loader

106. Қурайш сураси

Маккада нозил бўлгондур ва ул 4 оятдур
Ибтидо қилинур беҳад меҳрибон, ниҳоятда раҳмлйк Аллоҳ номи ила

1. Улфатлантирмак учун қурайшиларни, 2. улфатлантирмак учун аларни қиш ва ёз сафариға. 3. Бас, ибодат қилсинлар бу уй Сбз^ибиға, 4. Ул зотики, таом берди очликда ва омон берди аларға ҳавф-хатардин.
Бу сураи кариманинг номи сурат ул-қурайш бўлиб, тин сурасидин сўнг нозил бўлғондур.
Маккаи мукаррамада зироат (деҳҳончилик) бўлмағонлиги сабабидин Қурайш жамоаси қар йил икки марта сафарға чиқур эрдилар. Қиш кунларида Яман тарафиға борур эрдилар, чунки Яман ҳавоси қишда бироз иссиқ бўлур эрди. Ёз кунларида Шом мулкиға борур эрдилар, анинг учунки, ёзда Шом ҳавоси ниҳоятда ёқимлик валапшф бўлур эрди. Ҳар икки сафарда ҳам Қурайш жамоаси халқ тарафидин буюк эҳтиром ва эъзозлар кўрур эрдилар. Аларни Каъба ходишари ва посбоилари деб ҳеч киши озор бермас эрди, на молЛариға, на жонлариға қасд бўлмас эрди. Бу икки сафардин аларға кўп заҳира жам бўлиб, бутун йил оромда ётур эрдилар. Макка атрофи тамом ўғри ва қароқчилар ила тўлган бўлса ҳам, Макканингўзи ниҳоятда тинч ва омонликда эрди. Бу нарсаларнинг ҳамнаси Каъбаи шарифа баракотлари эрди.
Парвардигор Қурайш жамоасин огоҳ қилурки; алар бу Байти муаззам хосиятларидин ҳар қисм кулфат ва мусибатдин хотиржамдурлар- ва шул Байт (уй) баракотидин асҳоби фил ҳамласидин саломат қолдилар. Эмди лозимдурки, қурайшийлар бу муборак Байт соҳиби бўлғон Рабб ул-оламин Парвардигорнинг ўзиға ибодат қилсинлар ва Анинг юборган мукаррам пайғамбариға итоат қилсинларки, ул меҳрибон Парвардигор аларни оч қўймади ва ҳар турли неъматлар ила навозиш цилди. Молужонларин ҳамиша ўз омонида асради, золимлар шарридин сақлади, таиом. халқ дилиға муҳаббат ва ҳурматларин солиб, ҳар икки сафарларин маъмун ва муборак қилди.

Орқага Олдинга