loader

113. Фалақ сураси

Бу сура Маккада нозил қилинган бўлиб, беш оятдир. Ушбу ва бундан кейинги сура "Ал-Муаввазатони", яъни "Икки паноҳ сўралгувчи сура" деб ҳам аталади. Чунки ҳар икки сурада Аллоҳ таъоло Пайғамбар алайҳиссаломга ва барча мўъминларга еру осмондаги барча ёмон нарса ва ҳодисалардан Ёлғиз Ўзига илтижо қилиб паноҳ сўрашларини таълим беради.
Бу сура ўзининг илк оятидаги сўз билан "Фалақ — Тонг" деб номлангандир.

Меҳрибон ва Раҳмли Аллоҳ номи билан

1-2-3-4-5. (Эй Муҳаммад алаҳиссалом), айтинг: "Мен тонг Парвардигоридан (менга) Ўзи яратган нарсаларнинг ёмонлигидан; зулматга чўмган кечанинг ёмонлигидан; тугунларга дам солгувчи (жодугар)ларнинг ёмонлигидан ва ҳасад қилаётган ҳасадгўйнинг ёмонлигидан паноҳ беришини сўраб илтижо қилурман".

Орқага Олдинга