Маккада нозил бўлган. 4 оятдан иборат.
Мушриклар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурига келиб, бизга Роббингни сифатлаб бер, насабини баён қилиб бер, деганларида, Аллоҳ таолонинг Ўзи «Ихлос» сурасини нозил қилиб жавоб берган.
Бу суранинг «Ихлос» деб номланганининг сабаби–Аллоҳнинг Ўзигагина ибодат қилиш, фақат Ўзигагина юзланишга, ихлос қилишга ундаганидир.
БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ
1. Айт: «У Аллоҳ ягонадир».
2. Аллоҳ сомаддир.
(Ҳожатларни ва рағбатларни қондирувчидир.)
3. У туғмаган ва туғилмаган.
4. Ва Унга ҳеч ким тенг бўлмаган.
(Аллоҳ таолога бирор зот на зотида, на сифатида ва на амалида тенг бўлган эмас, бўлолмайди ҳам.)