loader

106. Қурайш сураси

Маккада нозил бўлган бу сура тўрт оятдан иборатдир.
Бу сурада Қурайш қабиласига жоҳилият даврида берилган баъзи имтиёзлардан сўзланади ва улар бу имтиёзлар шукронаси учун Байтуллоҳнинг Парвардигорига ибодат қилишга даъват этилади. «Тин» сурасидан кейин нозил бўлган.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан

1-4. Қурайш халқига қишда (Яманга) сафарни ва ёзда (Шомга) сафарни улфат берганимизнинг (қулай ва осон қилиб қўйганимизнинг) шукри учун Хонаи Каъбанинг Парвардигорига ибодат қилишлари керак. У шундай Парвардигорки, уларни очликдан (нажот бериб) тўйғазган ва хавфдан эмин (хотиржам) қилган (Зотдир). Улар Парвардигорга ибодат қилмасдан, бутларга ибодат қиладилар.

Орқага Олдинга