Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман)
[1]. (Кишилар ортидан) ғийбат қилувчи, (олдида) масхара қилувчи ҳар кимсанинг ҳолига вой!
Муфассир уламолар (мазкур оятда келган) [ҳумаза] ва [лумаза] калимасининг маъноси юзасидан ихтилофга борганлар. Бинобарин, уларнинг айримлари: «Бу икки калиманинг маъноси битта, яъни «итариш, таъна қилиш» деган маънони англатади», деган бўлсалар, яна айримлари: [ҳумаза]
- ҳам суҳбатига тили билан озор берадиган, [лумаза] кўзи ва бошқаси билан озор берадиган кимсадир», - деганлар.
Баъзи муфассирлар: [ҳумаза] - ҳамсуҳбати олдига келган пайтда уни таъна қиладиган, [лумаза] эса унинг ортидан таъна қиладиган кимсадир»,(Шунга ўхшаш гапни Абул Олия розияллоҳу анҳудан Ибн Жарир, Абд ибн Ҳумайд ривоят қилган. Суютий. «Ад-дур ал-мансур», 6-жилд, 670-бет.) - деганлар.
Шуни билиб қўйиш лозимки, ўша амални ўзига одат қилиб олган кишиларгина бу номлар билан аталадилар.
Луғатшунос олимлар ана шу мисолни, яъни бир амални ўзига одат ва касб қилиб олган кишига [фуаъал] (шаклини) жорий қилганлар.
Таъвил уламолари: «Бу оят кофирлар тўғрисида», деб айтганлар. Бироқ уларнинг баъзилари: «Бу оят Ахнас ибн Шарик ҳақида нозил бўлган»,(Бу гапни Суддий розияллоҳу анҳудан Ибн Абу Ҳотим ривоят қилган. Суютий. «Ад-дур ал-мансур», 6-жилд, 669-бет.) - деганлар. «Валид ибн Муғийра ҳақида нозил бўлган», - деган гаплар ҳам бор.
Кимдир шундай деб эътироз билдириши мумкин: «Шубҳасиз, бу оят кофирлар ҳақида нозил бўлган. Шунингдек, «(Савдо-сотиқда ўлчов ва тарозидан) уриб крлувчи кимсалар ҳолига вой!»(Мутоффифин сураси, 1-оят.) ва шу сингари кўпгина оятлар ҳам. Маълумки, улардан мана шу иш содир бўладими, йўқми - (барибир) зикр қилинган азобларга ҳатто ундан ҳам оғирроқ жазога ҳақлидирлар. Улардаги кофирлик мазкур икки амалдан (ғийбат қилиш ва масхаралашдан) кўра жирканчроқ бўлишига қарамай, қандай қилиб уларни шу ишлар билан таъна қилинмокда?»
Аллоҳ таоло: «(Савдо-сотиқда ўлчов ва тарозидан) уриб қолувчи кимсалар ҳолига вой!» - деган. Шунингдек: «Бизлар (дунёда яшаганимизда) намозхонлардан эмас эдик, мискинга (бизга берган Аллоҳнинг бойлигидан) таом берувчи ҳам бўлмадик. Бизлар (беҳуда сўзларга) шўнгийдиганлар билан шўнгир эдик. Жазо кунини (ҳиёматни) ёлгонга чиҳарар эдик»,(Муддассир сураси, 43-46-оятлар.) - деган. Улар намозни тўкис адо этсалар ва закотни берсалар ҳам дўзах азоби улардан кетмаган, ва ҳоказолар...
Учинчидан, бу сура мушрикларнинг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга қилган ишларининг жазоси ва интиқоми сифатида уларни ўша ишлардан тийиш ва қайтариб қўйиш учун нозил бўлган бўлиши мумкин. Чунки ақлли одамлар қабиҳ ишлардан ўзларини тиядилар. Демак, Аллоҳ таолонинг мушрикларни (куфрдан бошқа ишлар билан) таъна қилишининг сабабини мазкур жиҳатлар орқали тушуниб оламиз.
[2]. Қайсики, у мол-дунёни йиғиб, уни санагани-санаган
(Мазкур оятдаги [аддадаҳу] калимаси) ташдидсиз ўқилган. [жамаъа] калимаси (йиғиш, жамлаш, тўплаш маъносидаги) [ал-жамъу]дан олинган. Бинобарин, бу оят: «Мол-дунёсини ўзида тўплаб олиб, уни (хайр-эҳсон қилиб) тарқатмаган», - деган маънони англатади.
Ева аддадаҳу] ибораси «мол-дунёсининг ададини ёдида сақлаган, камайиб қолмасин деб мудом уни санаб турган», - деган маънодадир. Аллоҳ таоло уни бахиллик ва зиқналик билан сифатламокда.
Уни [аддадаҳу] калимасини) ташдид билан ўқиган
уламолар(Абу Жаъфар, Ибн Омир, Ҳамза, Кисоий ва улардан кейингилар «мим» ҳарфини ташдидли қилиб: [аллазий жаммаъа маалаҳу ва ъаддадаҳ] деб ўқиганлар. Ибн Меҳрон. «Ал-мабсут фил қироъотил ашар», 478-бет.) унга «Ииллар давомида уни (мол-дунёни) кўп микдорда тўплаб, жамғариб олган, уни қисқа вақт ичида тўплаб олмаган», деган маънони берганлар. Аслида бу калима ташдидсиз [жамаъа]дир, аммо кўпроқ тўплаш маъноси борлиги учун уни ташдид билан ўқилган.
Баъзи бир таъвилларда [аддадаҳу] калимасига «ададини кўпайтирган», деб маъно берилган. Ҳасан (Басрий) шундай деган: [аддадаҳу] «турини кўпайтирган», деганидир. Яъни «у мол-дунёсини туялар, қўйлар, сигирлар, ҳовлилар. кўчар ва кўчмас мулклар ҳамда бошқалардан иборат бўлган
навлар ва турлар билан кўпайтирган». [аддадаҳу] кали-маси «уни ҳозирлаш, шай ҳолга келтириш, тартибга келтириш» маъносидадир, деган таъвиллар ҳам йўқ эмас.
[3]. ва моли (бойлиги) уни абадий қолдиради деб ўйлайдиган кимсадир.
[4]. Йўқ! Қасамки, албатта, у «Ҳутама»га ташланур!
[5]. (Эй инсон,) «Ҳутама» нима эканлигини сенга не ҳам англатур?!
[яҳсабу анна маалаҳу ахладаҳ] оятини икки хил талқин қилса бўлади:
Биринчиси, ҳақиқатан ҳам у мол-дунёлари (қўлида) боқий тургани учун у ҳам боқий қолишини ўзича ўйлаган бўлиши мумкин. Чунки у ўзининг (дунёда) боқий қолишини зоҳиран мол-дунёга боғлиқ деб билади. Шунинг учун ҳам у Аллоҳ таоло унга берган мол-дунёларни ўзининг ризқи бўлгани боис унинг ҳаммасини ўзлаштирмагунича (ўлмасдан) тирик қолишига ўзича аниқ ишонган бўлади. Шундан келиб чиқиб, у ўз умри зиёда бўлиши учун мол-дунёни тўплаб, жамғариб бораверади.
Иккинчиси, [яҳсабу анна маалаҳу ахладаҳ] ояти) гумон қилиш, ҳисоблаш маъносида бўлишидир. Аллоҳ таоло гўё шундай демокда: «У мол-дунёси ўзининг умрини зиёда қилади, деб ўйлаган кишилардек мол-дунёни йиғиб, уни санагани-санаган». Агар мазкур оятни биринчи таъвилга кўра олинадиган бўлса, Аллоҳ таолонинг [каллаа] деган сўзи унга раддиядир. Яъни иш у ўз-ўзича ўйлагани каби эмас! Агар иккинчи таъвилга асосан олинадиган бўлса, [каллаа] сўзи) бошланаётган азобни вожиб қилиш маъносида келган бўлади.
«Қасамки, албатта, у «Ҳутама»га ташланур!» оятидаги (Ҳутама) ҳақида бир таъвилда унинг дўзах эшикларидан бири экани айтилган бўлса, яна бирида уни дўзахнинг сифати экани айтилган. («Ҳутама» лафзининг ўзаги бўлмиш) [ал-ҳатму] синдириш маъносидадир. Аллоҳ таоло гўёки: «Кофирларга у билан азоб бериладиган дўзах уларнинг суякларини синдириб, парча-парча қилиб юборади», демоқда.
[6]. (У) ёқиб қўйилган Аллоҳнинг бир оловидирки,
[7]. (у баданларни тешиб ўтиб) юракларга қадар етур.
(Манбаларда) айтилишича, дўзах ўти кофирларнинг терилари, гўштлари, пайлари ва суякларигача етиб бориб, уларни еб битиради, суякларини парчалаб юборади. Сўнг уларнинг кўк-ракларига кўтарилади. Ана шу пайтда (яна ва яна) азоб тортишлари учун уларнинг терилари бошқасига алмаштирилади.(Имом Мотуридий раҳимаҳуллоҳ ушбу оятга ишора қилмокда: «Албатта. оятларимизни инкор этувчиларни дўзахда куйдиргаймиз. Азобни тотсинлар деб. терилари куйиб битиши билан ўрнига бошқа (янги) териларни алмаштириб турамиз. Албатта, Аллоҳ қудратли ва ҳикматлидир» (Нисо сураси, 56-оят).)
Яна бир манбада айтилишича, дўзах ўти кофирларнинг юракларидан бошқа ҳамма жойларини куйдиради. Чунки юрак куядиган бўлса, ундан кейин жон оғримайди ва азобни сезмай-ди. Куйдиришдан мурод, уларга азоб ва зарар беришдир.
[8]. Албатта, у (олов) уларни қамраб олувчидир.
[9]. (Ўз-лари) узун устунларда (занжирбанд) бўлурлар.
(Тўққизинчи оятда келган [ъамадин] калимаси)[айн] ва [мим] ҳарфларини раф қилиб (дамма белгиси билан) [ъумудин] деб ўқилган.(Абу Бакр, Ҳамза, Кисоий ва улардан кейингилар (розияллоҳу анҳум) қилган ривоятда Осим |аин| ва [мим] ҳарфларини раф қилиб [фиумудин мумаддадатин] деб ўқиган. Ибн Меҳрон. «Ал-мабсут фил қироъотил ашар», 478-бет.) Мазкур иккала ҳарф насб қилиб (фатҳа белгиси билан) ўқилган қироат ҳам бор. Фарродан зикр қилинишича, у шундай деган: [ал-ъумуд] ва [ал-ъамад] - [ал-ъамуд] ва [ал-ъимод]нинг кўплик шаклидир».(Фарро шундай деган: [ал-ъумуд] ва [ал-ъамад] калималари ал-ъумуд| лафзининг икки хил кўринишдаги кўплик шаклидир. Худди [ал-адийму], [ал-удуму] ва [ал-адаму], [ал-иҳобу], [ал-уҳубу] ва [ал-аҳабу] ҳамда [ал-қадийму], [ал-қадаму] ва [ал-қудуму] калималари сингаридир. Арабларда [иннаҳаа ъумудун минан наар] деган гап бор». Фарро. Маъонил Қуръон, 3-жилд, 291-бет.)
Баъзи уламолар: [бақаротун] ва [бақарун] сўзига ўхшаб [ал-ъамад] калимаси [ал-ъамадату]нинг кўплик шаклидир», деганлар.
Калбий: [иннаҳа ъалайҳим муъсодатун фи ъамадин], яъни дўзах ўти уларни ҳар тарафдан ўраб олувчидир»,(Бу Ибн Аббос, Қатода, Ҳасан ва бошқаларнинг розияллоҳу анҳум сўзидир. Ибн Жарир. «Жомиъул баён ан таъвили ойил Қуръон», 12-жилд, 689-бет.) - деган. У яна шундай дейди: «Оловнинг қатлами уларнинг тепаларида ўтдан бўлган узун устунлар ичи бўйлаб чўзилгандир. [ал-ъумуд] дунё ахдининг устунига ўхшайди, аммо у уларнинг устиларидан кенг қилиб ёйиб қўйилган олов-дандир», - дейди. Яна ҳам Аллоҳ билувчироҳдир!