Маккада нозил бўлган бу сура уч оятдан иборатдир.
«Аср» сўзи юз йил, аср пайти ва меванинг сувини сиқиб чиқармоқ каби маъноларда келади. Асрга қасам билан бошланганлиги учун сура шу ном билан аталган. «Шарҳ» сурасидан кейин нозил бўлган мазкур сурада нажот топишнинг иймонга, яхши амаллар қилишга, ҳақ ва сабрга тавсия этишга боғлиқ эканлиги кўрсатилган.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан
1-3. Замонга қасамки, ҳамма (барча) инсон зиёндадир! Ва (ўзларига) зиён қиладиган ишларга машғулдирлар. Магар иймон келтирганлар ва яхши амал қилганлар ва бир-бирларини ҳақ динга амр ва далолат қиладиган ва бир-бирларини сабрга далолат қиладиган гуруҳлар (кишилар) – улар зиён ишларга машғул эмаслар. (Аллоҳнинг фазлу раҳматига эришгувчилардир).
Орқага Олдинга