Маккада нозил бўлғондур ва ул 21 оятдур
Ибтадо қилинур бехад мехрибон, нихоятда рахмлик Аллоҳ номи ила
1. Қасамдур кечасиға, вақтики ул ёпур 2. ва қундузға, вақтики ул равшан бўлур 3. ва Ул зотғаки, яратди эрни ва урғочини, 4. албатта сизнинг сайъингаз (ҳаракатангиз) ҳар қисмдур. 5. Бас. Аммо ул кишики (садақа) берди ва қўрзди (гуно^дин) 6. ва ишонди яхши сўзға, 7. бас, муваффақ қилурмиз ани осонликка. 8. Ва аммо ул кишики (садақа) бермади ва бойиб кетди 9. ва ишонмади яхши сўзға, 10. бас, омода қилурмиз ани қийинликка. 11. Ва даф қилмас андин анинг моли, вақтики ул ҳалок бўлур. 12. Албатта Бизнинг зиммамизғадур хидоят қилмак. 13. Албатта Бизнинг қўлимиздадур охират ва дунё. 14. Бас, қўрқитдим Ман сизларни шуъласи баланд ўтдин, 15. дохил бўлур анга ул бадбахтки, 16. ишонмади ва юз ўгирди. 17. Узоқ қилинур андин (ўтдин) муттақий банда 18. ки,берур молини пок бўлмак учун. 19. Ва йўқдур ҳеч кимнинг анинг устида (зиммасида) қайтариладиган эҳсони, токи жазосин (мукофотин) берилсин, 20. магар талаб учун Раббин ризосИнкқ, хаммадин баланддур. 21. Албатта оз фурсатда ул рози бўлур.
Бу суранинг номи сурат ул-лайл бўлиб, аъло сурасидин сўнгнозил бўлғондур.
Парвардигори меҳрибон бу сурада кечанинг ниҳоятда қоронғу бўлиб, оламни ўз зулмати ила ёпиб олган соатиға ва кундузнинг ниҳоятда равшан бўлиб, жаҳонни ўз нури ила тўлдирган вақтиға, бу икки мухталиф нишони ҳудрат соҳиби бўлғон ва оламда бор ҳар бир эркак ва урғочини пайдо қилган ва яратган Зотиға цасамёд қилиб иршод қилурки, эй инсонлар, сизларнинг цилиб турган афъол ш аъмолларингиз ҳар қисм ва ҳар турлидур, ҳаммаларингиз бир тарз ва бир тариқа эмасдурсизлар, баъзиларингиз хайр учун ҳаракат цилур, баъзиларингиз ёмонлик учун , ҳаракат этур. Сизларға Аллоҳ таолонинг муомаласи ҳам ҳар бирингизнинг амалларингизға мувофиц бўлур, Чунончи, ҳар киши ўз зиммасида бўлғон вожиби ҳацни. адо қилса ва аҳли ҳожат ҳақларин қўллариға берса, ҳар ваҳт Аллоҳ таолодин қўрқиб ҳаром ва нораво ишлардин сақланса ва ҳар бир яхши нарсани, яъш, яхши миллат бўлғон Исломға ва яхши сўз бўлғон тавҳид калимасиға тасдиқ қилса ва яхши амалларда давом этса, Аллоҳ таоло ани ҳар бир осонликка муваффақ қилур, жаннат ва анинг неъматларин анга насиб қилур.
Аммо ул кишит Аллоҳ ризоси учун молин харж крлмаса ва камбағалларин ҳақларин бермаса, Аллоҳ таолонинг савоби ва охиратнинг иззатидин бениёзлик изҳор қилса, Исломға ва калимаи тавҳидға ишонмаса, Аллоҳ таоло ани ҳар турли қийин ҳолларға дучор қилур, охири бир машаҳқат ва меҳнат маркази бўлғон жаҳаннамға дохил бўлур, анинг моли охират азобин андин даф эта олмас. Ҳар нарсадин зиёда севимли бўлғон давлати дўзахға тушмакдин ва ҳалокатдин ани қутҳаза олмас. Аллоҳ таоло марҳамат ҳилурки, бу дунёда инсонларни тўғри йўлға ҳидоят қилмак ва ҳар бир яхши амал учун тафвиқ ато қилмак Манинг ихтиёримдадур. Ман йўлға солмасам ҳеч бир инсон ўзича ҳидоят топа олмас. Чунки дунё ҳам, охират ҳам Манинг тасарруфимдадур. Ҳар икки жаҳоннинг подшоҳи ҳациқийси Мандурман. Эй инсонлар, ман сизларни охиратда бадбахт инсонларни баланд шуъласи ила куйдирадирган жаҳаннам ўтидин қўрқитурман. Ул ўтға дунёда ҳаммадин бадбахт инсонлар дохил бўлурлар, чунки алар ҳаққа ишонмадилар, иймон ва тоатдин юз ўгирдилар. Ҳар кишики Аллохнинг азобидин қўрқур ва Парвардигори ҳузуриға ҳар бир нолойиқ сифатдин пок бўлиб бормак учун молларин закртин фақир ва мискинларға берур, Аллоҳ ул киши жаҳаннам ўтидин узоқ қилур.ва нажот берур. Чунки ул кишининг бу эҳсони бошқа бир муҳсишшпг эҳсониға мукофот эмасдур, балки Аллоҳ таолопингризосин ҳосил қилмак учун эҳсон қилур. Ҳақиқатда анинг Парвардигори ҳаммадин' баланддур ва анинг эҳсониға муносиб жазо ипоят қилур. Ул киши оз кунда Парвардигоридин ва анинг мукофотидин рози ва хуишуд бўлур. Атрчи бу оятларнинг мазмуни умумийдур, лекин бир қанча оят тушунчасиға қараганда охирги оятлар саййидимиз Абу Бакр Сиддиқ — Тангри анга рози бўлсин — ҳақларида башоратдур.