худонинг йўлидан қайтариш учун йўлларнинг бошида мунтазир бўлиб ўлтурманглар. Сизлар мўъминларни тўғри йўлдан оздириб, қийшиқ йўлга солишни ҳоҳлайсизларми? Сизларга Худонинг қилган неъматини ва марҳаматини ёд қилинглар. Сизлар озгина халқ эрдингиз, Худо авлодларингизга ва молингизга барокат бериб, кўп қилди. Ибрат билан назар қилинглар, аввалги ҳалок бўлган муфсидларнинг оқибати нима бўлди? Агар сизлардан бир тоифа менинг пайғамбарлигимга иймон келтирган бўлса, бир жамоа иймон келтирмагандур. Бас, сизлар бир-бирларингга мухолиф икки фирқа бўлдиларинг. Энди то Худои таоло ўртамизда ким ҳақу ким ноҳақ ҳукм қилгунча сабр қилиб туринглар. Қайси фирқа ҳалок бўлади ва қайси фирқа нажот топади, Аллоҳ таоло ҳукм қилади. Ул яхши ҳукм қилувчидур”.

88-89. Шуъайб алайҳиссаломга қавмларини саркашлари айтди: “Эй Шуъайб, сени ва сенинг билан иймон келтирганларни шаҳримиздан хориж қиламиз, ёки бизнинг динимизга қайтасан”. Шуъайб алайҳиссалом айтди: “Биз ҳоҳламасак ҳам бизни мажбур қиласизларми? Агар бизлар Худо нажот бергандан сўнг сизнинг диниггизга қайтсак, бас, ул ҳолда биз ҳам сизга ўхшаб Худонинг шаънига ёлғон сўзларни тўқиган бўламиз.  Сизнинг динингизга қайтмоқ бизга жоиз эмасдур. Магар Худонинг хоҳиши бўлса ул ҳолда биз ожизмиз. Аллоҳнинг илми кенгдир. Ҳар кимни муқаддаротини биладур. Биз Худога таваккал қилдик”. Сўнгра Шуъайб алайҳиссалом Аллоҳга дуо қилиб айтдилар: “Эй Парвадигор, биз билан бу кофир қавми ўртамизда адолат билан ҳукм қилгил, сен энг яхши ҳукм қилгувчидурсан”.

90. Кофирларнинг катталари иймон келтирган тоифага айтдилар: “Агар сизлар Шуъайбга тобеъ бўлур экансизлар, албатта, сизлар бул ҳолда ўз нафсингизга зиён қилувчилардан бўласизлар”.

91-93. Бас, кофир қавмларнинг зулмлари ҳаддин ошди. Шуъайб алайҳиссаломнинг насиҳатларини қабул қилмадилар. Буларга Худони азоби муқаррар бўлди. Ерда оғир зилзила пайдо бўлди, ўз уйларида юзлари билан ерга йиқилдилар, ҳаммалари ҳалок бўлдилар. Мўъминлар ўз нафсларига зулм қилмадилар. Балки, Шуъайб алайҳиссаломни такзиб қилувчилар зиёнкор бўлдилар. Шу даражада нобуд бўлдиларки, гўё бул шаҳарда йўқ эрдилар. Бас, бул қавмдан Шуъайб алайҳиссалом юз ўгириб айтдилар: “Эй қавмим сизларга Худонинг ҳукмини еткурган эрдим ва насиҳатлар қилган эрдим, қулоқ солмадинглар. Охирда ҳалок бўлдиларинг. Энди, мен кофир қавмни ҳалок бўлганига қандай афсусланаман, балки афсус қилмайман”.

94-95. Бизлар ҳеч бир қаряга пайғамбар юбормадик, агар юборсак ул қаряни аҳлига очарчилик ва касалликлар юбордик. Токи, бул пайғамбарга илтижо қилиб иймон келтирсунлар. Агар бундан огоҳ бўлмасалар ва қаттиқликни ва очарчиликни кенгравликка бадал қилдик. Ҳатто молу давлатлари кўп бўлди. Улар бундан ҳам огоҳланмасдан айтдилар: “Замонни одати шулдур - гоҳ қаттиқлик келтиради ва гоҳ осонлик. Буни иймону куфрга дахли йўқдир. чунонки, ота-боболаримизга ҳам гоҳ қаттиқлик, гоҳ осонлик келган”. Шундоғ ҳолда Худога инкор қилиб, пайғамбарнинг насиҳатига қулоқ солмасалар, буларни ғафлат босган ҳолда ногаҳон ҳалок қиламиз.

96-99. Ага бу аҳли қарялар иймон келтирганларида эрди, Худодан қўрққанларида эрди, осмон тарафидан буларга барокатлар ва ердан ҳам барокатлар буларга муяссар бўлар эрди. Лекин булар пайғамбарларини такзиб қилдилар, куфрларида давом этдилар. Қилган амалларининг бадалига азобга мубтало қилдик. Оё, бул аҳли қариялар буларни кечаси ухлаган ҳолларида бизнинг азобимиз келишидан эминдурларми? ¨ки бул аҳли қарялар кундуз куни ўйнаб ўтирган ҳолларида азобимиз тепаларига келишидан эминдурларми? Оё, Худонинг  макридан ғофилларми? Ҳеч қим Худони макридан ғофил эрмас, магар кофирлар қавми ғофилдурлар.

100. Оё,  Парвардигор ул одамларгаки,  бир қавм ҳалок бўлгандан сўнг жойларига меросхўр бўлиб ўлтирган одамларга баён қилмадими? Равшан баён қилиб кўрсатдик. Ҳар қавмга гуноҳ сабабининг бадалига азоб беришни истасак, азоб бериб ҳалок қиламиз. Дилларига муҳр босамиз, кейин булар ҳеч қандай насиҳатни эшитмайдидлар.

101-102. Шул қарялар аҳлини биз ҳалок қилдик. Эй Муҳаммад, сенга уларни ҳикояларини баён қилурмиз. Буларга пайғамбар келган эрди, муъжизалар кўрсатган эрди . Булар иймон келтирмадилар. Ҳам чунуноники, илгари ҳам иймон келтирмаган эрдилар, дилларига иймон таъсир қилмас эрди. Шуларга ўхшаш кофирларнинг дилларига Аллоҳ таоло муҳр босадур. Буларнинг аксарида қилган аҳдларига вафо топмадик. Яъни рўзи мийсоқда қилган аҳдларидан қайтган эрдилар, балки, аксарларини фосиқ топдик.

103-108. Сўнгра бизлар шул пайғамбарлардан кейин Мусо алайҳиссаломни  пайғамбар қилиб Фиръавнга ва қавмига мўъжизалар билан юбордик. Бас, Фиръавн қавми билан бул мўъжизаларга инкор қилдилар. Фикр қилгил, Эй Муҳаммад, охир муфсидларнинг оқибатлари нима бўлди? Мусо алайҳиссалом айтдилар: «Эй Фиръавн, Мен Парвардигори олам тарафидан келган пайғамбарман. Манга лойиқ шулки, Худо шаънига ҳақ сўздан бошқа сўзни айтмасман. Эй Фиръавн, мен Худо тарафидан мўъжизалар билан келдим. Энди сенга менинг илтимосим шулки, бани Исроил қавмини менга топширгил, мен олиб кетаман. Фиръавн айтди: «Агар сен мўъжиза олиб келган бўлсанг, агар ростгўй бўлсанг бизга кўрсат». Бас, ҳазрати Мусо алайҳиссалом асоларини ерга ташладилар. Бас, асолари ошкора аждаҳо бўлди ва ҳам қўлларини енгларидан чиқордилар бас, ногоҳ қўллари назар қилучиларга нуроний бўлди, ҳатто офтоб нурига ғалаба қилар эрди.

109-119. Фиръавн қавмининг катталари айтдилар, албатта бу Мусо сеҳр илмликдур. Бу хоҳлайдурки, сизларни мамлакатларингиздан чиқариб Бани Исроилни жойларингизга қўйса. Бас, нима тадбир қиласизлар? Қавмлари айтдилар: «Эй Фиръавн, Мусони ва биродари Ҳоруннинг ишини тўхтатиб қўй. Шаҳарларга жам қилғучиларни юборгил, токи илмлик соҳирларни жамлаб олиб келсунлар ва Мусога муқобил қилсунлар. Вақтики, соҳирлар Фиръавнга йиғилиб келдилар. Ва айтдилар: Агар бизлар Мусога ғалаба қилсак, бизга мукофот берасанми? Фиръавн айтди: «Берамиз, сизлар бизга муқаррабинлардан бўласизлар». Соҳирлар Мусо алайҳиссаломга айтдилар: «Эй Мусо, сен сеҳрингни илгари ташлайсанми ё биз ташлайликми?» Мусо алайҳиссалом айтдилар: «Сизлар аввал ташланглар. Вақтики, соҳирлар сеҳрларини ерга ташладилар, одамлар кўзларини сеҳр қилиб боғладилар. Ниҳоятда қўрқитдилар. Жодугарлар улуғ сеҳрни пайдо қилдилар. Биз Мусо алайҳиссаломга ваҳий юбориб амр қилдик асоингни ерга ташла. Бас, ногоҳ асо аждаҳо бўлди ва соҳирларнинг қилган сеҳирни ютар эрди. Бас, уларнинг қилган амаллари ботил бўлди ва ҳақ собит бўлди. Бас, мағлуб бўлдилар, шул жойда хор бўлган ҳолда орқаларига қайтдилар.

120-126. Вақтики, соҳирлар бу мўъжизаларни кўрдилар сажда қилмоқ учун ерга йиқилдилар. Биз Парвардигори оламга иймон келтирдик ва ул Мусо алайҳиссалом ва Ҳорун алайҳиссаломнинг Худосидур. Фиръавн соҳирларга айтди: «Мен рухсат бермасдан туруб сизлар қандай иймон келтирдиларинг бу сизларнинг қилган ишларинг Мусо билан шаҳарда қилган махфий тадбир эрди. Мен сизларга қандай азоб беришимни яқинда биларсизлар. Мен оёқ ва қўлларингни хилоф тариқасида кесаман, сизларни ибрат учун дорга осаман. Жодугарлар айтдилар: «Агар сан бизни ўлдирсанг бизларга саодатдир. Чунки бизлар ул ҳолда Парвардигоримиз ҳузурига ружуъ қилармиз. Сен бизга бу адоватни қилиб биздан интиқом оляпсан шунинг учунки, бизлар Парвардигоримизни ҳақлигига, келган мўъжизаларга иймон келтирдик. Кейин Парвардигорга муножот қилиб айтдилар: «Фиръавннинг азобига бизларга сабр ато қил. Бизларга иймон ва ислом билан ўлишни насиб қил.

127.     Фиръавн қавмининг катталари айтдилар: «Эй Фиръавн, Мусо ва унинг қавми- бани Исроилни тирик қўядурсанми? Токи ер юзида фасод қилсинлар  ва ҳалқни сенга душман қилсинлар. Ва ҳам сенга итоат этмай, Худолигингга мункир бўлсинлар. Фиръавн айтди: «Яқинда буларнинг жазолайман. Ўғил болаларини ўлдириб, қизларини тирик қолдираман. Токи бизларга қизлари хизматкор бўлсинлар. Албатта, мен буларнинг тепасига ғолибдурман ва қудратим етадур.

128-129. Мусо алайҳиссалом ўз қавмларига айтдилар: Душмандан нажот топиш учун Худодан ёрдам талаб қилинглар. Душмандан келган кулфатга сабр қилинглар. Чунки ер юзи Худонинг мулкидур. Бандаларидан кимга хохласа берадур. Охир ғалаба Худонинг муттақий бандаларига бўладур. Мусо алайҳиссаломга яҳудлар айтдилар: «Бу Фиръавн сен келмасингдан илгари ҳам бизга азоб берур эрди. Сен келганингдан кейин ҳам шул азоб давом этмоқда. Мусо алайҳиссалом қавмларига айтдилар: «Худодан умид қаламанки, яқинда душманларингизни ҳалок қилиб, уларни жойига сизларни халифа қиладур. Бас, Парвардигор бу эҳсонни қилгандан сўнг қандай амал қиласизлар деб амалларингизга назар соладир.

130-131. Бизлар Фиръавннинг қавмини қаҳатчиликка мубтало қилдик. Меваларига, ҳосилотларига нуқсон етказдик. Шундан ибрат олиб огоҳ бўларлар деб. Вақтики, Худо тарафидан буларга енгиллик бўлса, айтар эдиларки, биз шундай роҳатга мустаҳақ эрдук. Агар буларга қаҳатчилик, кулфат келса дер эрдиларки: Бизларга бу бало Мусо вужудидан ва қавмининг шумлигидан келди», дер эрдилар. Огоҳ бўлингларки, яхшилик ва ёмонлик Худо тарафидан бўладур. Лекин буларни аксарлари бе ақлдурлар.

132.     Фиръавнни қавмлари айтдилар: Эй Мусо, сен қандай мўъжизаки олиб келсанг бизни жоду қилиб бошимизни айлантириш учун олиб келасан. Биз сенга ҳаргиз ишонмаймиз.

133.     Бас, бизлар буларга туфон балосини юбордик. Уйларини сел босди. Бу бало билан ҳам огоҳланмадилар. Сўнгра экинларига чигиртка балоси келди. Экинларини еб тамом қилди. Яна иймон келтирмадилар. Бит балоси келди. Бундан ҳам огоҳ бўлмадилар. Сўнгра бақа балоси келди. Шаҳарга бақа тўлди. Ундан сўнг сувлар қонга айланди. Бу ишлар Худони қудратига далолат қилгувчи мўъжизотлар эрди. Бу қавм шул қадар мўъжизотни кўриб туриб ҳам гарданкашлик қилдилар. Иймон келтирмадилар. Булар ниҳоятда мужрим ва шақий эрдилар.

134-136. Вақтики Фиръавн қавмига бало келди. Булар ҳазрат Мусога айтдилар: «Эй Мусо, Парвардигорингга дуо қилгил, сенга қилган аҳдга мувофиқ яъни Худо сенга, дуо қилсанг мустажоб қиламан аҳд қилган экан»,- деб. Агар сен дуо қилиб биздан шу балони кўтарсанг, Санга иймон келтирамиз ва бани Исроилни санг топширамиз. Вақтики бизлар ҳазрат Мусони дуолари билан бу балони буларни тепасидан кўтардик.
Буларни бало келиш вақтигача таъхир қилиб қўйдик. Бас, ногоҳ булар аҳдларини синдиргани турдилар. Яъни иймон келтирмадилар, сўнгра бизлар бу қавмдан интиқом олдик. Бизни қудратимизга такзиб қилган сабабларидан дарёга ғарқ қилдик. Бул қавм бизнинг оятларимизга таъмил қилишдан ғофил эрдилар.

137.     Бизлар Фиръавннинг қўлида асир ва ожиз бўлиб қолган бани Исроилга Шом ерининг Машриқ ва Мағриб тарафларини мерос қилиб бердик. Ул ерларни баракотлик қилган эрдик. Худо таолонинг бани Исроилга қилган ваъдалари камолга етди, бу ҳам бўлса қавм Фиръавннинг берган азобларига сабр қилганлари учун эди. Фиръавнни ва анинг қавмини иморатларини вайрон қилдик. Ва ҳам тепаларига қилган баланд қасрларини хароб қилдик.

138.     Бизлар бани Исроилни Фиръавн зулмидан нажот бериб саломатлик бирла дарёдан ўтказдик. Бас, булар йўл юриб бир қавмга етдилар.  Ул қавм бутларга ибодат қилиб турганини кўрдилар. Айтдилар Эй Мусо, бизларга ҳам шул қавмга ўхшаш кўриб туриб ибодат қиладурган Худо тайёрлаб бергин. Мусо алайҳиссалом айтдилар: «Сизлар ажаб жоҳил аҳмоқ қавм экансизлар».

139-140. Мусо алайҳиссалом айтдилар: «Яҳудлар бу бутпараст қавмни ҳолини орзу қилманглар, чунки бул қавм шул бутпарастликда ҳалок бўлгучидирлар. Буларнинг қилган амаллари ботилдир. Мусо алайҳиссалом айтдиларки, «Қандай жоҳил қавмсизлар ман сизларга бир Худодин бошқа ботил Худони талаб қилайми ва шуни тайёрлаб берайм? Ваҳоланки, Худои таоло бошқа кофирлардан сизларга фазилат берди ва эҳсон қилди.

141. Ёд қилинглар ўшал вақтики Фиръавн қавмидан сизларга нажот бердик. Улар сизларга оғир азоблар берар эрди ва ўғилларингизни ўлдирар эрди ва қизларингизни хизматкор қилиб олар эрдилар. Ушбу азоблардин нажот топганингиз Парвардигорнинг сизларга улуғ марҳамати бўлди.

142-143. Биз Мусо алайҳиссаломга ўттуз кундан кейин Таврот китобини беришга ваъда қилдик. Бизлар ўттуз кунни яна ўн кун билан мукамал қилдик. Токи Парвардигорнинг муқаррар қилган вақти қирқ кун муқаррар бўлсун, яъни зулқаъда ойидан зулҳижжани ўнига қадар. Мусо алайҳиссалом биродарлари Ҳорунга айтдилар: «Сен қолган қавмга менинг ўрнимга халифа бўлгил, ва буларнинг ҳолларини ислоҳ қилгил, муфсидларни сўзига кирмагил. Мусо алайҳиссалом ваъда қилинган маконга келди. Худо у билан сўзлашди. Худонинг каломининг лаззатидан маст бўлиб Худони дийдорини ҳам талаб қилгани турдилар. Айтдиларки, Эй Парвардигоро, ўз зотингни манга кўрсат, ўз кўзим билан санго назар қилай. Худо айтди: Эй Мусо, мани бу дунёда кўрмайдурсан, лекин сен тоққа назар қилгил. Агар тоғ тоқат қилиб ўз жойида барқарор бўлса, зуд сан ҳам кўрасан, вақтики, Мусо беҳушт бўлиб йиқилдилар, вақтики ҳазрат Мусо ҳушларига келиб айтдилар: «Эй Парвардигоро сан бул дунёда бандаларга кўринишдан муназзаҳсан, қилган хатойимга тавба қилдим сани азаматингга ишонувчиларни биринчисидурман.

144.     Парвардигор айтди: Эй Мусо, ҳалқ ичинда пайғамбарликка сени ихтиёр қилдим. Ман билан калом қилиш фазилатига сени хос қилдим. Ҳар нарсани сенга бердим, қабул қилиб олгил. Ва шунга қаноат қилгил. Берган нарсамга шукр қилиб шокирлардан бўлгил.

145.     Тавротни Мусога ато қилдик Мусога лавҳи Тавротда ҳар бир нарсадан панд олиш учун мавъизалар ёзган эрдик. Ва ҳам ҳар бир амр ва наҳийнинг тафсилоти бор эрди. Мусога амр қилдикки, бу Тавротни завқ ва шавқ билан қабул қилиб олгил ва унга амал қил. Қавмингга ҳам амр қилгилки, Тавротнинг ичидан ўзлари учун яхши мавъизалар олсинлар. Яқинда сизларга дўзахдан фосиқларнинг ётадиган жойларини кўрсатаман. Ёки Фиръавннинг ҳалок бўлган қавмини, кейин унинг хароб бўлган қасрларини кўрсатаман.

146.     Мен  ер юзида ноҳақ такаббур қиладиган, ҳамма нишонани кўрсалар ҳам анга ишонмайдиган ва агар ҳидоят йўлини кўрсатсалар ҳам ани ўзларига йўл тутмайдиган, гумроҳлик кўрсалар ани ўзларига йўл қилиб оладиган одамларни ўз оятларимдан манъ қилурман. Бу шунинг учунки, Улар бизнинг оятлармизни ёлғон дейдилар. Ва ундан ғофил қолдилар.

147.     Ул гуруҳки оятларимизни ёлғон дейдилар. Ва ҳам охиратнинг келишидан инкор қилдилар. Буларни яхши амаллари ҳаммаси ботил бўлиб, охират фойда бермайдур. Буларни амалларига яраша жазо бериладур.

148-149. Ҳазрат Мусо алайҳиссалом Тур тоғига Худо билан сўзлашиш учун борганларида Мусо алайҳиссаломнинг қавмлари тамоми зеварларини жам қилиб, бир бузоғ шаклида ҳайкал тайёрладилар. Ул бузоққа ўхшаш овоз қилар эрди. Ҳамма бани Исроил шайтоннинг иғвоси билан уни Худо деб сажда қилдилар. Чунки шайтон ҳайкалнинг ичига кириб мен Худоман деб овоз қилур эрди. Ҳарчанд Ҳорун алайҳиссалом манъ қилсалар ҳам қабул қилмадилар. Мусо алайҳиссалом келгунларича ҳамма бузоқ параст бўлиб қолди. Оё булар фикр қилмайдилармики, бу бузоқни қўлидан ҳеч бир иш келмайди. Ва тили йўқ сўзламайди. Биронтани ҳидоят қила олмайдур. Шундоқ нарсани Худо деб ибодат қилдилар. Булар ўз нафсларига зулм қилгучи эрдилар. Вақтики, Мусо алайҳиссалом қайтиб келиб бу аҳволни кўрдилар, буларни қаттиқ маломат қилдилар. Булар қилган ишларига кўп пушаймон бўлдилар. Кўрдиларки, ҳаммалари гумроҳ бўлиб кофир бўлубдилар. Сўнгра, айтиларки, Агар Парвардигор бизга раҳм қилмаса, бизни гуноҳларимизни кечмаса, ҳалок бўлувчилардан бўлурмиз.

150-151. Вақтики, Мусо алайҳиссалом Тур тоғидан ниҳоятда ғазабнок ва афсус қилган ҳолда қайтиб қавмларига келдилар. Чунки ваҳий орқали Мусо алайҳиссаломга бул ҳол маълум бўлган эрди. Қавмга қараб айтдилар: «Мандан кейин сизларни манинг ўрнимга қолганликларинг кўп ёмон бўлган экан. Худонинг ҳукми келгунча шошдиларингми?   
Ниҳоят ғазабдан лавҳни ерга ташладилар. Биродарлари Ҳорунни ёқасидан ушлаб ўзларига тортдилар. Мен санга бани Исроилни топширган эрдим. Буларни нима учун бузоқпарастликдан манъ қилмадинг? Ҳазрат Ҳорун айтдилар: «Эй онамнинг ўғли ҳарчанд манъ қилсам ҳам бўлмади. Чунки қавм мани ожиз топдилар. Ва манга ғалаба қилдилар. Яқин қолдики, мани ўлдирсалар манга ғазаб қилиб душманларимни хурсанд қилмагил. Мен бузоққа ибодат қилганим йўқ. Мани бул золим қавмлардан ҳисоблама. Ҳазрат Мусо алайҳиссалом айтдилар: «Эй Парвардигор, мен билан биродаримни кечир, бул сўзни шунинг учун айтдиларки, ғазаб устида Тавротни ерга ташлаганликларини гуноҳ деб ҳисобладилар. Ва биродарларини сустлик қилганларини гуноҳ ҳисобладилар. Худодан дуо қилиб айтдиларки: «Бизларни раҳматингга дохил қилгил. Сен раҳм қилувчиларнинг улуғидурсан.

152-153. Албатта, ул гуруҳларики бузоққа ибодат қилдилар, яқинда Аллоҳнинг ғазабига учрайдурлар. Тирикликларида хорликка учрайдурлар. Бизлар ёлғончиларга шул тариқа азоб берамиз. Ва ул гуруҳларки гуноҳ қилдилар, ва орқасидан тавба қилдилар. Ва иймон келтирдилар. Албатта Аллоҳ буларнинг тавбаларидан кейин гуноҳларини кечирувчидур ва меҳрибондур.

154.     Вақтики ҳазрат Мусо алайҳиссалом ғазабларидан тушдилар, Ердан Тавротни лавҳларини олдилар. Анда «Гумроҳларни ҳидоят қилмоқ Худодан қўрққанларни раҳмат қилмоқ баёни» - деб ёзилган эрди.

155.     Ҳазрат Мусо алайҳиссалом қавмларидан етмиш кишини ихтиёр қилиб олдилар. Булар бузоққа ибодат қилмаганлардан эрдилар. Токи Қўҳи Турга бориб бузоққа ибодат қилганлар  тарафидан узрхоҳлик қилсинлар. Вақтики Қуҳи Турга келдилар, жоҳилларнинг қилган ишидан узрхоҳлик қилдилар. Худо таоло Мусо алайҳиссалом билан сўзлашди. Мусо алайҳиссалом қавмларига айтдилар: «Худонинг каломини эшитдингларингми?» Қавмлари айтдилар: «Каломни эшитдик, эгасини кўрганмиз йўқ. То ўзини кўрмасак, бовар қилмаймиз». Бул беодобчиликларининг касафатига ер ларзага келди ва осмондан ҳайбатлик товуш эшитилди. Бу етмиш киши ҳалок бўлдилар. Вақтики буларга халокат етди, Ҳазрат Мусо айтдилар: «Эй Парвардигоро, агар буларни ва мани ҳалок қилишни хоҳласанг, бу воқеадан аввал ҳалок қилишга қудратинг етар эди. Озгина жоҳилларнинг қилган гуноҳларининг касофатига бизларни ҳалок қиласанми? Бу ишлар ҳаммаси сенинг имтиҳонингдур. Хоҳлаганингни гумроҳ қиласан, ва хоҳлаганингни ҳидоят қиласан. Ва хоҳлаганингни ўлдирасан. Ва бизларнинг тепамизга ҳукм қилувчи Мавлоимиздурсан. Бизларни кечиргил. Раҳм қилгил. Сен кечирувчиларнинг афзалидурсан.

156-157. Эй Парвардигоро, бизларга бул дунёда яхши ибодат қилишимизга тавфиқ ато қилгил. Ва ҳам охиратда раҳмат ва мағфират ато қилгил. Сенга тавба билан ружу қиладурмиз. Парвардигор айтди: «Қиёматда хоҳлагон бандаларимни азобга мубтало қиламан. Лекин раҳматим бу дунёда ҳаммага етадур. Кофир ва мўъминлар шерикдурлар, лекин охиратда тақво қилган бандаларга ва закот берган бандаларга ва оятларимзга иймон келтирган бандаларга раҳматимни хос қиламан.
Бул муттақийларнинг сифатлари шулки: сидқидилдан ёзмаган, ва ўқимаган Расулга эргашадурлар. Бул зотнинг сифатлари Тавротда, Инжилда ёзилган Топадурлар. Тавротда шанларига шундоғ деб ёзилгандурки: «Ул бани ўммининг сифати шулки, яхши ишларга амр қиладур. Ва ёмон ишлардан қайтарадур. Покиза нарсаларни ҳалол қилуб берадур, палит нарсаларни ҳаром қилиб берадур. Умматларининг ишларини енгил қилиб берадур. Ва ҳам бўйинларига солинган оғир юкларни олиб ташлайдур. Бас, бани Исроилдан ул гуруҳики, Муҳаммад Алайҳиссаломга иймон келтирганлар ва уни ҳурмат қиладурлар. Ва унга ёрдам берадурлар. Ва анга нозил бўлган Қуръонга амал қиладурлар, Қиёмат куни нажот топурчидирлар.

158-159. Айтгил, эй Муҳаммад, :«Эй мардум, ман сизларнинг ҳаммаларингизга келган Худонинг расулидирман. Парвардигор шундоқ улуғ зотдурки, осмон ва ер унинг мулки ўзига хосдур. Ундан бошқа маъбуд йўқдур. Бандаларга ҳаёт берадур. Ва ҳам ўлдирадур. Бас, эй мардум, Худога ва унинг расули Муҳаммад Алайҳиссаломга иймон келтиринглар. Ул зот наби уммийдурлар. Ул зот Худога иймон келтирувчи ва тавҳидни тасдиқ қилувчидурлар. Шул зотга тобеъ бўлинглар. Шу ҳолда сизлар ҳидоят топган бўласизлар. Мусо Алайҳиссаломнинг қавмидан бир жамоа борки, улар бошқаларни ҳақ динга далолат қиладурлар. Ва ҳукм қилганларида адолат билан ҳукм қиладурлар.

160.     Вақтики, бани Исроил ўзларининг қилган жиноятлари туфайли дашт Тийхда қирқ йил саргардон бўлиб юрдилар. Бани Исроилни ўн икки гуруҳга бўлдик. Вақтики, ташна бўлиб ҳазрат Мусодан сув талаб қилдилар. Бизлар ҳазрат Мусога буюрдук: «Асоингни тошға ургил. Мусо алайҳиссалом асоларинитошга урдилар,бас, ул тошдан ўн икки тоифа учун ўн икки чашма жорий бўлди. Ҳар бир тоифа ўзларининг сув ичадиган жойларини муайян қилиб олдилар. Вақтики, офтобнинг иссиғидан шикоят қилдилар. Тепаларига булутни юбориб соя қилдкк. Бани Исроилни емишлари учун осмондан шакар ёғдирдик. Ва ҳам беданага ўхшаш парранданинг гўштини буларга юбордик. Буларга айтдикки, «Худонинг покиза ризқларидан енглар, сақлаб қўйманглар». Булар Худонинг фармонига эътибор бермасдан очкўзлик қилиб сақлаб қўйдилар. Охири бу қилган ишларида бизга зарар етказмадилар ризқдан маҳрум бўлдилар. Лекин ўзларининг нафсаларига зарар етказдилар.

161-162. Вақтики, буларнинг тавбаларини қабул бўлиб бу саргардончиликдан қутулдилар. Худо тарафидан амр қилиндики, мана шул Байтул-Мақдис шаҳрида сукунат қилинглар. Ва ҳосилларидан енглар. Қандай хоҳласаларинг шаҳарга кириш олдидан айтинглар: «Ҳиттатун» яъни, - Эй Парвардигоро гуноҳларимизни маҳв қилгил, денглар. Яна бошларингни эгиб тавозу билан дохил бўлинглар. Шундай қилсаларинг, бизлар гуноҳларингизни мағфират қиламиз. Ва яхши амал қилувчиларга зиёда савоб берамиз. Бас, бу золимлар Худо буюрган сўзни айтмасдан бошқа сўзни айтдилар. Бас, буларнинг тепасига қилган зулмларининг бадалига осмондан бало юбордик. Яъни шул нофармончилик қилганларига осмондан ўт келиб куйдирди.

163.      Эй Муҳаммад, яҳудийлардан аҳли қарянинг хабарини сўрагин. Ул қария дарёнинг лабида эрди. Шанба куни шикор қилишни Худо манъ қилган эрди. Чунки яҳудлар ибодатида шанба куни ибодат учун муқаррар бўлгандур. Дунё ишлари ҳаром бўлгандур. Булар шанба куни Худонинг фармонини бажо келтирмадилар. Ҳадларидан тажовуз қилдилар. Шанба куни бўлганда балиқлар дарёда ўзларини кўрсатиб юрар эрди. Бошқа кунда балиқлар дарёнинг тагига кириб йўқ бўлиб кетар эрди. Булар шанбага риоя қилмасдан шикор қилдилар. Худои таоло буларга азоб юбориб суратларини масҳ қилди. Бизлар мана шуларга ўхшаш бошқа фосиқларни ҳам синаб кўрамиз.

164-165. Ёд қилгил, эй Муҳаммад, ўшал вақтники, яҳудлардан бир тоифалари насиҳат қилувчиларга айтдилар:«Худо ҳалок қилувчи ё қаттиқ азоб берувчи қавмни нимага насиҳат қиласизлар». Булар жавобига айтдиларки: « Худога узримизни баён қилиш учун насиҳат қиламиз. Токи қиёмат куни нимага амри маъруф қилмадинглар деб бизларни жавобгар қилмасун. Шоядки, насиҳатимиз таъсир қилиб, Худодан қўрқсалар. Вақтики, бул гуноҳкор қавм насиҳатни эсларидан чиқардилар, шанба куни шикор қилдилар. Буларни азобга мубтало қилдик. Бул ишлардан қайтарувчиларга нажот бердик. Ул гуруҳики, шикор қилдилар, ўз нафсларига зулм қилдилар. Буларнинг қаттиқ азобга мубтало қилдик. Чунки булар фосиқ эрди.

166.     Вақтики, наҳий қилган нарсани бажармасдан гарданкашлик қидилар. Буларга ҳаммаларинг хорлик билан маймун бўлинглар - деб айтдик.

167.     Ёд қилгил эй Муҳаммад, вақтики Парвардигоринг яҳудларни огоҳлантирди айтдики: Албатта яҳудларнинг тепасига шундай душманни муссаллат қиламанки то қиёмат буларга оғир азобларни беради. Албатта, Парвардигоринг кофирларга тез азоб берувчидир. Ва мўъминларни кечирувчидир.

168.     Бани Исроилни ер юзида неча тоифага бўлиб юбордик. Булардан баъзилари диёнатли ва солиҳ одамлардурлар. Ва баъзилари булардан бошқа кофир фосиқлардурлар. Баъзи вақтларда давлат ва тандурустлик беруб баъзи вақтларда фақирлик ва қаҳатчилик бериб синадик. Ва шоядки булар қилган гуноҳларига тавба қилиб бу маъсиятлардан юз ўгирсалар.

169-170. Бас, бу солиҳлардан кейин ўринларига қоим мақомлар келдилар. Тавротни булардан мерос олдилар. Тавротни ўқиб ўргандилар. Муҳаммад Алайҳиссаломнинг даврларига келиб Тавротнинг ҳукмларини бадалига дунё матоларини ришват олгани турдилар. Худо тарафидин бу гуноҳларимиз зуд кечирилади дер эрдилар. Ваҳоланки, дунё матои келса аввалда пушаймон бўлсаларда, яна олгани турдилар. Оё булардан Тавротга амал қилиш учун ва Худонинг шаъниға ҳақдан бошқани сўзламасликка аҳд ва мисоқ олинган эмасми? Ваҳоланки, булар Тавротнинг ичидаги ҳукмларни ўқиганларку. Мутаққийлар учун дори охират бул дунёдан яхшироқдир. Буни фикр қилмайсизларми? Ул аҳли китобларики Қуръоннинг ҳукмини махқам ушлайдурлар ва намоз ўкийдурлар. Ва иймон келтурганлар булар басалоҳдирлар. Албатта бизлар динларини ислоҳ қилувчиларнинг ажрларини зоя қилмасмиз.

171.Ёд қилгил эй Муҳаммад яҳудларни аҳволини ундан ибрат олгил. Вақтики, яҳудлар Таврот нозил бўлгандан кейин айтдиларки, Бу Тавротнинг аҳкомлари кўп экан. Биз қабул қилмаймиз. Парвардигор ушбу ҳолни ҳикоя қилиб айтадики: Вақтики Тавротни қабул қилмадилар. Тур тоғини тепаларига кўтариб турдик. Гўё булутдек тепаларига соя солиб турди. Ҳозир бу тоғ тепамизга тушуб кетади деб гумон қилдилар. Биз яҳудларга айтдик берган китобимизни ихлос билан қабул қилиб олинглар. Ундаги аҳкомларга амал қилинглар. Шунда сизлар мутаққийлардан бўласизлар. Агар қабул қилмасангиз шул тоғни тепангиздан ташлаймиз ҳаммаларингиз ҳалок бўлурсизлар.

172-174. Ёд қилгил эй Муҳаммад, ўшал вақтники Парвардигоринг бани Одамнинг пушти камаридан токи қиёматгача пайдо бўладиган зурриётларини ҳозир қилиб буларни ўзларининг нафсларига ўзларини гувоҳ қилиб аҳд олди. Айтдики, оё мен сизларнинг Парвардигорларинг эмасманми?  Ҳамма Одам зурриёти хоҳ кофир хоҳ мўъмин иқрор қилиб айтдиларки: «Бало сен Парвардигоримизсан биз гувоҳмиз, иқрор қиламиз». Биз Одам зурриётидан шунинг учун иқрор қилдириб олдикки, токи қиёмат куни айтмасинларки, бизлар Худонинг вужудидан бехабармиз. Айтмасинларки, биз ҳеч бир нарсани билмаймиз. Ота-боболаримиз биздан аввал Худога ширк келтирган эканлар. Бизлар шуларнинг  кейин келган авлодимиз, шуларга тобеъ бўлгандирмиз. Шул гумроҳларнинг қилган иши билан бизларни ҳалок қиласанму шунга ўхшаш оятларни муфассал баён қилармиз, токи булар хушёр бўлиб, ота-боболарига тақлид қилишдан қайтсинлар.

175. Яҳудларга ул одамни қиссасини ўқиб беринг. Бизлар унга китоб берган эрдик. Ул китобнинг илмини ҳам ато қилган эрдик. Ул китобга амал қилмасдан юз ўгирди. Шайтон иғво қилмоқ учун ул Одамнинг пайидан бўлди. Бас ул Одам шайтонни иғвоси билан гумроҳлардан бўлди.

176-178. Агар биз хоҳласак, уни шул оят воситаси ила баланд даражага кўтарғон бўлур эрдук, агар ул шахс оятларга иймон келтириб амал қилса эрди. Лекин ул пасткашликга мойил бўлди. Бас, бунинг сифати итнинг сифатига ўхшашдур. Агар ҳайдасангда тилини чиқаради. Агар тарк этсангда тилини чиқаради. Бизни оятларимизни такзиб қилувчиларнинг сифати шунга ўхшашдур. Эй Муҳаммад, сен буларга бул қиссани баён қил. Шоядки, фикр қилсалар. Бизнинг оятимизга такзиб қилувчи қавмни сифати кўп ёмондур. Булар ўз нафсларига зулм қиладилар. Ҳар кимни Аллоҳ таоло ҳидоят қилса, у йўл топгадур  ва ҳар кимни гумроҳ қилса, бу     дунёда ва у дунёда зиёнкорлардандир.

179.     Бизлар жаҳаннам учун инсондан ва жиндан кўп шахсларни пайдо қилдик. Буларнинг диллари бор. Лекин ҳақни фаҳм этмайдилар. Кўзлари бор, лекин ҳақни кўрмайдилар. Қулоқлари бор лекин насиҳатни эшитмайдилар. Булар ҳайвонга ўхшашдилар. Балки ундан ҳам баттарроқ. Булар Худодан бехабардурлар.

180-181. Худога хос яхши номлар бор. Бас, Худони шу яхши номлар билан ёд қилинглар. Жамоа кофирларки Худони нолойиқ исмлар билан ёд қиладилар. Уларни ўз ҳолига қўйинглар. Улар қилган амалларига мувофиқ тезлик билан жазоланадилар. Ва бизлар халқ қилган инсонлардан шундоғ тоифалари бордирки бошқаларни ҳақ йўлга ҳидоят қиладилар. Ҳукмларида ҳақ билан ҳукм қилиб адолат қиладилар.

182-186. Бизнинг оятларимзни такзиб қилувчи кофирларни ўзлари билмайдурган йўллардин охиста-охиста ҳалок тарафига олиб борамиз. Дафъатан, ҳалок қилмасдан буларга муҳлат бераман. Албатта, манинг тадбирим мустаҳкамдур. Қурайш кофирлари фикр қилмайдиларми? Буларни ҳамсуҳбатлари Муҳаммад алайҳиссаломда ҳеч қандай девоналик йўқдур. Магар, Худонинг азобидан хабар бергувчи очиқ пайғамбардирлар. Оё кофирлар осмон ва замин мулкини Худо қандай халқ қилганига ва бошқа ашёларнинг хилқатига назар қилмайдиларми. Ва ҳам ибрат билан назар солмайдиларми? Яқинда ажаллари етадур. Фано бўладилар. Бу Қуръонга иймон келтирмасалар, бундан кейин қандай сўзларга иймон келтирмадилар. Ҳар кимники Худо гумроҳ қилса унга ҳидоят қилгувчи бўлмайи. Худо уларни ташлаб қўяди. Токи гумроҳликларида ҳайрон бўлиб юраверсинлар.

187.     Эй Муҳаммад, сандан қиёмат тўғрисида савол қиладилар. Қиёмат қачон қарор топадур. Айтгил қиёматни илми Аллоҳ таолога хосдур. Вақти келганда Худо зоҳир қиладур. Қиёмат осмон аҳлига ва замин аҳлига оғирдур. Камоли ҳайбатидан қиёмат қойим бўлмайдур, магар ногаҳон сандан кофирлар савол қиладурлар. Шундоқ гумон қиладиларки. Сан қиёматни тафтиш қилувчисан. Ва уни булувчисан. Ё савол қилишни яхши кўрасан. Айтгил унинг илми Худога хосдур. Лекин аксар мардум билмайдилар.

188.     Эй Муҳаммад, кофирларга айтгил, мендан йўқ нарсаларни савол қилаверманглар. Ман ўз нафсимни манфаатига молик эрмасман. Ва ҳам ўз нафсимни зарани даф қилишга ҳам қодир эрмасман. Магар Худо хоҳласа таълим берадур. Агар ман ғайб ишларини билганимда эрди ўзимга фойдалик нарсаларни кўб ҳосил қилган бўлар эрдим. Манга ҳеч қандай зарар ҳам етмас эрди. Мен Худони юборган пайғамбаридирман. Муъминларга Худони раҳматидин башорат бераман. Ва азобидан қўрқитаман.

189-192. Парвардигор шундай зотдирки, сизларни ҳазрат Одамдан халқ қилди. Ҳазрат Одам Ҳаво билан рафиқ бўлиб ором олсунлар деб ҳазрати Одамнинг нафсларидан Момо Ҳавони халқ қилди. Вақтики, икковлари жам бўлдилар. Ҳаво енгил ҳомиладор бўлдилар. Бас, шул ҳолда шул ҳомилалари билан бир мунча вақт юрдилар. Вақтики ваз ҳомилалари яқин келди ва оғир бўлдилар. Парвардигорга илтижо қилиб дуо қилдилар. Айтдиларки, эй Парвардигоро аъзолари бутун солим фарзанд берсанг, бизлар албатта сани неъматингга шокирлардан бўлармиз. Кейин Аллоҳ таоло иковдан бўлган авлодларга яхши фарзандлар берса номларини Абдулуззо, Абдуманоп, Абдуқусой қўйиб Худога шерикларни нисбат берадурлар. Ваҳоланки, Аллоҳ таоло буларни нисбат бергон ширикларидан муназзаҳдур. Оё кофирлар Худога ширк қиладурларми ваҳоланки ул ширк қилган бутлари ўзлари махлуқдирлар. Ва ҳам бутлари кофирларга ва на ўз нафсларига ёрдам беришга қодир эмаслар.

193.     Эй мўъминлар, агар сизлар баъзи кофирларни ҳидоят тарафига даъват қилсаларинг сизларнинг сўзларингизни қабул қилмайдур. Ҳаргиз сизларга тобеъат қилмайдур. Хоҳ даъват қилинглар ё хомуш бўлинглар,сизларга баробардир сизларга баробардир.

194-196. Албатта, сизлар ибодат қилган Худодан бошқа маъбудлар сизлрга ўхшаш улар ҳам Худонинг махлуқидурлар. Агар сизлар булар бизга ёрдам беради деган сўзларингда содиқ бўлсаларинг бутларингизни ёрдамга чақиринглар. Улар ҳам сизларга жавоб берсинлар. Оё буларга юришга оёқ борми? Ё эшитишга қулоқлари борми? Ё кўришга кўзлари борми? Ё ушлашга қўллари борми? Эй Муҳаммад, буларга айтгил сиғинган бутларингизни чақиринг. Манинг адоватимда сизларга ёрдам берсин. Сўнгра ҳаммаларинг бирликда манга зарар еткизишда макр ишлатинг. Манга ҳаргиз муҳлат берманг. Албатта, менинг мададкорим Парвардигордур. Ул манга китоб нозил қилгандур. Ва ул солиҳ бандаларга ёр ва мададкордур.

197-199. Эй кофирлар Худодин бошқа бутларга ибодат қиласизлар. Агар ёрдамга муҳтож бўлсаларинг булар сизларга ёрдам беришга қодир эмаслар. Ҳатто, ўзларидан ҳам зарарни даф қила олмайдилар. Мўъминлар, кофирларни ҳидоятга чақирсаларинг, сизларни сўзларингни эшитмайдилар. Эй Муҳаммад, бул кофирларни кўрасанки, Санинг тарафингга назар қиладилар. Лекин ҳақиқатни кўрмайдилар. Эй Муҳаммад ҳамиша сенинг ҳислатинг афу қилмоқ бўлсун. Мўъминларни яхши ишларга буюргин. Сўзларингни қабул қилмайдиган жоҳиллардан юз ўгиргин.

200-202. Эй Муҳаммад, агар шайтоннинг иғвоси сани оздирмоқчи бўлса Худодан паноҳ сўрагин. Чунки Аллоҳ таоло сўзларингни эшитгувчи ва аҳволинга донодур. Албатта, ул жамоаки Худодан қўрқодилар агар шайтон тарафидан дилларига васваса бўлса, Худони ёд қиладилар. Бас, ул ҳолда роҳи савобни кўргувчидирлар. Шайтонни биродарлари яъни Макка кофирлари гумроҳликда ҳамиша давом этадилар. Бу йўлдин ҳаргиз тўхтамайдилар.

203.     Эй Муҳаммад, сан кофирларни талабларига мувофиқ Қуръондан бирор оятни келтирмасанг кофирлар айтадиларки, нима учун бу оятни дилингдан тўқиб чиқармадинг. Айтгил эй Муҳаммад, Худодан манга ваҳий орқали ҳар на келса, ўшани сизларга ўқийман. Ўзимдан ҳеч бир нарсани ижод қилмасман. Бу Қуръоннинг оятлари Худо тарафидан келган хужжатлардур. Бандаларни ҳидоят қилувчидир, ва мўъминларга сабаби раҳматдир.

204.     Вақтики намозда Қуръонни қироат қилинса, унга қулоқ солинглар. Ва хомуш туринглар. Шунга амал қилсаларинг Худонинг раҳматига сазовор бўларсиз.

205-206. Эй Муҳаммад, Парвардигорингни ёд қилгил дилингда ниҳоятда ожизлик ва тавозу бирла Худодан қўрққин эрта билан ва ҳам кечқурун Худони ёдидан ғафлат қилувчилардан бўлмагил албатта у малоикалар гуруҳи, Худонинг наздидадирлар Худони ибодатидан саркашлик қилмайдилар Худони пок деб ёд қиладилар ва унга сажда қиладилар.

Орқага Олдинга