Иброҳим сураси 52 оят бўлиб, 28 ва 29- оятлар Мадинада, бошқалари Маккада нозил бўлган. 35-41 чи оятлар Иброҳим (а.с) нинг дуосини ўз ичига олганлиги учун сурага бу ном берилган.
Бандаларга дунё ва охиратда меҳрибон бўлган Аллоҳ таоло номи билан бошлайман.
1-3. Эй, Муҳаммад, бу қуръон китобдирки, биз уни сенга нозил қилдик. Токи сен инсонларни залолат қоронғулигидан чиқариб, Худонинг ҳукми билан Нури Исломга мушарраф қилурсан. Ва ҳамма нарсага ғолиб ва мақтовга лойиқ Аллоҳ таолонинг тўғри йўлига ҳидоят қиласан. Аллоҳ шундайин зотдирки, ердаги ва осмондаги ашёлар унинг мулкидир. қаттиқ азобга мубтало бўлган кофирларнинг ҳолига вой! Бу кофирлар Дуне ҳаётини охиратдан афзал, деб муҳаббат қиладилар. Бошқаларни Худонинг ҳақ йўлидан қайтарадилар. Худонинг йўлини эгри ва гумроҳлик, деб кўрсатадилар. Бу гуруҳлар оғир гумроҳликдадирлар.
4. Биз ҳар пайғамбарни халққа ўз қавмининг тилида юбордик. Токи ўз халқига Худонинг буйруқларини ўз тилларида баён қилиб берсин. Бас, Аллоҳ таоло кимнинг гумроҳлигини хоҳласа, асбобини сабабларини муҳайё қилиб беради. Кимнинг ҳидоятини хоҳласа, унга тавфиқ беради. Аллоҳ таоло ҳамма нарсадан ғолиб ва ҳар бир феъли ҳикматлидир.
5-6. Албатта, биз Мусони мўъжилар билан ўз қавмига пайғамбар қилиб юбордик. Яна унга “қавмингни куфр зудматидан чиқариб, ҳидоят нурига бошла”, деб буюрдик. Яна уларнинг ёдига Аллоҳ таолонинг азоб берадиган ҳукмларини солгил. Албатта, бизнинг зикр қилган пандларимизда ҳар балога сабр қилувчиларга ва неъматларга шукр қилувчиларга ибрат бўлувчи нишоналар бордир. Эй, Муҳаммад, ўшал замонни эслагилки, Мусо (а.с.) ўз қавмига айтдики, эй қавмларим, сизлар Худонинг инъом қилган неъматларини ёд қилинг. Вақтики, Аллоҳ таоло сизларни Фиръавн қавмининг азобидан нажот берди. У сизларга қаттиқ азоблар берар эди. Ўғил болаларингизни сўяр ва қизларингизни хизмат қилдириш учун қолдирар эди. Шу меҳнат ва машаққатларда сизлар учун Худо тарафидан улуғ синовлар бор эди.
7-8. Эй бани Исроил, Парвардигорларининг сизларга шу сўзни хабар берганини ёд қилинг: “Агар менинг неъматимга шукр қилсаларинг, неъматимни зиёда қиламан ва агар шукр қилмасаларинг, албатта менинг азобим ношукур бандаларга қаттиқдир”. Мусо (а.с.) айтиларки: “Эй қавмларим, агар сизлар ва ер юзидаги жами инсонлар Худога кофир бўлсаларинг Аллоҳ таоло сизларнинг иймонларингиздан мустоғнийдир беҳотаж”. Зеро, Аллоҳ таоло ўзи мақтовга лойиқ, беҳожат зотдир.
9-10. Эй яҳудийлар, аё сизларга сизлардан олдин ўтган Нуҳ, Од ва Самуд қавмларининг хабари келмадими? Булардан кейин келган жамоани, буларнинг аждодини Худодан бошқа ҳеч ким билмайди. Шу жамоага мўъжизалар билан пайғамбарлар келган эдилар. Бу халқ аччиқлардан қўлларини оғизларига қўйиб, пайғамбарларга инкор қилар эдилар. Кофирлар айтар эдиларки, бу сизлар олиб келган динингизга мункирмиз, қабул қилмаймиз. Бизни даъват қилган нарсаларингазнинг ҳақлигига шак қиламиз. Пайғамбарлар айтар эдиларки: аё осмонни ва ерни халқ қилувчи Аллоҳнинг вужудига (борлигига) шак келтирасизларми? Ҳолбуки, Парвардигор сизларнинг гуноҳларингизни мағфират қилишга ва сизларга то муайян муддатгача беришни ҳоҳлайди. Булар пайғамбарларнинг жавобларига айтадиларки: “Сизлар ҳам бизларга ўхшаган одам сизлар. Бизлардан ортиқроқ эмассизлар. Бизнинг ота-бобомиз ибодат қилиб келган бутлардан ман қилишни истайсизлар. Ўзларингизни биздан ортиқроқликларингизга очиқ ҳужжатларингиз бўлса, олиб келинглар”
11-12. бу қавмнинг пайғамбарлари айтдиларки: ҳқиқатда биз ҳам сизларга ўхшаш инсонмиз. Лекин Аллоҳ таоло пайғамбарлик неъматини бандаларидан кимни ҳоҳласа ато қилади. Биз сизларга Худонинг амрисиз бирор мўъжиза олиб келолмайсиз. Худога ишонувчи мўминлар бир Аллоҳнинг ўзига таваккул қилишлари керак. Агар Худога таваккул қилмасак, биз қандай узр айта оламиз. Ва ҳолбуки, бизларни тўғри йўлга ҳидоят қилди. Биз албатта сизлариннг азиятларингизга сабр қиламиз. Таваккул қилувчилар албатта Худога таваккул қилишлари керак.
13-14. кофирлар пайғамбарларга айтиларки: албатта биз сизларни ўз еримиздан чиқариб юборамизи ёки бизнинг динимизга қайтиб кирасизлар. Парвадигор бу пайғамбарлага вахий юбориб атдики: “Албатта биз золимларни ҳалок қиламиз. Улар ҳалок бўлгандан сўнг жойларига сизларини жойлаймиз. Албатта, бу ваъда қиёмат куни бизни ҳузуримизда ҳозир бўлишдан қўрқувчи кишиларга ва ҳам ваъда азобимиздан қўрқувчи кишиларгадир”.
15-18. Пайғамбарлар кофирларнинг берган азоби учун Худодан ёрдам талаб қилдилар. Буларнинг талабларига биноан ҳамма кофирларни ҳалок қилди. Ҳар шахски золим инод қилиб Худонинг хукмидан эъроз қилган бўлса, азобдан ҳалос бўлишдан ноумид бўлди. Бу ҳалокатдан кейин жаҳаннамга борадилар. Дўзахда сув талаб қилсалар зардоб ичирилади. Ниҳоятда курдаат билан ва зўрлик билан оз-оз ютадилар. Булар томоқларидан ўтказа олмасдан қийналадилар. Ниҳоятда қийналганларидан ўлим талаб қиладилар. Ҳар тарафдан ўлим келганга ўхшайди, лекин ўлмайдилар. Бундан кейин яна қаттиқ азоблар бор. Парвардигорларига кофир бўлган шахсларни қилган амаллари ўтдан ҳосил бўлган кулга ўхшайди. қаттиқ шамол келиб бу кулнинг гардини осмонга учирган бўлса, шунга ўхшаш кофирларнинг яхши амаллари қиёмат куни куфрнинг шамолида учиб кетади. Эгасига ҳеч қандай фойда бермайди. Бу кофирлар касб қилган амалларда ҳеч нарсага қодир бўлмайдилар. Бу кофирларнинг ишонганликлари оғир гуноҳдир.
19-21. Эй Муҳаммад, билмадингмики Аллоҳ таоло ер ва осмонни ўз тадбири билан халқ қилди. Парвадигор ҳоҳласа сизларни ер юзидан йўқотиб жойларинга Янги қавмларни олиб келишга қудрати етади. Бу иш Аллоҳга оғир эмас, қиёмат куни бўлганда ҳамма ҳалойиқ Худонинг ҳузурида ҳозир бўлганда, кофирларнинг ожизлари катталарига айтадиларки: “У дунёда биз сизларга тобе бўлган эдик. Энди Аллоҳнинг азобидан бизларни ҳалос қиласизларму? қудратларинг бўлса, Худонинг азобини даф қилинглар.” Улуғлари айтадиларки: “Аллоҳ таоло бизга азобдан ҳалос бўлиш йўлини кўрсатганда эди, биз сизларга йўлбошчилик қилган бўлар эдик. Энди бизга бетоқатлик қилсакда ё сабр қилсакда баробардир. Бизларга азобдан қутиладиган йўл йўқдир. ”
22. Қиёмат куни бўлганда ҳамма ишлар тамом бўлиб кофирлдар азоби илоҳийга ҳукм қилингандан сўнг, шайтонга даъво қиладиларки: “бизни сен гумроҳ қилдинг. Биз сенга эргашиб азобу илоҳийга гирифтор бўлдик.” Шайтон жавоб бериб айтадики: “ У днёда Аллоҳ таоло сизларга ҳақ ва рост ваъда қилган эди. Яъни имон келтирсаларинг ва яхши амал қилсаларинг жаннатга кирасизлар”-деб. Мен сизларга: “ бутларга ибодат қилсаларинг, қиёмат куни шафоат қилади ”-деб ваъда қилган едим. Бу кун зоҳир бўлдики, менинг ваъдаларим ёлғон экан. Менинг сизлар тепаларингазда ҳеч қандай тасаллут ва қудратим йўқ эди. Мен сизларини мажбур қилганим йўқ. Фақат сизларини васваса қилиб, фириб бердим. Сизлар менинг сўзимга ишониб қабул қилдиларинг. Энди сизлар мени маломат қилманглар, балки ўз нафсларингизни маломат қилингизлар. Энди сизлар менинг фарёдимга етолмайсизлар. Мен ҳам сизларнинг фарёдингизга ета олмайман. Энди мен сизларнинг Худога шерик қилган нарсалардан безорман. Албатта қиёматда қаттиқ азобдир.
23. Қиёмат куни имон келтириб. Яхши амал қилганлар бўстонлардан анҳорлар жорий бўлган жаннатга дахил бўладилар. Булар Парвадигорнинг ҳукми билан ҳамиша жаннатда бўладилар. Буларнинг бир-бирларига таҳийётлари “Ассаламу алайкумдан” иборатдир.
24-27. Эй Муҳаммад, кўрмайсанми, Парвадигор бандалари учун қандай мисоллар келтиради. У мисоллар шундан иборатдирки, калимаи тоиба бир покиза дарахтга ўхшайди. Уни томирлари ерга маҳкам бўлган, шоҳлари осмонга кўтарилгандир. Худони ҳукми билан ҳар вақт мева қилиб туради. Мевасидан одамлар баҳраманд бўладилар. Шунга ўхшаш калимаи тоибани мўъминларга бу дунё ва охиратда фойдалари кўпдир. Аллоҳ таоло бандаларига шундай мисоллар қилади, шоядки бандалар бундан панд олиб тавфиқ топадилар. Хабис калималарнинг мисоли шунга ўхшайди, яъни куфр калимаси хабис дархтига ўхшайди. Унинг меваси ҳам бўйи ҳам йўқ. Ҳаром, тиконли, ёмонлигидан ердан суғириб ташлангандир. Ўтин бўлиўдан бошқага ярамайди. қаерда бўлсин унга қарор йўқдир. Аллоҳ таоло мухлис мўминларнинг дилларига бу дунёда ҳам охиратда ҳам калимаи тоибани мустаҳкам қилади. Шу билан охиратда нажот топадилар. Аллоҳ таоло золимларни нажот йўлидан гумроҳ қилади (адаштиради). Аллоҳ таоло ҳоҳлаган нарсасини қилади. Унга ҳеч ким моне бўлмайди.
28-30. Эй Муҳаммад, бу кофирлар тарафига қарамайсанми? Булар Худонинг неъматини егандан сўнг, шукрнинг ўрнига куфр қиладилар. Нафақат ўзларни ҳалок қиладилар, балки қавмларни ҳам ҳалокат чоҳига, яъни жаҳаннамга ташладилар. Жаҳаннам кўп ёмон турадиган жойдир. Бу кофирлар қавмларини ҳидоят йўлидан адаштириш учун Худога шериклар муқаррор қилдилар. Айтгил, Эй Муҳаммад: “Эй кофирлар, дунё ҳаётига умрларинг охир бўлгунча фойда олинглар. Албатта охиратда борадиган жойларинг дўззахдир”
31-34. Эй Муҳаммад, менинг мўмин бандаларимга айтгилки, қиёмат куни келишдан аввал намозни ўз вақтида адо этсинлар ва берган ризқларимдан ошкора ё махфий менинг йўлимда эҳсон берсинлар. Бу кунда олди-сотди ҳам, дўстлик ҳам йўқдир. Аллоҳ таоло шундай зотдирки, ер ва осмонни халқ қилади, юқоридан ёмғир ёғдиради. Шу ёмғир билан ердан дарахт кўкартиради, у дарахтдан сизларга ризқ учун мевалар чиқаради. Ва кемалар яратиб, сизларга мути қилди. У кемалар Худонинг амри билан дарёда ҳаракат қилади. Сизларга анҳорларни мусаххар қилди. Шундан зироатларингизга сув боради. Сизларнинг ризқ-рўзингиз учун ҳаракат қиладилар. Сизларга кеча ва кундузни мутеъ қилди. Кечани роҳат олишингиз учун ва меҳнат қилишингиз учун. Аллоҳ таоло ҳожатингиз учун талаб қилган нарсаларингизни сизларга берди. Агар Худонинг неъматини санамоқни истасаларинг, охирига ета олмайсизлар. Лекин, илоҳий эҳсонларга нисбатан инсонлар золим ва ношукурдир.
35-41. Эй Муҳаммад, ўша вақтни ёд қилгинки, Иброҳим Парвардигорига мурожот қилиб айтдики: “Эй Парвардигоро манашу Мака шаҳрини тамом хавф ва хатардан эмин қил! Мени ва фарзандларимни бутларга ибодат қилишдан узоқ қил! Эй Парвардигоро, бу бутлар кўп одамларни гумроҳ қилди. Кимки менга тобеъ бўлса ва итоат қилса, менинг аҳлимдан ва миллатимдандир. Кимки менга итоат қилмаса ва исён қилса, албатта сен гуноҳларни кечирувчм ва меҳрибонсан. Эй Парвардигоро, мен зурриётларимдан баъзисини зироат кўкамайдиган сувсиз даштга, яъна атрофига сокин қилдим. Эй Парвардигоро, зуриётларим сенинг ҳаромингда намозни барпо қилсинлар. Халқнинг дилини буларга муҳаббатли қил! Буларга дунёнинг меваларидан ризқ-рўз муҳаррор қилгин. Шоядки булар сенинг неъматларинга шукр қиладилар. Эй Парвардигоро, сен дилларимиздаги пинҳон ва ошкор ниятларимиўни биласан. Осмондаги ва ердаги ҳеч бири Аллоҳ таолога махфий эмас. Аллоҳ таолога ҳамд ва сано бўлсинки, у зот қариган чоғимда Исмоил билан Исҳоқни ато қилди. Албатта Парвардигорим бандаларнинг дуосини эшитгувчидир. Эй Парвардигоро мени ҳамиша намозни барпо қилувчилардан ва зурриёдларимни ҳам намозни адо этувчилардан қил. Парвардигоро дуоимни қабул қилгин, қиёмат қоим бўлганда мени мағфират қилгин, ота-онамни ва мўъминларни гуноҳларни кечиргил”.
42-44. Эй Муҳаммад, золимларни қилмишларидан Аллоҳ таолони ғофил деб гумон қилма. Аллоҳ таоло буланинг жазосини шундай кунга таъхир қиладики, у куннинг ҳавфидан кўзлар хира бўлади. У кунда бошларни баланд кўтарган ҳолда маҳшаргоҳга югурадилар. Ўзгаларнинг ҳолларига қарамайдилар. Диллар фаҳм ва идрокдан холибўлади.
44-46. Эй Муҳаммад, кофирларни азобқиладиган кундан қўрқитгил! У азобни кўргандан сўнг золимлар айтадиларки: “Эй Парвардигоро, бизни у дунёга юбориб, озгина бўлсада муҳлат бер! Токи сенинг амрлариннгни ва пайғамбарларнингга тобеъ бўлайлик”. Фаришталар жавоб бериб айтишадики: “Эй кофирлар, сизлар у дунёда бизларга ҳеч завол йўқ деб қасамёд қилмадингларми? Ва ҳоланки, сизлар бошқа золимлар ҳалок бўлганидан сўнг жойларида сукунат қилган эдиларинг. Биз уларни қандай ҳалок қилганимиз сизларга зоҳир эди. Сизларга кўп нарсаларни баён қилиб, огоҳ қилган эдик. Сизлар буларнинг ҳолидан ибрат олмадиларинг”. Кофирлар Исломни йўқ қилиш учун қўлларидан келган макрни қилдилар. Ваҳоланки макрларининг жазоси Худонинг коздида муҳайёдир. Кофирларнинг макри ҳар қанча бўлсада, яъни бу билан тоғни ўрнидан зойл қиладиган бўлса ҳам, Ислом дини мустаҳкамдир. Унга ҳеч зарар етказа олмайдилар.
47-52. Эй, Муҳаммад, Аллоҳнинг пайғамбарларга нусрат бераман деб қилган ваъдасига хилоф қилувчи деб гумон қилма! Албатта Аллоҳ таоло ҳамма нарсадан ғолибдир ва интиқом олувчидир. Ўша кундаки, ерни ва осмонни бу суратлардан ўзгартирилади. Ҳамма аҳли қабрлар қабрларидан зоҳир бўладилар. Яккаю ягона қаҳр қилувчи Парвордигор ҳузирига жам бўладилар. Мушрикларни ўша кунда оёқ қўллари занжир билан боғланган, икядиган либослари қатрондан қора мойдан, бошларидан оёқларигача дўзах ўти ўраб олган ҳолда кўрасан. Гуноҳкорлар маҳшаргоҳга шунинг учун жалб қилинадики, токи Аллоҳ таоло ҳар бир нафснинг қилган амалларига мувофиқ жазо беради. Аллоҳ таоло тез ҳисоб олувчидир. Бу қуръон бандаларга хабр ва шаъронлан хабар берувчидир. Токи кофирлар шу қуръон билан Худонинг азобидан қўрқитилади. Ва ҳам билсинларки Аллоҳдан бошқа маъбуд йўқ. Ва ва ақл эгалари бундан панд иборат олсинлар.