loader

038. Сод сураси

"Сод" - араб алифбосининг 14-ҳарфи. Бу ерда у ниманинг рамзи эканлиги фақат Аллоҳгагина маълум. Сурада мушрикларнинг Расулуллоҳга нисбатан ўтказган тазйиқларига сабр қилишлари, охиратда берилажак мукофот ва жазолар, кибр-ҳаводан ҳазар қилиш, инсоний фазилатларга тарғибот каби илоҳий кўрсатмалар ўз ифодасини топган.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман)

1. Сод. Зикр манбаи бўлмиш Қуръонга қасам!
Изоҳ: Оятдаги "зикр" сўзини Ибн Аббос (р.а.) баён деб тафсир қилганлар. Баъзилар уни шараф деб изоҳлайдилар. Бу ҳақиқатдан узоқроқ кўринади. Зикр сўзини ўзбекчада ҳам зикр шаклида ишлатилади. Фақат мазмунда фарқ қилиши мумкин. Масалан "зикр" сўзининг эслаш, айтиш, маълум ёд олган нарсаларини ўқиш, баён этиш каби маънолари мавжуд. Бинобарин, бу ерда зикр манбаи дейилса, мазмун умумийроқ бўлиши кўзда тутилди.
2. Ҳа, кофир бўлган кимсалар (ҳақиқатни қабул қилишдан) ғурурда ва мухолифликда (доимий)дирлар.
3. Биз улардан илгари қанча авлодни (куфрлари сабабли) ҳалок қилганимизда улар ёрдам сўраб нидо (илтижо) қилганлар, (аммо у вақт азобдан) қочиб қутулиш вақти эмас эди.
4. (Макка мушриклари) уларга ўзларидан (башар авлодидан) огоҳлантирувчи (пайғамбар) келганидан ажабландилар ва кофирлар дедилар: "Бу (бир) ёлғончи сеҳргардир.
5. (Шунча) илоҳларни битта илоҳ қилиб олибдими?! Ҳақиқатан, бу жуда қизиқ нарса!"
6. Улардан катталари (бир-бирларига) дедилар: "Юринглар, ўз илоҳларингизга (сиғинишда) абрли бўлинглар! Албатта, бу ирода этилган нарсадир.
7. Бизлар бу ҳақда (тавҳид ҳақида) сўнгги динда эшитмаганмиз. Бу фақат бир уйдирмадир.
8. Бизларнинг орамизда (зодагонлар туриб) ўша (Муҳаммад)га зикр (Қуръон) нозил қилинибдими?!" Ҳа, улар Менинг эслатмам (Қуръон)дан шак-шубҳададирлар. Ўа, улар ҳали Менинг азобимни тотиб кўрганлари йуқ.
9. Ёки уларнинг олдиларида қудратли ва саховатли Раббингизнинг раҳмат хазиналари бор эканми?!
10. Ёки осмонлар ва Ернинг ҳамда уларнинг ўртасидаги (бор) нарсаларнинг ҳукмронлиги уларники эканми?! У ҳолда (кўк сари) нарвонларга чиқаверсинлар!
11. (Эй, Муҳаммад, Макка мушриклари) ўша ернинг ўзида енгилиб битувчи фирқалардан бир қўшиндир, холос.
12. Улардан илгари ҳам Нуҳ қавми, Од (қабиласи) ва қозиқлар (аҳромлар ва қасрлар) эгаси бўлган Фиръавн (ҳам пайғамбарларни) ёлғончига чиқаргандилар.
13. Шунингдек, Самуд (қабиласи), Лут қавми ва дарахтзор эгалари ҳам. Ана ўшалар (ҳам) фирқалардир.
14. Барчаларига фақат пайғамбарларни инкор этганлари сабабли Менинг жазойим муқаррар бўлди.
15. Ана ўшалар ҳеч тўхтамасдан келадиган биргина қичқириқни кутмоқдалар, холос.
16. Улар (Макка мушриклари масхара қилишиб): "Парвардигоро, бизларга (ваъда қилинган азобдан) насибамизни Ўисоб кунидан илгари тезроқ келтира қолгин", - дедилар.
17. (Эй, Муҳаммад,) Сиз улар айтаётган сўзларга сабр қилинг ва Бизнинг бандамиз - (тоат-ибодатда) бақувват бўлган Довудни эсланг! Дарҳақиқат, у (Аллоҳ ёълига) бутунлай қайтувчидир!
18. Биз тоғларни кечки пайт ва эрталаб (мудом) у билан бирга тасбеҳ айтадиган қилиб, бўйин сундириб қўйдик.
19. Шунингдек, (ҳар тарафдан) тўпланувчи қушларни ҳам. (Тоғлар ва қушларнинг) барчалари Довудга бутунлай қайтувчидир.
Изоҳ: Довуд (а.с.) Аллоҳга тасбеҳ айтганларида, ундан таъсирланган қушлар ҳам чуғурлашиб, бирга тасбеҳ айтар эканлар. Оятда шу мазмунга ишора қилинмоқда.
20. Унинг ҳукмронлигини ҳам мустаҳкам қилдик ва унга ҳикмат ҳамда қатъий хитоб (ҳаққоний ҳукм чиқаришни) ато этдик.
21. (Эй, Муҳаммад,) Сизга даъвогар (икки жамоат) хабари келдими? Ўшанда улар (Довуд ибодат қилаётган) меҳробга чиқишди.
22. Довуд ҳузурига киришганда, у улардан қўрқиб кетди. Улар дедилар: "Қўрқмагин, (Бизлар) биримиз биримизга зулм қилган икки даъвогардирмиз. Бас, сен бизларнинг ўртамизда ҳаққоний ҳукм қилгин ва (бизлардан бирортамизга) жабр қилмагин ҳамда бизларни Тўғри ёълга бошлагин".
23. (Уларнинг бири деди): "Дарвоқе, мана бу менинг биродарим, унинг тўқсон тўққиз совлиқ қўйи бор, менинг эса биргина совлиғим бордир. Бас, у: "Ўшани ҳам менга топширгин", -деди ва мени баҳсда енгиб қўйди".
24. (Довуд иккинчи даъвогарни тингламасданоқ) деди: "Дарҳақиқат, у сенинг совлиғингни ўз совлиқларига (қўшиб олишни) сўраб сенга зулм қилибди. Дарвоқе, кўп ошна-оғайнилар бир-бирларига зулм қилурлар. Фақат имон келтирган ва яхши амалларни қилган кишиларгина (зулм қилмаслар), Улар эса жуда оздирлар". Довуд уни имтиҳон қилганимизни билдида, Парвардигоридан (шошиб ҳукм чиқаргани учун) мағфират қилишни сўради ва (саждага) эгилган ҳолида йиқилиб, тавба қилди.(Сажда ояти)
25. Бас, Биз уни ўша (хатоси)ни кечирдик. Албатта, унинг учун Бизнинг ҳузуримизда қурбат (яқинлик) ва гўзал оқибат (жаннат) бордир.
26. Эй, Довуд! Дарҳақиқат Биз сени ерда халифа қилдик. Бас, сен (нафсу) ҳавога эргашиб кетмагин! Акс ҳолда, у сени Аллоҳнинг ёълидан оздирур. Албатта, Аллоҳ ёълидан озадиган кимсалар учун ҳисоб кунини унутиб қўйганлари сабабли қаттиқ азоб бордир.
27. Биз осмон ва Ерни ҳамда уларнинг ўртасидаги бор нарсаларни беҳуда яратган эмасмиз. Бу (беҳуда яратилган деган гап) кофир бўлган кимсаларнинг гумонидир. Бас, кофир бўлган кимсалар учун дўзахдан иборат ҳалокат бўлгай!
28. Биз имон келтирган ва яхши амалларни қилган зотларни ерда бузғунчилик қилиб юрувчи кимсалардек қиламизми?! Ёки тақводор зотларни фисқу фужур қилиб юрган кимсалар каби қилар эканмизми?!
29. (Эй, Муҳаммад, ушбу Қуръон) оятларини тафаккур қилишлари ва ақл эгалари эслатма олишлари учун Биз Сизга нозил қилган муборак Китобдир.
30. Довудга Сулаймонни ато этдик. (Сулаймон) нақадар яхши бандадир! Дарҳақиқат, у (Аллоҳ ёълига) бутунлай қайтувчидир.
31. Эсланг, унга (бир куни) кечки пайт гижинглаб турувчи учқур отлар рўбарў қилинган эди.
32. Бас, у деди: "Дарҳақиқат, мен Парвардигорим зикридан (яъни, намозимдан қолиб) бу яхши (от)ларни суюб-еркалашга берилиб кетибман! Ҳатто (қуёш) парда билан беркинибди (ботибди).
33. У (от)ларни менга қайтаринглар-чи!" Бас, у (қилич билан отларнинг) оёқ ва бўйинларини "силаш"га киришди (сўйиб қурбонлик қилди).
34.  Сулаймонни имтиҳон қилдик ва унинг тахти устига бир (жонсиз) жасадни ташладик. Сўнгра у тавба қилиб,
35. деди: "Эй, Раббим, Ўзинг мени мағфират қилгин ва менга ўзимдан кейин бирор кишига муяссар бўлмайдиган бир мулк (ҳукмронлик) ато этгин. Сенинг Ўзинггина (барча яхшиликларни) ато этувчисан".
36. Бас, унга у истаган томонга унинг амри билан майин эсаверадиган шамолни бўйин сундирдик.
37. Шунингдек, барча (қасрларни) бино қилувчи ва (денгизлар қаърига шунғувчи) ғаввос шайтонларни (жинларни) ҳам.
38. Бошқа (бўйин сунмайдиган жин)ларни эса кишанлар билан банди қилдик.
39. (Сулаймонга дедик): "Мана шу Бизнинг (сенга) ато этганимиздир. Бас, сен (уларни) эҳсон қил ёки (ўзингда) сақла, (сендан бу тўғрида) ҳисобот олинмас".
40. Албатта, (Сулаймон) учун Бизнинг ҳузуримизда яқинлик ва гўзал оқибат (жаннат) бордир.
41. (Эй, Муҳаммад,) бандамиз Айюб Парвардигорига нидо қилиб: "Мени шайтон машаққат ва азобга тутди", - деган пайтини эсланг!
42. (Шунда унга айтилди): "Оёғинг билан (ерни) тепгин! (чашма отилиб чиқур). Мана шу совуққина чўмиладиган ва ичимлик сувидир".
43. Биз Ўз томонимиздан марҳамат кўрсатиб ҳамда ақл эгаларига эслатма бўлиши учун, (Айюбга) аҳли (оиласи)ни ва улар билан қўшиб, яна ўшаларнинг мислича (фарзанд) ато этдик.
44. (Яна Биз Айюбга айтдик): "Қўлингга бир боғ (новдани) олиб, у билан (хотинингни) ургин - қасамингни бузмагин". Дарҳақиқат, Биз (Айюбни) сабр қилувчи деб топдик. У нақадар яхши бандадир! Ҳақиқатан, у (Аллоҳ ёълига) бутунлай қайтувчидир!
Изоҳ: "Ҳийлаи шаръий" деган ибора шу оятга ўхшаган далилларга асосланиб тўқилган бўлиши керак. Айюб (а.с.) оғир бетоб бўлган кезларида, хотинлари яхши парвариш қилмаганлари туфайли "Тузалганимдан кейин сени юз қамчи ураман" - деб қасам ичиб қўйган эканлар. Шу қасамларини рўёбга чиқариб, гуноҳкор бўлиб қолмасликлари учун Аллоҳ таоло юзта майда новдани бир даста қилиб, ўша билан хотинларини бир марта уриб қўйишликни буюрган экан.
45. (Эй, Муҳаммад,) қувват ва фаросат эгалари бўлган бандаларимиз - Иброҳим, Ишоқ ва Яъқубларни эсланг!
46. Биз уларни (бир) хислат - (охират) диёри эслатмаси билан хос қилдик.
47. Яна улар Бизнинг ҳузуримизда танланган, яхши кишилардандир.
48. Яна Исмоил, ал-Ясаъ ва Зул-Кифлни эсланг! Барчалари яхши кишилардандир.
49. Бу бир эслатмадир. Шубҳасиз, тақводор зотлар учун гўзал оқибат -
50. улар учун барча дарвозалари очиб қўйилган мангу жаннатлар бордир.
51. Улар у жойларда (сўриларда) суяниб ўтириб, мўл-кўл мева-чева ва шароб чақирурлар.
52. Уларнинг олдиларида кўзлари (боқишда) чекланган (ёш ва ҳуснда) тенгқур (қиз)лар бўлур.
53. Бу (нарсалар) сизларга Ўисоб куни учун ваъда қилинаётган нарсалардир.
54. Албатта, бу Бизнинг (жаннат аҳлига берадиган) ризқимиздирки, унда тугашлик бўлмас.
55. (Ҳақиқат) шудир. Дарвоқе, ҳаддан ошувчи кимсалар учун энг ёмон оқибат -
56. улар тушадиган жаҳаннам бордир. Бас, нақадар ёмон жой у!
57. Мана бу қайноқ сув ва йирингдир! Бас, улар уни тотиб кўрсинлар!
58. Бошқа (азоб-уқубатлар) ҳам, ўша шаклда бўлур!
59. (Уларга эргашган кимсаларни кўрсатилиб): "Мана бу (одамлар) сизлар билан бирга (сизлар сабабли жаҳаннамга) ташланувчи жамоатдир", (дейилганида, пешволар айтурлар):"Хуш келмадилар! Ҳақиқатан, уларнинг ўзлари дўзахда тобланувчилардир".
60. Улар (ергашганлар) дейдилар: "Йуқ, сизлар хуш келмадингиз! (Чунки), сизлар у (азоб)ни бизларга келтирдингиз! Бас, нақадар ёмон қароргоҳ (бу дўзах)!"
61. Улар (яна) дерлар: "Парвардигоро, ким бизларга мана шу (азоб)ни келтирган бўлса, бас, Ўзинг унга дўзахда азобни бир неча баробар зиёда қилгин".
62. (Жаҳаннам аҳли бир-бирларига) айтурлар: "Нега бизлар (дунёда) ёмонлардан деб ҳисоблаб юрган кишиларни (мўминларни дўзахда) кўрмаяпмиз-а?!
63. Бизлар ўшаларни масхара қилиб олган эдикми?! Ёки (улар шу ерда-ю,) кўзларимиз улардан чалғидимикан?!"
64. Албатта, дўзах аҳлининг ана шундай тортишишлари муқаррар ҳақдир.
65. (Эй, Муҳаммад,) айтинг: "Мен фақат (бир) огоҳлантирувчидирман. Ягона ва ғолиб Аллоҳдан ўзга илоҳ йуқ.
66. У осмонлар ва Ернинг ҳамда уларнинг ўртасидаги бор нарсанинг қудратли ва мағфиратли Парвардигоридир".
67. Айтинг: "Бу (сўзлар) буюк бир хабардир.
68. Сизлар эса ундан юз ўгирувчидирсизлар!
69. Менда баҳслашаётган олий гуруҳ (фаришталар) ҳақида ҳеч қандай билим йуқ эди.
70. Менга фақат ўзимнинг аниқ огоҳлантирувчи эканлигим ваҳий қилинади, холос".
71. Эсланг, Раббингиз фаришталарга деган эди: "Албатта, мен лойдан башар яратувчидирман.
72. Бас, қачонки, уни ростлаб, унга руҳимдан пуфлаганимдан сўнг, унга сажда қилган ҳолларингизда йиқилинглар!"
73. Бас, фариштларнинг барчалари жам бўлиб, (Одам учун) сажда қилдилар.
74. Фақат Иблисгина кибрланиб, кофирлардан бўлди.
75. (Шунда Аллоҳ) деди: "Эй, Иблис, "қўлим" билан яратган нарсага сажда қилишдан сени нима ман этди?! Кибр қилдингми ёки сен (Одамга нисбатан) олий (зот)лардан эдингми?!"
76. У айтди: "Мен ундан яхшироқдирман. Мени оловдан яратгансан, уни эса лойдан яратдинг".
77. (Аллоҳ) деди: "Бас, ундан (жаннатдан) чиқ! Зеро, сен (даргоҳимдан) қувилган (малъун)сан!
78. Яна, то жазо куни (қиёмат)гача сенга Менинг лаънатим бўлур".
79. (Иблис илтижо қилиб) деди: "Парвардигорим, у ҳолда менга улар тириладиган кунгача (ўлмасликка) муҳлат бергин".
80. (Аллоҳ) деди: "Сен муҳлат берилганлардандирсан
81. маълум вақт кунигача (қиёматгача)".
82. (Иблис) айтди: "Енди, Сенинг қудратингга қасамки, албатта, уларнинг ҳаммасини ёълдан оздирурман.
83. Фақат уларнинг орасидаги (айрим) ихлосли бандаларинггина (озмай қолурлар)".
84. (Аллоҳ) деди: "Ҳаққа (қасам). Фақат ҳақни айтурманки,
85. албатта, Мен жаҳаннамни сен ва улар орасидаги барча сенга эргашган кимсалар билан тўлдирурман!"
86. (Эй, Муҳаммад, уларга) айтинг: "Мен (Пайғамбарлигим учун) сизлардан ҳақ сўрамайман ва мен (пайғамбарликни ўзимча) даъво қилувчилардан ҳам эмасман.
87. (Ушбу Қуръон) фақат оламлар учун эслатмадир.
88. Қасамки, сизлар унинг (илоҳий ваҳий эканлиги ҳақидаги) хабарини (озгина) вақтдан сўнг (Қиёмат куни), албатта, билурсизлар".

Орқага Олдинга