Бу сура ҳам мадина сураларидан бўлиб, ўн бир оятдан ташкил топгандир. Сура барча инсониятни Жаҳолат-билимсизлик ботқоғидан чиқариб, уларга Қуръон таълимотини етказиш учун Муҳаммад алайҳис-саломни Пайғамбар қилиб юборган Аллоҳ таъолога тасбеҳ айтиб, У Зотни барча айбу нуқсондан поклаш билан бошланади.
Шунингдек, бу сурада ўзларига ато этилган Таврот кўрсатмаларига амал қилмаган яҳудийларни устларига китоб юкланган эшакларга ташбеҳ қилиниб, уларнинг золим қавм эканликлари таъкидланади.
Сўнгра Жумъа намозининг аҳкомлари баён қилиниб, мўминларни ҳаёти дунё матоларига учмасдан Аллоҳ таоло хузуридаги ажр-мукофот учун амал қилишга даъват этилади.
Меҳрибон ва Раҳмли Аллоҳ номи билан
1. Осмонлардаги ва ердаги бор нарса (Ёлғиз) Подшоҳ, (барча айб-нуқсондан) Пок, қудрат ва ҳикмат Соҳиби бўлмиш Аллоҳга тасбеҳ айтур.
2. У (Аллоҳ) ойимлар (яъни, аҳли Китоб бўлмаган илмсиз кишилар) орасига ўзла-ридан бўлган, уларга (Куръон) оятларини тиловат қиладиган, уларни (ширк ва жахолатдан) поклайдиган ҳамда уларга Китоб — Қуръон ва ҳикмат — ҳадисни ўргатадиган бир Пайғамбарни (яъни, Муҳаммад алайҳис-саломни) юборган Зотдир. Шак-шубҳасиз, улар (ўзларига Пайғамбар келганидан) илгари очиқ залолатда эдилар.
3. (Аллоҳ бу Пайғамбарни) яна улардан бошқаларга — уларга ета олмаган (энди дунёга келадиган барча инсонларга ҳам юборгандир). У қудрат ва ҳикмат Соҳибидир.
4. Бу (яъни, барча инсониятга Пайғамбар бўлмиш) Оллоҳнинг фазлу марҳамати бўлиб, уни Ўзи хоҳлаган кишиларга берур. Аллоҳ улуғ фазлу марҳамат Соҳибидир.
5. (Устларига) Таврот юкланган сўнгра уни кўтара олмаган (яъни, унинг кўрсатмаларига амал қилмаган кимсалар (яҳудийларнинг мисоли худди (устига ортиб кўйилган) китобларни кўтариб кетаётган эшакка ўхшайди (яъни, бу кимсалар унинг визминлигидан чирчаб-толадилар-у, аммо у Китобнинг ичидиги нарсалардан фойдаланмайдилар). Аллоҳнинг оятларини ёлғон, деган қавмннинг мисоли нақадар ёмондир. Аллоҳ бундай золим қавмни ҳидоят қилмас!
6. (Эй Муҳаммад алайҳис-салом), айтинг: "Эй яҳудийлар, агар сизлар (бошқа) одамларни эмас, фақат ўзларингизни Аллоҳнинг дўстлари деб даъво қилсангизлар — агар (мана шу даъволарингизда) ростгўй бўлсангизлар — ўлимни орзу қилинглар-чи?!
7. Улар қўллари (яъни, ўзлари) қилиб қўйган ишлари (яъни, Тавротда Ҳақ Пайғамбар эканликлари зикр қилинган Муҳаммад алайҳис-саломни ёлғончи қилганлари) сабабли ҳеч қачон (ўлимни) орзу қила олмаслар. Аллоҳ бундай золим кимсаларни Билгувчидир.
8. Айтинг: "Сизлар қочаётган бу ўлим албатта сизларга йўлиқгувчидир. Сўнгра сизлар ғайбу шаҳодатни (яъни, барча яширин ва ошкора нарса-амалларни) Билгувчи (Аллоҳ)га қайтарилурсизлар. Бас, У Зот сизларга қилиб ўтган амалларингизнинг хабарини берур!"
9. Эй мўъминлар, қачон Жумъа кунидаги намозга чорланса (яъни, азон айтилса), дарҳол Аллоҳнинг зикрига (яъни, жумъа намозини адо қилиш учун) шошиб боринглар ва олди-сотдини тарк қилинглар! Агар биладиган бўлсангизлар мана шу (яъни, Оллоҳнинг зикрига — Жумъа намозини ўқишга шошилиш) ўзларингиз учун яхшироқдир.
10. Энди қачон намоз адо қилингач, Ерга тарқалиб, Аллоҳнинг фазлу марҳаматидан (ризқу рўз) истайверниглар. Аллоҳни кўп зикр қилингларки, шояд нажот топурсизлар.
11. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), қачон улар бирон тижоратни ёки ўйин-кулгини кўриб қолсалар, ўшанга қараб сочилиб-тарқалиб кетурлар ва Сизни (минбарда) тик турган ҳолингизда тарк қилурлар. Айтинг: "Аллоҳ хузуридаги нарса (иймон ва яхши амаллар учун бериладиган ажр-мукофот) ўйин-кулгидан ҳам, тижоратдан ҳам яхшироқдир! Аллоҳ ризқ бергувчиларнинг Яхшироғидир!
Изоҳ: Ривоят қилинишича, бир Жумъа кунида Пайғамбар алайҳис-салом минбарда хутба — ваъз айтиб турганларида, Мадинага савдогарлар карвони кириб келиди. Шунда айрим саҳобалар Расулуллоҳни минбарда қолдириб савдо-сотиқ қилиш учун карвон томонига югуришганида, мусулмонларга танбеҳ бўлиб ушбу оят нозил қилинади. Оят давомида дунёнинг фоний матоларидан Аллоҳ таоло мўминларга Охиратда ато этадиган нарсалар яхшироқ эканлиги такидланади,