Бу сура ҳам Мадинада нозил қилинган бўлиб, ўн уч оятдир.
У мўъминларга Аллоҳнинг ҳам, ўзларининг ҳам душманлари бўлган мушриклар билан дўстлашмасликни буюриш билан бошланиб, сўнгра бу ҳақда Иброҳим алайҳиссалом, у зотнинг тобеълари тарихида ибрат олса арзийдиган гўзал намуна борлиги таъкидланади ва шу билан бирга сура давомида мусулмонларга қарши урушаётган ҳамда уларнинг зиёнларига ўзгалар билан тил бириктирмаётган ғайри динлар билан яхши алоқа-муомала тузиш дуруст эканлиги ҳам маълум қилинади.
Бу сурада мўъминларга мушриклариинг қўлларидан қочиб, Мадинага хижрат қилиб келган ва ўзларининг мўъмина эканликларини билдирган аёллярнинг иймонларини имтиҳон қилиб кўриш буюрилади. Суранинг "Мумтаҳана — Имтиҳон қилингувчи аёл", деб номланишининг боиси шудир.
Сура мўъминларни Аллоҳ таъолонинг ғазабига дучор бўлган мушриклар билан дўст бўлмасликка такроран даъват қилиш билан хотима топади.
Меҳрибон ва Раҳмли Аллоҳ номи бплан
1. Эй мўъминлар, Менииг ҳам душманим, сизларнинг ҳам душманларингиз (бўлган мушриклар)ни дўст тутманглар! Сизлар уларга дўстлик (хақида хат-хабар) юборурсизлар, ҳолбуки, улар сизларга келган Ҳақ (Дин ва Қуръон)га кофир бўлгандирлар! Улар Пайғамбарни ҳам, сизларни ҳам Аллоҳга — Парвардигорларингизга иймон келтирганларингиз сабабли (ўз диёрларингиздан) ҳайдаб чиқармоқдалар-ку! Агар сизлар Менинг Йўлимда жиҳод қилиш учун ва Менинг розилигимни истаб чиққан бўлсангизлар, (у ҳолда мушрик-кофир кимсаларни дўст тутманглар)! Сизлар уларга пинҳона дўстлик қилмоқдасизлар! Ҳолбуки, Мен сизлар яширган нарсани ҳам, ошкор қилган нарсани ҳам жуда яхши Билгувчидирман! Сизлардан ким шу (иш)ни қилса, бас, аниқки, у Тўғри Йўлдан озибди!
Изоҳ: Ушбу оятнинг нозил қилинишига куйидаги воқеа сабаб бўлган. Пайғамбар алайҳиссалом Маккани фатҳ этиш учун тайёргарлик кўриб юрган кезларида муҳожир саҳобалардан Ҳотиб ибн аби-Бултаа бу ҳақда Макка зодагонларига хат ёзиб уларни қарши урушга ҳозирлик кўрилаётганинг хабарини беради ва уни ўша тарафга кетаётган бир аёлдан бериб юборади. Шунда Жаброил фаришта келтирган ваҳий орқали бу хуфёна ҳаракат Расулуллоҳ алайҳиссаломга маълум бўлади ва у зот ҳазрати Алини яна уч саҳоба билан ўша аёлнинг изидан юборидилар. Улар аёлни Пайғамбаримиз айтган Мадина яқинидаги Равзиҳоҳ деган жойдан топиб, ундан хатни беришини талаб қилганларида, у аввал тонади, лекин кейин элчиларнинг дўқ-пўписиларидип сўнг сочларининг орасидан чиқариб беради. Хат қўлларига келиб теккач, пайғамбар алайҳиссалом Ҳотибни чакириб, ундан: "Бу қандай қилиқ?", деб сўраганларида, у шундай живоб қилади: "Ё Расулуллоҳ, мен Исломга кирганимдаи буён Диндан қайтган ҳам эмасман, Сизга хиёнат қилган ҳам эмасман. Лекин мен ҳижрат қилиб чиқар эканман, бола-чақаларим Маккада қолгандир. Бошқа муҳожирларнинг Маккада қолиб кетган бола-чақа ва мол-мулкларини ўз ҳимояси остига оладиган қариндош-уруғлари бор, аммо менинг Маккада бирон ҳимоячим йўқдир. Шу сабабдан мана шу хатим Макка зодагонлирининг қўлларига бориб тегса, улар аҳли-оиламга ҳомийлик қилишар, деб ўйлаган эдим. Мен бу хатни динимизга бирон зиён етказиш учун ёзган эмасман". Бу сўзни эшитган Умар: «Ё Расулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва саллам, рухсат беринг, бу мунофиқнинг бошини танасидан жудо қилай», деганида, Пайғамбаримиз шундай дедилар: «Йўқ, у «Бадр»га гувоҳ бўлган (яъни, мусулмонлар ҳали жуда озчилик ва ночор ҳолдалик пайтларида улар билан бирга Бадр жангида кофирларга қарши жанг қилган). Сен қаердан билурсан, эй Умар, эҳтимол Аллоҳ таъоло Бадр жангида иштирок этган мусулмонларнинг барча қилган ва қиладиган гуноҳларини мағфират қилиб юборгандир». Мана шу пайтда юқоридаги ояти карима нозил бўлди.
2. (Эй мўминлар), агар улар (мушриклар) сизларга зафар топсалар, душманларингиз бўлурлар ва сизларга қўл ва тилларини ёмонлик билан чўзурлар (яъни, сизларни ўлдирурлар, ҳақоратлар қилурлар). Улар сизларнинг яна кофир бўлишларингизни истарлар.
3. (Қиёмат Кунида) сизларга қариндош-уруғларингиз ҳам, бола-чақаларингиз ҳам ҳаргиз фойда бермас! Қиёмат Кунида (Аллоҳ) ўрталарингизни ажратиб қўюр, (Бас, нечун ўша уруғ-авлодингизни ҳимоя қилиш учун Аллоҳга гуноҳкор бўлмоқдасизлар?!) Аллоҳ қилаётган амалларингизни Кўриб тургувчидир.
4. Сизлар учун Иброҳим ва у билан бирга бўлган кишиларда (уларнинг кофирларга қилган муносабатларида) гўзал намуна бордир. Эслангиз, улар ўз қавмларига: "Дарҳақиқат, бизлар сизлардан ва сизлар Аллоҳни қўйиб ибодат қилаётган бутларингиздан безормиз. Бизлар сизлар (ишониб, ибодат қилиётган бут-санамларни инкор этдик. Токи сизлар Ёлғиз Аллоҳга иймон келтиргунларингизча, сизлар билан бизнинг ўртамизда адоват ва ёмон кўриш зоҳирдир", дедилар. Фақат Иброҳим ўз(ининг кофир бўлган) отасига: "Албатта мен (Аллоҳдан) сен учун мағфират сўрайман, (лекин) сенга Аллоҳ томонидан бўладиган бирон нарсани (азобни қайтиришга) молик эмасман", (деган сўзларигина сизларга намуна бўлмасин)!
Изоҳ: Иброҳим алайҳиссалом оталарининг иймонга келишидан умидвор бўлиб, уйга Аллоҳ таолодан мағфирит сўраш ҳақида ваъда қилга эдилар. Аммо унинг иймонга келмаслиги аниқ маълум бўлгач, Иброҳим пайғамбар ундан юз ўгчрганлар. Бу ҳақда "Тавба" сурасининг 114-оятида баён қилингандир. (Иброҳим ва у билан бирга бўлган мўминлар яна шундай дуо қилган эдилар): "Парвардигоро, ёлғиз Ўзингга таваккал қилдик ва Ўзингга инобат-тавба қилдик ёлғиз Сенгагина қайтишимиз бордир.
5. Парвардигоро, бизларни бу кофир бўлган кимсаларга мафтун-алдангувчи қилиб қўймагин, бизларни(нг гуноҳларимизни) мағфират қилгин. Парвардигоро, албатта Сен Ўзинг қудрат ва ҳикмат Соҳибидирсан".
6. Дарҳақиқат, сизлар учун — Аллоҳ ва Охират Кунидан умидвор бўлган кишилар учун уларда (Иброҳим пайғамбар ва у зот билан бирга бўлган мўъминларнинг тутган йўларида) гўзал намуна бордир. Ким (Исломдан ва мана шу панд-насиҳа-лардан) юз ўғириб кетса, у ҳолда албатта Аллоҳ (ундай кимсалардан) Беҳожат ва мақтовга Лойиқ Зотдир.
7. Эҳтимол, Аллоҳ сизлар билан (Макка кофирлари орасидаги) сизлар душманлашиб юрган кимсалар ўртасида — (уларни ҳам иймон ва Исломга муваффиқ қилиш билан)— бир дўстликни пайдо қилиб қўяр. Аллоҳ (барча ишга) Қодирдир. Аллоҳ Мағфиратли, Меҳрибондир.
8. Аллоҳ Дин(ингиз — Ислом) тўғрисида сизлар билан урушмаган ва сизларни ўз диёрларингиздан ҳайдаб чиқармаган кимсалардан — уларга яхшилик қилишларингиздан ва уларга адолатли бўлишларингиздан қайтармас. Албатта Аллоҳ адолат қилгувчиларни севар.
9. Аллоҳ сизларни фақат Динларингиз тўғрисида сизлар билан урушган ва сизларни ўз диёрларингиздан ҳайдаб чиқарган ҳамда сизларни ҳайдаб чиқаришда бир-бирларига ёрдамлашган кимсалардан — улар билан дўстлашишларингиздан қайтарур. Кимки улар билан дўстлашса, бас, ана ўшалар золим кимсаларнинг ўзидир.
10. Эй мўминлар, қачон сизларга (Макка кофирларининг қўли остида қолган) мўминалар ҳижрат қилиб келсалар, сизлар улар(иниг иймонлари)ни имтиҳон қилиб кўринглар (яъни, улар ўз эрларини ёмон кўриб ёки сизлардан бироинтангизга ишқи тушиб қолгани учун эмас, балки фақат мўмина бўлганлиги сабабли, дини Ислом учун ҳижрат қилганлари ҳиқида сизлирга қасам ичсинлар) - Оллоҳ уларнинг (дилларидаги) иймонларини (ҳам) жуда яхши Билгувчидир.— Бас, агар сизлар уларнинг (ҳақиқий) мўъмина эканликларини билсангизлар, у ҳолда уларни кофирларга қайтарманглар!— У мўъминалар (кофирлар) учун ҳалол эмас ва у (кофирҳлар (мўминалар учун ҳалол бўлмайдилар— Ва уларга (яъни, сизларнинг олдингизда қолган мўминаларнинг Маккада қолган кофир эрларига мана шу хотинлари учун) сарфлаган маҳрларини (қайтариб) беринглар! Қачон сизлар у (мўмина)ларга маҳрларини берсангизлар, сизларга уларни никоҳларингизга олишда бирон гуноҳ йўқдир. (Шунингдек), сизлар ҳам кофираларнинг билак-қўлларидан ушламанглар (яъни, сизларнинг хотинларингиз кофира бўлган ҳоллариди кофирлар билин қолишни истаса, қизлар уларнинг йўлларини тўсиб никоҳларингизда сақламанглар, балки уларга уйланмоқчи бўлган кофирлардан) ўзларингиз сарфлаган маҳрни талаб қилинглар ва улар ҳам (ўзларининг никоҳидан чиққан ва мусулмонларнинг олдига ҳижрат қилиб кетган мўминаларга) сарфлаган маҳрларини талаб қилсинлар. Бу Аллоҳнинг ҳукмидирки, У Зот сизларнинг ўртангизда ҳукм қилур. Аллоҳ Билгувчи ва ҳикмат Соҳибидир.
11. Агар жуфтларингиздан биронтаси кофирлар томонга ўтиб кетса-ю, (аммо улар ўша хотин учун берилган маҳрни унинг эрига қайтариб бермасалар), сўнг сизлар ўч олсангизлар (яъни, у кофирлар билан урушиб ғалаба қилсангизлар ва ўлжалар олсангизлар), у ҳолда (ўша ўлжалардан) жуфтлари (кофирлар томонга ўтиб) кетган кишиларга улар сарфлаган маҳр миқдорини беринглар! Ва ўзларингиз иймон келтиргувчи бўлган — Аллоҳдан қўрқинглар!
12. Эй Пайғамбар (алайҳис-салом), қачон Сизнинг олдингизга мўъминалар келишиб, Сизга ўзларининг Аллоҳга бирон нарсани шерик қилмасликларига, ўғрилик қилмасликларига, зино қилмасликларига, (камбағаллик ёки шарманда бўлишдан қўрқиб) ўз болаларини ўлдирмасликларига ва қўл-оёқлари ўртасида тўқиб оладиган бўхтонни қилмасликларига (яъни, фарзандсизлик сабабли ўз эрларидан ажралиб қолмаслик учун бирон ташландиқ болани топиб, гўё у қўл-оёқлари ўртасидин чиққандек, яъни, ўзлари туқандек эрларига: "Мана шу бола сендан бўлди", деб бўҳтон қилмасликка) ҳамда бирон яхши ишда Сизга итоатсизлик қилмасликларига қасамёд қилсалар, Сиз уларнинг қасамёдларини қабул қилинг ва улар учун Аллоҳдан мағфират сўранг! Албатта Аллоҳ Мағфиратли, Меҳрибондир.
13. Эй мўминлар, Оллоҳнинг ғазабига дучор бўлган қавм билан дўст бўлманглар! Худди барча кофирлар қабр эгалари(нинг яъни, ўликларнинг қайта тирилишлари)дан ноумид бўлганларидек уларнинг ҳам Охиратдан умидлари узилгандир.