loader

101. Қориъа (Тарақлатгувчи, ҳалок этгувчи, қиёмат) сураси

Маккада нозил бўлғондур ва ул 11 оятдур
Ибтидо қилинур беҳад меҳрибон, ниҳоятда рахмлик Аллоҳ номи ила

1. Тарақлатгувчи (ҳалок этгувчи)! 2. Нимадур-халок этгувчи? 3. Ва нима билдирди санга, нимадур ҳалок этгувчи (тарақлатгувчи) 4. Ул кун одамлар бўлурлар тарқалган парвоналар каби 5. ва бўлур тоғлар титилган рангли жунлар каби. 6. Бас, ул кишики оғир келибдур тортилган (яхши амаллари), 7. ул киши ўзиға марғуб айшда бўлур. 8. Ул кишики енгил келибдур (яхши амаллари), 9. анинг онаси (мас;кани) ҳовия (ҳалокат)дур. 10. Нима маълум қилди санга, ул (ҳовия) надур? 11. Нихоятда қиздирилган ўтдур.
Бу суранинг номи сурат ул-қориаъ бўлиб, ҳурайш сурасидин сўнгнозил бўлғондур.
Қуръони каримда қиёмат кунини ал-ҳааққа, ат-томмата, ас-соххата, ал-ғошия, ал-қориаъ деган номлар ила зикр қилинур. Аллоҳ таоло бу сурада қиёматда бўладирган шиддатдин бир оз баён қилур. Марҳамат қилурки, эй ҳабибим, қориаъ надур, қориаъ бир кунидур, ул куннинг ҳайбатлик овози кўнгилларни қоқур ва хўрқинчли ҳолатлари инсонларни бехуш қилур. Ул кун тамоми авлоди Одам паришон бўлғон парвоналар тби ҳар томонға тарқалурлар, ҳайрат ва даҳшатдин борурлар ва келурлар, нима қилишларин билмаслар. Буюк тоғлар титилган жунлар каби пора-пора бўлиб кетур.
Ул кун тамом инсонлар иккиға бўлинурлар. Бир жамоа ул жамоадурт, маҳшар майдонида аларнинг дунёда қилган яхши амалларини торозуда тортилган соатда ёмон амалларидин оғир келур. Бу тоифа учун жаннат насиб бўлур, анда хотирлари истаган айш ва оромда бўлурлир. Иккинчи тоифа ул тоифадурки, яхши амалларц оз бўлиб, торозуда енгил келур, бу тоифанинг қароргоҳи жаҳаннам бўлурки, анингўти қарорарлда дунё ўтидин юз даража юқори бўлур.
Ҳазрати Ҳақ субҳонаҳу ва таоло бу баёни ила бизларни огоҳ қилур ва олдимизда келиб турган қўрқинчлик воқеалардин хабар бериб, алардин нажот топмак учун ҳаракат қилмакка иршод қилур. Нажот. топиш иймон ва яхши амаллар ила бўлур ва ихлос ила иймону амал зиёда бўлур.

Орқага Олдинга