loader

108. Кавсар сураси

Уч оятдан ташкил топган бу сура Маккада нозил қилингандир.
Қуръони Каримдаги энг ихчам сура бўлган бу сурада Пайғамбар алайҳиссаломга хитоб қилиниб, Аллоҳ таъоло у кишига ато этган буюк неъмат — жаннатдаги Кавсар ҳовузи зикр этилади ва бу билан бирга ана шундай Илоҳий мукофотга етишнинг барча воситалари — Қуръон, Пайғамбарлик ато этилгани таъкидланиб, Ҳазратни бундай Илоҳий марҳаматнинг шукронаси учун намоз ўқишга ва қурбонлик қилишга даъват этилади.
Сўнгги оятда эса кимда-ким Пайғамбар алайҳиссаломни ёмон кўриб-душманлик қилса, ана ўша кимса беному нишон йўқ бўлиб кетиши ҳақида башорат берилади.

Меҳрибон ва Раҳмли Аллоҳ номи билан

1. (Эй Муҳаммад алаҳиссалом), албатта Биз Сизга Кавсарни ато этдик.
2. Бас, Сиз Парвардигорингиз учун намоз ўқинг ва (жонлик) сўйиб-қурбонлик қилинг!
3. Албатта Сизни ёмон кўргувчи кимсанинг думи қирқилгандир (яъни, беному нишон йўқ бўлиб кетгувчидир)!

Орқага Олдинга