loader

109. Кофирун (Кофирлар) сураси

Маккада нозил бўлғондур ва 6 оятдур
Ибтидо қилинур беҳад меҳрибон, ниҳоятда раҳмлик Аллоҳ номи ила

1. Айт; "Эй мункирлар! 2. Ман ибодат қилмасман ул нарсағаки, сизлар ибодат қилурсизлар 3. ва сизлар ибодат қилмассизлар ман ибодат қилган Зотға 4. ва ман ибодат қилгувчи эмасман сизлар ибодат қилган нарсаға 5. ва сизлар ибодат қилгувчи эмассизлар ман ибодат қилган Зотға. 6. Сизларғадур сизнинг динингиз ва мангадур манинг диним!"
Бусураи муборакнингноми сурат ул-кофирун бўлиб, моун сурасидин сўнгнозил бўлюпдур.
Бир кун Қурайш сардорларидин бир неча нафари жаноби саййиди олам саллаллоҳу алайҳи ва саллам хизматлариға ҳозир бўлиб дедшарт: "Ё Муҳаммад, келинғ, эмди сиз ва биз сулҳ қилайлукки, бир йил сиз бизнинг маъбудимизға ибодат қилинг, иккинчи йил биз сизнинг маъбудингизға ибодат қилайлук. Шул тарица ҳар икки санада ибодат қилишайлук". Ҳазрати расули акрам аларға қатъий жавоб бердиларки, "Моазалло!" (Худо паноҳ берсин), бу тариқа сулҳ ҳаргиз бўлмас. Сўнгра алар дедиларки, бу тариқа писанд бўлмаса, жанобингиз бизнингмаъбудлардин баъзисин тасдиқ қилинғ, сўнгра биз ҳам сизнингмаъбудингизни тасдиқ қилиб ибодат қилурмиз. Аларнинг сўзлариға жавоб мақомида Аллоҳ таоло бу сурани нозил қилди.
Марҳамат қилурки, эй ҳабибим, сиз Қурайш сардорлариға жавобмақомида иршод қилингки, эй ҳақ динға инкор этган нодонлар! Билинглар ва огоҳ бўлингларки, ман бу кунға қадар сизларнияг миъбудларингизға ибодат қцлмадим ва сизлар ҳам букунғача манингмеҳрибон Маъбудимға ибодат ҳилмадингиз. Эмди ҳам бундин сўнгман ҳаргиз сизлар ибодат қилган нарсаға ибодат қилршснан. Ва сизлар ҳам ман ибодат қилган Зотға ибодат қилмассизлар. Анинг учун биз сизлар или сулҳ қила олмасмиз. Сизларнинг ботил йўлларингиз ўзларингизға хосдур ва манингтўғри йўлимўзимға махсусдур.
Саййиди олам пайғамбаримиз бу сурани Қурайш сардорлари йиғилишларида ўҳиб эшитдирдилар. Ислом дини ва Қуръони карим бутун дунёни ширкдин пок ҳилиб, ҳаммани тавҳиди хос (ягона Худо)ға даъват бергувчи ҳак, дин ва буКитоб соҳиби нечук мушриклар ила бу тариқа номуносиб сулҳ қилур эрдилар. Бу нарса вужуди амри маҳол бўлғон бир нарсадур. Анинг учун бу сура ила Борий тадло аларни бу тариҳа нозебо умидлардин тамом маҳрум қилди.

Орқага Олдинга