Маккада нозил бўлғондур ва ул 19 оятдур
Ибтидо қилинур беҳад меҳрибон, ниҳоятда раҳмлик Аллоҳ номи ила
1. Ўқигил! Ул Парвардигоринг номи илаки, яратди 2. инсонни қуюқ қондин. 3. Ўқигил! Ва Парвардйгоринг ҳаммадин зиёда карамликдур, 4. Улки илм ўргатди қалам ила. 5. Таълим берди инсонға ул нарсаники, билмас эрди. 6. Бундоқ бўлмас! Албатта инсон туғён қилур, 7. кўрса ўзиники, бойиб кетибдур. 8. Албатта Парвардигорин тарафиғадур қайтмак! 9. Оё, кўрдингми ул кишиники манъ қилур 10. бир бандани, вақтики ул намоз ўқир? 11. Кўрдингми, агар бўлса эрди тўғри йўлда 12. ё буюрур эрди тақвони. 13. Кўрдингми, агар ёлғон деса ҳа^ни ва юз ўгирса. 14. Билмадими шуники, албатта Аллоҳ таоло кўриб турур! 15. Бундоқ бўлмасин! Агар ул бас қилмаса, албатта тутурмиз пешонасидин, 16. (тортурмиз жаҳаннамға) пешонасидинки, ёлғончидур, гуноҳкордур. 17. Эмди чақирсин мажлисини, 18. Биз ҳам чақирурмиз ,азоб фаришталарин! 19. Бундоқ бўлмасин! Итоат қилма анга ва сажда қил ва яқин бўл (Манга).
Бу сураи муборакнинг номи сурат ул-алақ бўлиб, ҳаммадин аввал расули акрамға нозил бўлғон сура ушбудур.
Бу сури бошидаги беш оят тамом. оятлардин аввал тушиб силсилаи ваҳй Қуръоний булар ила бошлангандур. Бу воқеанинг хулосаси шулдур.
Жаноби рисолатпаноҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Маккаи мукаррамада ғори Ҳироъда Аллоҳ таоло ибодатиға машғул эрдилар. Ногаҳон ҳазрати Жаброил алайҳиссалом Аллоҳ тарафидин ваҳй олиб келдилар ва ҳазрати расули акрамға "иқраъ", яъни, "ўқигил", деб хитоб қилдилар. Ҳазрати пайғамбаримиз "мо ана биқориин", яъни, "ман ўқиган эмасман", дебжавоб бердилар. Ҳазрати Жаброил алайҳиссалом бужавобни эшитгач, пайғамбаримизш тутиб, ниҳоятда қаттик, сиқиб, қўйиб юбордилар. Сўнгра яна "иқраъ" деб хитоб ҳилдилар. Ҳазрат яна аввалгидек яна "ман ўциган эмасман", дебжавоб бердилар. Уч мартаба "иқраъ" деб, уч бор сиқиб }<ўйибюбордилар, учинчи мартасида ниҳоятда қаттиқ сиқиб, орқасидин бусураи шарифанинг аввалги беш оятини ўқидилар. Нқраъ биисми Раббика (ўцигил Парвардигор номи ила), яъни, эй ҳабиби мухтор, агарчи араб ҳарфларин танимаган ва ўқимаган бўлсангҳам, Парвардигори меҳрибонинг номин мададва баракоти ила ўқигилки, ул ном баракотидин ўқимак сан учун осон бўлур. Бутун оламт пайдо қилган ва йўқдин бор этган ва қуюқ жонсиз қондин инсондек энг шарафли ҳайвонотни яратган Парвардигоринг сандек бир маҳбуб ва мақбул бандасиға ўқимак саодатин бир лаҳзада устозсиз ва китобсиз ато қилмакка ҳодирдур. Ўқигил, ўқимак лаёҳати санда мавжуддур ва санинг Парвардигоринг ^арам ва марҳаматда бемисл эрур, Анинг карамиға ҳаммадин зиёда сан мустаҳиқдурсан ва карами Илоҳий санинг учун ҳамиша фаёздур. Ул қодири мутлақки, бутун жаҳон аҳлиға қалам ила илм ато қилгандур ва инсон тби ожиз бир махлуқҳа билмаган ит ва ҳунарларин таълим этгандур, сан каби маҳбуб ва муҳтарам бандасиға қаламсиз ва муаллимсиз хоҳл.аган илм ва фазилатни касб этмакка қодирдур.
Бу сура аввалидаги беш оят Аллоҳ таоло тарафидин бандалариға тушурилган раҳмашар ва аларға қилинган инъомларнинг аввалидур. Бу беш оят мазмунидин маълум бўлурки, инсоннинг асли бир бешуур қондур, на анда илм бордур ва на анда идрок бордур. Аллоҳ таоло ўз лутфу трами ила бу ночиз ва макруҳ табъи нарсадин инсон тби гавҳари бемисл ва маъдани фазойил (фазллар кони) махлуқни пайдо қилди ва ънга билмаган нарсаларин таълим бериб, ул қадар
мартабасин баланд қилдики, анда илму фазл шарафи зиёда бўлғонлигидин фаришталар анга сажда қилурлар. Агар инсон илм сифатидин маҳрум ҳолса, ҳаҳиқатда ҳар бир фазилатдин маҳрум қолган бўлур, бизнинг олижаноб миллатимиз илм ва қироатға дўст ва тарафдор бўлғонликдин ҳазрати пайғамбаримизға ҳаммадин муқаддам туширилган беш оятда илм ва ҳироат фазилатин исбот қилинибдур.
Парвардигоф бу сурада инсоннинг аслин ва моясин баён қилгандин сўнг, шу асл ва моясин унутган, кибру ҳавоға берилиб, ўзини ҳаммадин бой-бадавлат ва беҳожат кўриб туғён қилған бандалариға ваъз ва танбиҳ қилиб марҳамат қилурки, бечора инсон қачон ўзидин бошҳани беҳожат кўрур ва бироз мол ва давлатға соҳиб бўлур, тёздин ўз аслин унутур, сартшлик ва мағрурлик ихтиёр қилур. Инсонға бу муносиб эмасдур. Чунки асли маълумдур. Бундоқ бўлмасин! Инсонға бу муносиб эмасдур. Чунки асли маълумдур. Эй инсон, сан бу ҳолингда кетмассан, албатта бир кун Парвардигорингҳузуриға цайтурсан. Ул вақт ул ношоиста трдорингдин хижолат бўлурсан. Надомат ул кун фойда бермас.
Кўрдингми ул мағрур ва ўз аслин унутган жрҳилники, ўзи ўз Ҳолиқиға ибодат ҳилмас, балки холис тавҳид ила ибодат қилгувчи ва намоз ўқигувчи бир бандани холис ибодатдин, намоздин манъ ҳилур? Кўрдингми, агар ул мағрур бутарица қилмай, тўғри йўлда бўлса эрди ва бошцаларни ҳам иймон ва таҳвоға тарғиб қалса эрди, нақадар яхши бўлур эрди. Лекин кўрдингми, расули меҳрибонни ёлғончи деди. Қуръони мажидни ёлғон бир қисса, дебэълон ҳилди ва ҳар иккиларидин юз ўгирди, анинг бу инкор ва эътирозидин Исломға ва расули алайҳиссаломға ва Қуръони азимға ҳеч нуқсон етмади, балки ўз оқибатин барбод айлади. Оё, ул жоҳил ва мағрур шуни билмасмит, Аллоҳ ҳар иккала томон ҳолларин кўриб ва афъолларин билиб турур? Муомала шундоқ бўлмаса яхши бўлур эрди, эмди ул малъунға танбиҳ- қилинурки, агар бу кирдоридин ва нозебо ҳаракатидин қайтмаса ва бас қилмаса, Биз анинг пешонасидин тутиб, ниҳоятда шиддат ила жаҳаннамға тортурмиз. Ва абадий маъво манзилиға ташлармиз. Чунки анинг пешонаси эъзоз ва эҳтиромға сазовор пешона эмасдур, балки ёлғончи, хатомор ва псёнчи пешонадур. Ул золимға хабар берилсинки, нақадар аҳли мажлис ва ёрў мададкорлари бўлса ҳозир қилсин, ҳйммаларин чақирсин, Биз ҳам ўз расули мақбулимиз мадади учун азоб фаришталарин чақирурмиз. Сўнгра ҳақиқат маълум бўлурки, ҳақ қайси томондадур ва-золим кимдур?
Эй ҳабибим, мукаррамсан, ул мағрур сўзиға ҳаргиз итоат ҳилмагил, анинг таҳдид ва қўрқитишларидин таъсирланмагил. Парвардигор меҳрибонингдур ва Ўзи ҳамиша нигоҳбонингдур. Эмди ҳеч парво қилмай, ибодат ва саждада давом цилгил ва саждада давом қилиш ила Парвардиюрингға зиёда қурб (яҳинлик) ҳосил этгил.
Бу сурада намоз ва ибодатдин манъ қилгувчи мағрур ва мутакаббирдин мурод Абу Жаҳл малъун бўлиб, намоз ўцигувчи ҳазрати расулуллоҳ эрдилар. Бир кун бу малъун пайғамбаримизш намоздин манъ қилмакчи бўлғонда, ул жаноб анға ниҳоятда шиддатлик жавоб бердилар. Бу муомалани кўрган малъун онҳазратға таҳдид қилиб дедики, эй Муҳаммад, бу санга маълум эмасдурмики, Маккада ҳаммадин улуғ мажлис машнг мажлисимдур. Анинг тақдидиға Парвардигор бу суранинг 17-18-оятлари ила жавоб берур. Бу малъун ўз хаддидин ошишин жазосин намунасини бу дунёда Бадр майдонида кўрди. Анинг нопок жисми пок-бандалар қўллари ила қирқилиб, Бадр жоҳиға ташланди. Охиратдаги азобин қиёматда кўрур.