loader

104. Ҳумаза (Таъна қилувчи, ғийбатчи) сураси

Маккада нозил бўлғондур ва ул 9 оятдур
Ибтидо қилинур беҳад меҳрибон, ниҳоятда раҳмлик Аллоҳ номи ила

1. Шўри қурсин (ҳалок бўлсин) ҳар бир таъна қилгувчи ва айбловчи 2. ки, ул зот тўплади молни ва санади ани. 3. Гумон қилурки, мол ани ҳамиша қолдирур. 4. Бундоқ эмас! Албатга ташланур ул з^атамаға 5. ва нйма бцлдирди санга, нимадур ҳатама? 6. Аллоҳ таолонинг ўтидур ёндирилган, 7. шундоқ ўтки, кириб борур дилларға. 8. Албатта ул зотнинг устиға ўтлар қопланган бўлур, 9. (ўзи) узун-узун устунларға (боғлаб қўйилур.
Бу суранинг номи сурат ул-ҳумаза бўлиб, қиёмат сурасидин сўнг нозил бўлғондур.
Караш.ик уламблар марҳамат қилурларки, бусура Макка кофирларидин Ахнас ибн Шариқ, Умайя ибн Халаф ва Валид ибн Муғайра кабилар ҳақида нозил бўлғондур. Алар ҳазрати саййиди олам пайғамбаримиз ва карамлик саҳобалар ҳақида кўп беҳуда таъна ва ғийбатлар қилур эрдилар. Летн суранинг. нузули хос сабаб бўлса ҳам, рят ҳукми ҳар бир адабсиз ғийбатчи ва таъначилар ҳаи^лариға содиқ келур. Парвардигор иршод қилурки, вой, ҳалокат ҳосилдур ул нодон учунки, бошқаларнинг орқаларидин ғийбат қилур ва юзлариға таъна берур, қўли ила ҳам, тили ила ҳам озор етказур. Кеча-кундуз меҳнат қилиб молу дунё жам қилур ва ани тез-тез санаб қўюр ва ани куилари учун заҳира (қўр-қут) қилиб сақлар, гумон ва эътиқод қилурки, ани бу кунгача ҳар бир мусибатдин асраб келган нарса шул молдур. Бундин сўнг ҳам ҳар бир ҳодиса ва кулфатдин сақлар, дунёда вни ҳамиша саломат цолдирур. Мана бугумон ва ақидаси тамом хато ва ботилдур. Ҳаргиз бундоқ бўлмас, балки бу нодон беадаблигин шармида албатта дўзахға ташланурки, тамом аъзоларини пора-пора қилур ва дўзахдаги бир хос нарсанинг номи ҳатамадур. Ҳатама Аллоҳ таолонинг ўтидурш, ниҳоятда қаттиҳ қиздирилгандур, мужримларнинг тамом аъзоларин куйдириб, сўнгра кўнгиллариға чирмашур, чунки куфрнинг, ботил ақидаларнинг ва фасод ниятларнинг турар жойи кўнгилдур. Алар жаҳаннамға ташланиб бўлғонларидин кейин юзлариға дарвозалар ёпилур ва дарвозаларнинг ёпилиши узун-узун темир ўт устунлари ила маҳкам қилинур. Ёки гуноҳкорларни узун-узун ўт устунлариға боғланур. Ҳадиси муборакда келтирилурки, жаҳаннамни бир минг сана қиздирилиб, ўтнинг ранги қизил бўладур, сўнгра яна бир минг сана қиздирилиб, ранги оқарадур, охири мингсанадин кейин тамоми қора бўлибдур, ҳозирда ул ниҳоятда қора — қоронғудур.

Орқага Олдинга