Мадинада нозил бўлғондур ва ул 12 оятдур
Ибтидо қилинур бехад меҳрибон, ниҳоятда рахмлик Аллоҳ номи ила
1. Эй набийи мухтарам! (Денг умматларингизға)ки, қачон хотинларингизға талоқ бермакчи бўлсангиз, талоқ қилинглар аларни иддаларин аввалида ва санаб туринглар иддани ва қўрқинглар Парвардигорингаздин, чиқарманглар аларни ўз уйларидин ва ўзлари ҳам
чиқмасинлар ва равшан бир беҳаёлик ишни қилмасалар. Бу нарсалар Худо муқаррар қилган чегаралар эрур; кимики Худонинг ҳаддиларидин ошур, ул албатта ўз жониға зулм қилган бўлур. Ул билмас, шоядки Худо пайдо қилур талоқдин кейин бирор ишни.
Бу маҳомда мухотаб саййиди олам пайғамбаримиз бўлсалар ҳам, хитоб тамоми умматғадур. Яъни, қайси бир мажбурият сабаб бўлиб, хотинларинтзға талоқ бермакчи бўлсангизлар, иддаларин аввалидин талоқ беринглар, яъни, хотин ҳайздин пок бўлиб, ғусл қилгандин кейин талоқ қилинглар. Ва ҳар икки тараф баробар иддани хотирда сақланглар ва Худодин қўрқиб, шариатда итоатда бўлинглар ва бирдан "уч талоқ" берманглар, талоқ берилган хотинни турган еридин чиқарманглар вахотинўзи ҳам чиқмасинки, буўлтириш шариат ҳаққидур. Ва агар равшан беҳаёлик хотиндин содир бўлса, чунончи, ёмон иш ва ўғирлик каби ишларни қилса, ё ҳар вақт жанжал қилиб турса, ул ҳолда чиқарилса ҳам бўлур. Ҳар ким юқоридаги аҳкоша хилоф қилса, ўз оқибатиға қилган бўлур. Яъни, шояд яна ўрталарида сулҳ бўлиб кетса ва эр талоқ берганлигиға пушаймон бўлса, бу суратларда хотин ўз уйида бўлса яхшироқ бўлур.
2. Эмди талоқ қилинган хотинлар қачон муддатлариға етсалар, сақланглар аларни дастурға мувофиқ ё жудо бўлинглар алардин ва гувоҳ қилиб қўйинглар ўзларингиздин икки муътабар кишини ва тўғри беринглар гувоҳликни Худо учун. Бу хукмдур, бунинг учун насиҳат
қилинур ул кишиғаки, иймон келтирур Худоға ва қиёмат куниға. Ва кимики қўрқур Худодин, пайдо қилур анинг учун нажотни Ул.
3. Ва ризқ еткирур анга гумон қилмаган тарафдин. Ва кимики таваккал қилур Худоға, бас, анга кифоя қилур У. Таҳқиқ, Худо ўз ишини тамом қилгувчидур; албатта Худо ҳар бир нарса учун бир андоза муқаррар қилгандур.
Яъни, талоқи ражъида қачон идда тамом бўлишиға яҳин ҳолса икки ишнинг бирини ихтиёр қилинур; ё идда тўлмай туриб хотшши қоидаға мувофиқ ражъат қилиб, ўз эри никоҳида қолдирур, ё идда тамом бўлғон замон маъқул бир тариқада жудо қилур, яъни, сақламоқчи бўлса ҳам, қўйиб юбормоқчи бўлса ҳам, ҳарҳолда 'инсоният ва шарофатға лойиқ бир муомала қилур. Озор ва нафсотят ҳасдида сақлаб ўтирмас. Агар талоқ бериб, идда тамом бўлишдин аввал яна ўз никоҳида сақламакчи бўлса ружуъ қилганликда (талоқ сўзидин қайтганликка) икки кишини гувоҳ қилиб қўйсин, токи халқўртасида муттаҳам бўлмасин. Гувоҳларға ҳукм шулдурки, баробар шаҳодат берсинлар, бир тарафға эгилиб кетмасинлар. Бу баҳосиз панд-насиҳатдин Худоға ва қиёматға иймон келтирган зотлар фойда олурлар. Кимики Худодин кўрқиб, Анинг аҳкомиға сшал қилса, Аллоҳ таоло анинг ўчун ҳар мусибатдин нажот ва ҳар шиддатдин омонлик берур. Ва хаёлиға келмаган тарафдин ризқ етказур. Чунки Худо Анга таваккал қилган бандалариға ўзи кифоя қилур ва Худо хоҳлаган нарсасини албатта тамомига еткизур. Лекин ҳар нарса учун бир андоза қўйгандур, анга мувофиқ иш қилур.
4. Ва ул хотинларики, ноумид бўлибдурлар ҳайздин, хотинларингиздин агар иштибоҳ қилсангизлар, аларнинг иддалари уч ойдур ва хайз кўрмаган ёшларнимг ҳам иддалари уч ойдур; қоринларида бор хотинларға иддалари болаларин туғишларидур. Ва кимики Худодин қўрқур, пайдо қилур У анинг учун ишида осонликни.
5. Бу Худонинг ҳукмидурки, тушурибдур буни сизларға. Ва кимики Худодин қўрқур, узоқ қилур андин гунохларин У ва буюк қилур савобин.
6. Уй беринг аларға турган ерларингиздин қудратларингизға мувофиқ
Эрнинг зиммасиға зарурдурки, талоқ қилинган хотинға иддаси чиққунча жой берсин. Вақтики жой бериш вожибэкан, нафақаси ҳам анинг зиммасиға вожибдур. Ҳанафийлар қошларида жой бериш ва нафақанингбу ҳукми талоқ қилинганларнинг ҳаммасиғадур. Ражъиға лозим эмасдур. ва озор берманг аларға аларни танг қилмакларингиз учун.
Яъни, иддада уйларингизда ўтирган хотинларға чиқиб кетсин деган ғараз ила озор берманглар.
Ва агар бўлсалар қоринларида бола бор хотинлар, бас, нафақасин бериб туринг аларға болаларини туғиб олгунларича. Кейин агар алар эмизсалар сизлар учун (сиздин бўлғон болани), беринглар аларға ҳақларин ва маслаҳат қилинглар ўз ўрталарингизда дастўрға мувофиқ. Агар ноитгафоқлик қилсангазлар, бошқа бир хотин анинг учун эмизур.
Яъни, талоқ қилинган хотиншнг уррнида боласи бўлса, нақадар муддат ўтсин, анга нафақа бериб туринглар то туғиб олгунча. Кейин агар ул сизлар учун ўзинтздин бўлғон болани эмизса, бошқаға берадирган ҳақни анга беринглар. Ва бу тўғрида ўзаро қоидаға мувофиқ маслаҳат қилинглар. Мабодо келиша олмасангизлар, ул ҳолда бошқа эмизгувчи сақланур.
7. Харж қилсин ризқи кенг одам кенгликка мувофиқ; ва кимнинг ризқини кам қилинган бўлса, ул одам Худо анга берган нарсадин харж қилсин. Худо хеч кимға юкламас Ўзи анга берган ҳолдин бошқани. Оз фурсатда пайдо қилур Худо тангликдин кейин осонликни.
Боланинг тарбия харжи отанинг зиммасидадур, аҳволи яхши одам ўз давлатиға лойиқ харж қилсин. Агар мол ҳолати мусоида бермаса, ул ҳолда қудрати етгунча берсин. Аллоҳ таоло ҳеч кимға тоқатидин ташқари бир нарсани юкламас. Агар бир киши ҳоли нақадар танг бўлса ҳам фйналиб, Худонинг ҳукмиға мувофиқ харж грлса, Аллоҳ танглигини кенглик ва осонликка алмаштарур.
8. Ва бир мунча шаҳарларки, бош тортдилар Парвардигорин ва Анинг расулларин ҳукмларидин, кенин Биз аларни қаттиқ мухосиба ила хисобга тутдук ва азоб қилдук аларни оғир азоб ила.
9. Кейин тотдилар амалларин жазосин ва бўлди ишларин охири зиён.
10. Тайёр қилиб қўйгандур Худо алар учун қаттиқ азобни.
Яъни, аҳкоми шариатға яхши амал қилинглар, агар хилоф қилсангизлар, оқибатларингиз хароб бўлур. дунёда бир мунча шаҳарлар бор эрдики, Худо ва расул аҳкомлариға саркашлик қилдилар, тоатдин бош тортдилар ва нисли кўрилмаган азобға гирифтор бўлдилар.
Эмди қўрқинглар Худодин, эй ақлликлар; яъни, ул жамоаки, иймои келтирдилар! Таҳқиқ, тушурди Худо сизларға Китобни (зикрни) —
Зикрдин мурод ттобдур ё насиҳатдур, яъни, Қуръони каримнинг зикрин қилишдур. Зишр — пайғамбаришзтнг ўзларидурлар.
11. Пайғамбар тиловат қилур сизларға Худонинг оятларинки равшандур, токи чиқарсин иймон келтирган ва яхши амалларни қилган одамларни коронғуликлардин иур тарафиға. Яъни, куфр жаҳолат зулматидин иймон ва илм нуриға ўткизсин. Ва кимики иймон келтирибдур Худоға ва қилибдур яхши ишни, дохил қилур У жаннатлариғаки, оқиб турур остларидин ариқлар, қолурлар анда ҳамиша. Таҳқиқ, яхши ризқ берди Худо анга. Яъни, жаннатни бердит, андин яхшироқ ризқ бўлмас.
12. Худо ул зотидурки, яратибдур етти осмонни ва ердин ҳам аларнинг мислларини. Бу етти ер ҳар қайси алоҳида бир куррадур ёки шу биз турган ер етти табақадур. Тушуб турур Худонинг хукми алар ораларинда,
Яъни, оламнинг интизом. ва тадбири учун Аллоҳнинг аҳкоми таквинаси ва ташриаси осмонлар ва ер ўрталарида тушуб турур токи билинглар, албатта Худо ҳар бир нарсаға қодирдур ва таҳқиқ, Худо ҳар бир нарсани ўз илми иҳотасиға олгандур. Яъни, бу қадар осмонларт ва ерни пайдо қилиш ва аларға интизоми аҳкомни жорий этишдин мақсад Аллоҳ таолонинг сифати илм ва сифати қудратин изҳоридур.