loader

110. Наср сураси

Мадинада нозил бўлган бу сура уч оятдан иборатдир. Унда Пайғамбаримизга ва барча мўъмин мусулмонларга Аллоҳ таъоло Ўз Динини барча динлардан ғолиб қилган Кунга гувоҳ бўлганларида, берган мадад ва ғалабаси учун Аллоҳга ҳамду тасбеҳ айтиш ва У Зотдан мағфират сўраб, тавба-тазарруълар қилиш таълим берилади.
Сура "Наср — Ёрдам" деб номлангандир.

Меҳрибон ва Раҳмли Аллоҳ номи билан

1. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), қачон Аллоҳнинг ёрдами ва ғалаба келса;
2. Ва одамлар тўп-тўп бўлишиб Аллоҳнинг Дини (Ислом)га кираётганларини кўрсангиз;
3. Дарҳол Парвардигорингизга ҳамд айтиш билан (У Зотни ҳар қандай «шерик»лардан) покланг ва У Зотдан мағфират сўранг! Зеро, У тавбаларни Қабул қилгувчи бўлган Зотдир.
Изоҳ: Ушбу сураи каримада мўъмин-мусулмонларнинг вазифаси имконлари борича Диннинг равнақи йўлида саъй-ҳаракат қилиш эканига, ғалабани эса Ёлғиз Аллоҳ таъолонинг Ўзи беришига ишора бор.

Орқага Олдинга