Маккада нозил бўлғондур ва ул 73 оятдур
Ибтидо қилинур беҳад мехрибон, ниҳоятда раҳмлик Аллоҳ номи ила
1. Эй набий, қўрқинг Худодин ва итоат қилманг кофирларға ва мунофиқларға, таҳқиқ, Худо буюк илм ва буюк ҳикмат сохибидур!
2. Ва тобе бўлинг ул хукмғаки, ваҳй ила сизға Парвардигорингиз тарафидин тушур, тахқиқ, Худо сизнинг ҳамма амалларингиздин хабардордур. Яъни, Қуръони каримға.
3. Ва таваккал қилинг Худоға ва Худо кифоя қилур вакилликда.
Яъни, ҳар суратда чорасоз ва банданавоз Худонинг ўзидур, ўз маҳбуби пайғамбарға ва жанобнинг маҳбуб умматлариға Ўзи меҳрибондур.
4. Ва пайдо қилмади Худо ҳеч бир кишининг сийнасиға икки дилни ва қилмади сизларнинг оналарингаз ул хотинларингизники, аларға зиҳор қилурсизлар ва қилмади оғзаки ўғилларингизни ҳақиқий ўғилларингиз. Бу фақат сизларнинг оғизларингаздаги сўзларингиздур
ва Худо ҳақни сўзлар ва Ул тўғри йўлға солур. Яъни, бир инсон учун икки дил бўлмағони каби икки ота ва икки она бўлмаги ҳам номумкиндур. Масалан, бир киши ўз хотиниға сан манинг онам деб қўйиши (зиҳор қилиши) ила ул анинг онаси бўлиб қолмас ва ёбир болаға сан манингўғлим деб қўйиши илаул анингўғли бўлиб қолмас.
5. Аларнинг оталариға нисбат бериб чақиринглар, бу инсофға яқиндур Худонинг қошида ва агар оталарини билмасангизлар, бас, диний биродарларингиз ва дўстларингиздурлар. Исломнинг бошларида онҳазрат пайғамбаримиз Зайд ибн Ҳорисани озод қилиб, ўғил қилиб олган эрдилар. Андин ҳамма ул жанобни Зайд ибн Муҳаммад дер эрди, кейин бу ояти карима тушгандин сўнгҳамма уни Зайд ибн Ҳориса дейдиган бўлди. Ва йўқдур гуноҳ сизларға хато қилган нарсаларингизда ва лекин бордур дилларингиз қасд қилган нарсада. Ва Худо мархаматлик, мехрибон зотдур. Яъни, муохизаи дил (юрак ) ила қасд этиб қилинган нарсада гуноҳ бўлур.
6. Пайғамбар мўминларға ўз жоиларидин зиёда ҳақдордур ва ул кишининг хотинлари аларнинг оналаридур.
Яъни, набий алайҳиссалом Худонинг ноибидурлар. Бир мусулмоннинг молужониға пайғамбар ўзидин зиёда тасарруф ҳила олурлар. Ва қариндошлар Худо Китобида баъзилари баъзилариға зиёда яқиндурлар тамом мусулмонлар ва мухожирлардин. Магар сизлар ўз дўстларингизға яхшилик қилсангизлар дурустдур. Бу нарса "Лавх ул-махфуз"да ёзилгандур.
Исломнинғ бошланишида муҳожирлар ила ансорлар (пайғамбарға ёрдам берганлар) ўрталарида бўлғон биродарлик меросға ҳам ҳақдор этган эрди. Кейин ваҳтики аларнинг ўз қариндошлари мусулмон бўлиб эрдилар, бу ҳукм тўхтатилди. Яна қариндош ўз қариндошиға меросхўр бўлди.
7. Вақтики олдук Биз хамма пайғамбарлардин иқрорларин ва сиздин ҳам ва Нухдин ва Иброҳимдин ва Мусодин, Исодинки Марям ўғлидур. Ва олдук Биз алардин махкам аҳд, Яъни, ўзлари танҳо Парвардигорға ибодат қилмаклари ва халҳни ҳам ушбу нарсаға чақирмаклари учун.
8. токи сўрасин Худо ростлардин ростликлари ҳақинда ва тайёр қилди кофирлир дардлик азоб. Яъни, пайғамбарлардин савол қилурларки, ўз умматлариға рисолатларип еткиздиларж!
9.Эй мўминлар, ёд қилинглар Худонинг сизларға бўлғон эҳсонин, вақтики ҳамла қилди сизларға кўп лашкарлар, кейин юбордук алар тепалариға шамолни ва шундоқ лашкарларники, аларни сиз кўрмадингаз. Яъни, фаришталарники, кофирлар диллариға ҳайбатлар солур эрдилар. Ва Худо сизларнинг аъмолларингазни кўрур эрди. Худоға таваккал қалиб Мадиншшнг баъзи атрофлариға ҳандақ қазиб турганликларинг,
10. Вақтики келдилар алар тепа тарафларингиздин ва паст тарафларингиздин Мадинанинг ғарб ва шарқ тарафларидин.
ва вақтики кўзлар хира бўлди ва етди диллар халқумларға ва гумон қилур эрдингизлар Худоға хар қисм.
11. Ўшал мақомда имтиҳон қилиндилар мусулмонлар ва қаттқ зилзилаға туширилдилар.
Яъни, шҳоятда даҳшатлик ажиб бир ҳолат пайдо бўлур, кўзлари ҳам, диллари ҳам шмом бежо бўлиб, ҳар ким ҳар турлик хаёлларға туша бошлади. Аллоҳ таоло мухлис мусулмонлирпи буюк, оғир бир суратда имтиҳон этди.
12. Ва вақтики дер эрди мунофиқлар ва дилларида хасталиклари бор жамоаларики: "Худо ваъда қилди бизға ва Унинг расули фақат фирибнигина!"
13. Вақтики деди алардин бир тоифа: "Эй Ясриб (Мадина) аҳли! Сизлар учун ўрин йўқдур, қайтинглар!" Ва рухсат талаб қилур эрди алардин бир фирқа пайғамбардин ва дер эрди: "Уйларимиз очиқ қолгандур". Ҳолбуки, уйлари очиқ эмасдур. Алар фақат қочмоқчидурлар.
14. Ва агар (Мадинага) анинг атрофидин устлариға душман кириб келса, кейин алардин муртад бўлишни талаб қилинса, албатта ани қабул қилурлар ва анинг учун фақат ниҳоят оз фурсатгина тўхтарлар.
15. Ҳолбуки, Худоға аввал аҳд берган эрдиларки, орқа ўгирмаслар. Ва Худоға бўлғон аҳддин сўралур.
16. Сиз денг: "Қочмоқ сизларға наф қилмас, агар қочсангизлар ўлимдин ё ўлдирилишдин, ул холда фақат оз вақт фойдаланурсизлар".
17. Сиз денг: "Кимдур ул зотики сизларни Худодин сақлар, агар Ул сизларға ёмонлик хоҳласа ва ё раҳматии хоҳласа?" ва топмаслар ўзлари учун Худодин бошқа на ҳимоятчи ва на мададкорни!
18. Худо яхши билур монеъ бўлгувчиларни сизлардин ва дегувчиларни ўз биродарлариға: "Келинглар бизнинг қошимизға!" ва келмаслар урушға магар оз, Яъни, жиҳоддии бошқалирни қайтаргувчиларни.
19. бахил бўлғон ҳолларида сизларға. Кейин вақтики хафв келиб қолса, кўрурсан аларники, боқурлар санга кўзлари бежо бўлиб, ул одам кабики, анга ўлим бехушлиги келур. Кейин қачон алардин хафв кўтарилса, озор берурлар сизларға ўткир тиллар ила молға ҳарисликликларидин. Ана ул зотлар иймон келтирмагандурлар ва бекор қилгандур Худо аларнинг ҳамма амалларин. Ва бу нарса Худоға осондур.
20. Гумон қилурларки, кофирларнинг лашкарлари кетмагандур. Ва агар лашкарлар ёна келсалар булар шуни дўст тутарларки, алар шаҳардин хориж туриб турсаларки, сўраб турсалар сизларнинг хабарларингизни. Ва агар алар ораларингизда бўлсалар, фақат озгинагана уруш қилурлар.
Кофир лашкарлари — аҳзоб демакдур. Бу ҳамма авсоф ўшал асрдаги мунофиқларниш авсофларидурки, бизларға ибрат учун баён қилинибдур.
21.Таҳқиқ, бордур сизлар учун, Яъни, ул киши учунки, Худодин ва қиёмат кунидин қуркур ва Худони кўп ёд қилур расулуллоҳ таълимларидин яхши намуна (олиб).
Яъни, ҳазрати саййиди олам пайғамбаримизни кўрилсинки, бундоқ оғир кунларда нечук) танҳо собитҳадам турурлар, ҳолбуки, ҳаммада бор ташвишдин зиёда ташвиш танҳо ул жанобдадур. Бовужуди бу қадар истиқоматда турдилар, одамларит Худонинг ҳузуриға боришва охират савобларин ҳосил қилиш умидида бўлурлар ва Худони ҳамиша ёд қилурлар, алар учун букж ! пайюмбаримизнинг зоти баракалик маъданлари ҳаммадин улуғ намунадур, лозимдурки, алар қар бир ҳаратт ва сукунатларида ул жаноб изларида юрсинлар.
22.Вақтики мусулмонлар ул лашкарларни кўрдилар, дедилар: "Бу ўшал нарсалардурки, ваъда қилибдур бизға Худо ва Анинг расули!" Ва зиёда қилди бу фақат аларға иймон ва итоатни.
Яъни, иймонлари комил бандалар ҳандаҳ куни кофирларнинг лаштрларин ўзлариға неча! баробар бўлиб келганликларин кўриб туриб ҳам ҳеч бир хафв ва ташвиш қилмадилар. Балт дедиларт, бу бизларни имтиҳон учун ваъда қилинган соат ва ҳолатдур. Имтиҳон учун берган' ваъдаси рост бўлғон Парвардигорнинг собитқадам бандалариға қилган мададваъдаси ҳам ростдур, Иншоаллоҳ, Анинг мадади ила бул ботилпарастлар нақадар кўп бўлсалар ҳам шикаст топурлар, Ҳақиқатда натижа деганларидек бўлди, иймонлари яна мустаҳкам бўлди.
23.Мусулмонларда нақадар эрлар бордур рост қилиб кўрсатдилар ул нарсаники, анда Худоға аҳд берган эрдилар. Алардин баъзилари ул аҳдни бутун қилдилар ва алардин баъзилари мунтазирдурлар ва алар (аҳдларин) ҳеч бир ўзгартмадилар.
Яъни, саййиди олам пайғамбаримиз хизматларида жиҳод майдонида Худо йўлида тоғ киби собшпҳадам турдилар, кўплари шаҳид бўлиб ва яна бир мунча қисмлари шаҳид бўлишға тайёр эрдшар.
24. Токи берсин Худо рост бандалариға ростликларин савобин ва азоб берсин мунофиқларға, агар хохласалар ё муваффақ қилсин аларни тавбаға. Албатта Худо мағфиратлик, меҳрибондур.
25. Ва қайтариб юборди Худо кофирларни ғазаблари илаки, муродлариға етмадилар. Ва кифоя қилди Худо мусулмонларға урушда; ва Худо ниҳоятда қувватлик, ғолиб зотдур!
Яъни, Мадинани фатҳ этмак, мусулмонларни асир қилмак ва Ҳақ динни поймол айламак умидида келган кофирларни Аллоҳ таоло ноумид ва нокомёб орҳаларига қайтарди. Алар орзу қилган нарсаларин қўлға келтира олмай, пиҳоятда хафа бўлғон ҳолларида афсуслар ила қайтиб кетдилар. Парвардиюр мусулмонлар урушмай туриб, душманларин Ўзи даф ҳилди.
26.Ва тушурди ул китобийларники аларға мадад бериб эрдилар қалъаларидин ва солиб қўйди аларнинг диллариға хафвники, нақадарларин ўлдирдингизлар ва бир қадарларин асир олдингизлар.
Яъни, Баний Курайз яҳудларинки, мусулмонлар ила ҳилган аҳдларин Ҳазақ куни бузиб, мушрикларга кўшилдилар.
27.Ва мерос қилиб берди сизларға аларнинг ерларин ва уйларин ва молларин ва шундоқ ерни ҳамки, сизлар анга қадам босмадингиз ва Худо хар нарсаға қодирдур! Бу ердин мурод Хайбар еридурт, икки йилдин сўнгқўлға киритилди.
28.Эй набий, сиз ўз хотинларингизға денг: "Агар сизлар дунё ҳаётини ва анинг равнақини хохласангиз, келинглар, ман сизларға бироз фойда етказай ва сизларни яхшилик ила қўйиб берай.
29. Ва агар Худони ва Анинг расулини ва жаннатни хоҳласангиз, ул ҳолда Худо сизларнинг яхшиларингаз учун буюк савоб хозирлаб қўйгандур!" Азвожи мутаҳҳирот (пайгамбарнинг пок хотинлари) кўрдиларки, халқ бироз осудалик ва ором топди, хоҳладиларки, биз ҳам расулуллоҳға арз қилиб, нафаҳаларимизни зиёда қилдирсак, аларнинг бу сўзлари саййиди оламға маълум бўлиб, бир ойғача ўз уйлариға бормаслик учун қасам ичдилар. Ва масжидға яқин бир болохонада танҳо турдилар, кейин ҳазрати Абу Бакр ва ҳазрати Умар — Тангри алардин рози бўлсин — бу воқеани эшшпиб, хафа бўлиб, ўз фарзандлариға Танбиҳ бердилар ва набийи акрам ҳузурлариға бориб, ширин сўзларни қилишиб, муборак қалбларин ёздилар. Кейин бир ойдин сўиг бу оят нозил бўлди. Ани аввал ҳазрати Ойишага эшитдирдилар, ул жаноб Худо ва расулин хушнудликларин қабул этдилар, бошқа оналаримиз ҳам бу жанобға эргашдилар.
30.Эй набийнинг хотинлари, сизлардин ким равшан бир бежолик ишин қилиб қолса, анинг учун икки хисса жазо берилур ва бу нарса Худоға осондур.
31.Ва кимики итоат қилса Худоға ва Анинг расулиға ва қилса яхши амални, берурмиз анга анинг савобин икки баробар ва тайёр қилгандурмиз анинг учун яхши ризқни. Яъни, ом халқнинг тоат ва ибодатлариға бериладирган жазо (мукофот)нинг икки ҳиссаси сизларға берилур. Ва анинг устиға бир хос яхши ризқ ҳам берилур. Бу шунинг учунки, сизлар ҳазрати саййиди олам саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг хотинлари ва мусулмонларнинг шжридуршзюр
32.Эй набийнинг хотинлари! Сиз қандайдир (ом) хотинлар каби эмасдурсиз. Агар тақво ихтиёр қилсангизлар, мулойим сўз қилмангларки, токи дилида хасталик бор киши умидвор бўлмасин ва маъқул сўз қилинглар.
Яъни, модомики сизларнинг шеваларингиз Худодин қўрқиш эрур, бошқа зрлар ила сўз қилганда, она ўз боласиға сўз қилган каби қилинглар ва ҳамиша маъқул сўз қилинглар.
33.Ва ором ўлтиринглар ўз уйларингизда ва ясаниб чиқманглар қадим илмсизлик замонидаги ясаниш каби. Адо қилинглар намозни ва беринглар закотни ва итоат қилинглар Худоға ва расулиға. Ҳақиқат шулдурки, Худо сизлардин ифлосликни кеткизмакни хоҳлар,
(эй набий) ахли хонаси ва сизларни билкулли тоза қилгувчидур.
34. Ва ёд қилинглар ул нарсаники, уйларингазда ўқилур Худонинг оятларидин ва хикматдин; таҳқиқ, Худо сирларни
билгувчи, хабардордур!
35. Таҳқиқ, мусулмон эрлар ва мусулмон хотинлар, иймонлик эрлар ва иймонлик хотинлар, итоатлик эрлар ва итоатлик хотинлар, ростсўзлик эрлар ва ростсўзлик хотинлар, сабрлик эрлар ва сабрлик хотинлар ва ажизлик (камтар) эрлар ва ажизлик хотанлар, эхсонлик эрлар ва эхсонлик хотинлар, рўза тутгувчи эрлар ва рўза тутгувчи хотинлар ва ўз шахват ерларин сақлагувчи эрлар ва сачлагувчи хотинлар, Худони кўп ёд қилгувчи эрлар ва кўп ёд қилгувчи хотинлар — тайёр қилиб қўйгандур Худо аларға мағфират ва буюк савобин.
36. Ва жоиз эмас хеч бир мусулмон эр ва мусулмон хотинға, вақтики ҳукм қилса Худо ва Анинг расули бир ишға, яна алар учун ўз ишларида ихтиёр бўлсин. Ва кимики осий бўлса Худоға ва Анинг расулиға, тахқиқ, ул равшан адашибдур.
Бу ояти трима Абдуллоҳ ибн Ҳабаш ва ҳамширалари Зайнаб — Тангри алардии розп бўлсин — ҳақларида нозил бўлғондур. Вақтики Зайнабни Зайд ибн Ҳориса никоҳлариға олмакчч бўлиб эрдилар ва алар анга хуш бўлмаб эрдилар.
37. Вақтики сиз дер эрдингиз ул кишиғаки, анга Худо ҳам инъом қилган эрди ва хам инъом қилган эрдингаз: Яъни, Худо ани Исломға мушарраф қилиб эрди ва сиз ани озод қилиб эрдиигиз, Яъни, Зайд — Тангри андин рози бўлсин. "Сақла ўз қошингда хотинингни ва қўрқ Худодин!" Яъни, Зайнабни.
Ва махфий тутур эрдингиз дилингазда ул сўзники, Худо ани зоҳир қилмакчи эрди ва сиз одамлардин ^ўрқур эрдингиз.
Яъни, Муҳаммад алайҳиссалом ўз болаларин хопшнин талоқ қилгандин кейин никоҳлариға олдилар, демакларидин ҳўрқур эрдинтз.
Ва Худо зиёда ҳақдордурки, сиз Андин қўрқинг. Кейин вақтики тамом этди Зайд ўз ҳожатин андин,
Ваҳтики Зайд ани талоқ. қилди, ваъдаси тамом бўлди, ўрталарида ҳеч бир алоқа қолмади, {
хотин қилнб бердук ани сизға, токи гунох бўлмасин мусулмонларға оғзаки ўғилларин хотинларин олишда, вақтики тамом этсалар ҳожатларин алардин. Худонинг бу ҳукми бўлгувчи эрди!
38. Пайғамбарда ҳеч бир торлик йўқдур ул нарса ҳақидаки, ани Худо анинг учун муқаррар қилибдур, Худонинг одати будур илгари ўтганлар ҳақида ҳам, Яъни, пайғамбарлар ҳақларида.
39. ул зотлариғаки, таблиғ қилур эрдилар Худонинг хукмларин ва қўрқур эрдилар Андин ва қўрқмас эрдилар Худодин бошқа ҳеч кимдин. Ва Худо кифоя қилур ҳисоб олишда.
40. Эмасдур Мухаммад сизнинг эр кишиларингиздин ҳеч кимнинг отаси
Яъни, Зайд ибн Ҳориса — Худо андин рози бўлсин — ҳазрати саййиди олан пайғамбаримизнинг наслий фарзанддари эмас эрди, токи унинг талоқ қилган хотини ул жанобға ножоиз бўлсин. Балт 'забонай, оғзаки ўғиллари эдилар. ва лекин Худонинг расулидур ва пайғамбарларнинг муҳридур. Худо ҳар бир нарсани билгувчидур!
Яъни, пайғамбарлик силсиласиға бу зот бобаракот ила муҳр урилгандур. Эмди дунёға хеч бир пайғамбар келмас. Ҳазрати Исо алайҳиссалом осмондин тушсалар, ушбужаноби пайғамбаримиз шариатлариға амал қилурлар.
41. Эй ул зотларики иймон келтирдингиз, Худони кўп ёд қилинг,
42. субҳу шомда Анга тасбех этинглар!
43. Ул зотики, ҳам, фаришталари ҳам сизларға раҳмат юборур — токи сизларни зулматлардин нурға чиқарсин. Ва Ул мўмин бандалариға мехрибондур!
44. Ул куники, мусулмонлар Худоға йўлиқурлар, туҳфалари Худо тарафидин "Салом!" бўлур ва тайёр қилиб қўйилгандур алар учун буюк савобни.
45. Эй набий, таҳқиқ, Биз юбордук сизни гувоҳ ва башорат бергувчи ва қўрқитгувчи қилиб.
Яъни, қиёмат куни Худо қошида кимлар пайғамбарларни қабул этди ва кимлар инкор этди — гувоҳлик берурлар. Кимики ул жанобни тасдиқ этса, жаннат ила башорат берурлар ва тмики ёлғончи деса, дўзахдин қўрқитурлар.
46. Ва хам Худонинг хукми ила Ани тарафиға чақиргувчи ва равшан чироқ қилиб!
47. Башорат беринг мўминларғаки, албатта бордур алар учун Худо тарафидин буюк эҳсон!
48. Ва итоат қилмаиг кофирларға ва мунофиқларға ва қўйпб қўйинг аларнинг озорларин ва таваккал қилинг Худоға! Худо кифоя қилур чорасозликда!
49. Эй мўминлар! Сизлар мўмина хотинларни никохларингизға олсангизлар, кейин аларни талоқ қилсангизлар қўл теккизмай туриб, ул холда идда ўлтирмак аларға лозим эмасдурки, сизлар санасангизлар. Бас, беринглар аларға бироз нарса, рухсат беринглар аларға яхши суратда.
Яъни, қайси мусулмон ўз хотинин суҳбати шаръиядин аввал талоқ қилса, агар анинг учун маҳр боғлаган бўлса, ўшал маҳрнинг ярмини берур, бўлмаса урфға мувофиҳ берур, либос бериб хурсандлик илажўнатур. Ул хотин ўшал вақт хоҳласа бошқа ила никоҳ қила олурт, анда идда лозим эмасдур.
50. Эй набий, сиз учун халол қилдук ул хотинларингизники аларнинг маҳрларин бердингиз Яъни, алҳол (ҳозир) тасарруфингизда бор хотинларингиз. ва халол қилдук ул чўриларингизники, Худо сизға ғаниматдин (ўлжадин) ато қилди ва амакингаз қизларин ва аммаларингиз қизларин ва тоғангаз қизларин ва холангиз қизларинки, алар сизлар ила ватанларидин ҳижрат қилдилар
Яъни, ота-она тарафидин қариндош бўлиб, ҳижрат ҳам қилган бўлсалар. ва ул мусулмон хотинни ҳамки, агар ул ўзин пайғамбарға тақдим қилса, башартики, пайғамбар ани ўз никоҳиға олмакчи бўлса — бу ҳаммаси сизғагина хосдур, бошқа мусулмонларға эмасдур. Яъни, қайси бир хотин ўз-ўзин саййиди олам пайғамбаримизға такдим қилса ва маҳр олмай никоҳлариға кирмакчи
бўлса, ул хотин ҳам онҳазрат учун ҳалолдур, бу ижозати хос ул жаноб учундур, лекин саййиди олам бу хукмға амал ҳам қилмадилар. Эмди тамом бошқа мусулмонлар учун на тўртдин зиёда дурустдур ва на бемаҳр никоҳ раводур.
51.Таҳқиқ, Бизға маълумдур ул нарсаки, муқаррар қилдук аларға хотинларин ва чўриларин хақларида, токи бўлмасин сизға хеч бир қисм торлик. Худо мағфиратлик, меҳрибондур. Кейинга қўюрсиз кимики хохласангиз алардин ва яқин қилурсиз кимики хоҳласангиз ва ул зотники, талаб қилурсиз алоҳида қўйган хотинларингиздин. Ҳеч гуноҳ бўлмас сизға; бу шунинг учундурки, равшан бўлсин аларнинг кўзлари ва хафа бўлмасинлар ва рози бўлсинлар ҳаммалари ниманики аларға берсангиз. Ва Худоға маълумдур сизларнинг дилларингазда бор сирлар. Худо билгувчи, халимлик зотдур.
Яъни, сиз учун жоиздурки, хотинларингиздин қайси бирларин агар хоҳласаншз навбатин кейинга қўюрсиз ва ё навбатдин илгари қошиға борурсиз ва жоиздурки, ҳайси бир хотинингизни қасоматдин (навбатдин) алоҳида қилган бўлсангиз, яна ани қасоматға дохил қпла плуртх Бу нарсада ҳаммаларин хайрлари бордур ва ҳам сизнингмуҳим ишларингизға халал қилмас.
52.Ҳалол эмасдур сизға хотинлар булардин кейин ва халол эмасдур аларни ўринлариға бошқа хотинларни олмагингиз, агар ажабға солса ҳам сизни аларнинг хуснлари, магар чўриларингазда ва Худо ҳар нарсаға нигохбондур!
Пайғамбаримизнинг икки аҳлияйи муҳтарамалари жориялардин эрдилар, бирлари саййидино Иброҳимнингволидалари Морияи Кифтийя, иккинчилари Райҳона — Худо алардин рози бўлсин.
53.Эй ул зотларики иймон келтирдингизлар! Кирманглар пайғамбарнинг уйиға, магар ул вақтки изн берилса сизларға таом учун, интизор ҳолларингазда тайёр бўлишиға. Ва лекин қачон чақирилсангизлар киринглар, вақтики таом еб бўлдингизлар тарқанглар ва ўлтирманглар сўзга унис олиб (берилиб кетиб).
Яъни, ижозат ва ҳукм бўлмай туриб пайғамбар алайҳиссалом ҳарамларига даъват учун борманглар ва қачон чаҳирилсангизлар ўз вақтида боринглар. Ул ерға бориб интизорда ўлтирманглар. Бу ҳукм агарчи саййиди олам уйларин хусусида нозил бўлса ҳам ва мусулмонларға умумий бир адабни таълим бермакдурки, чақирилмай даъватға борилмасин ва таом вақтидин аввал бориб мажлис қурилмасин ва таомдин сўнгтез туриб кетилсин. Бу нарса албатта пайғамбарға озор берур ва пайғамбар сизлардин хаё қилур ва Худо хақни баён қилишдин ҳаё қилмас. Яъни, саййиди коинот пайғамбаримиз қалби мубораклариға озор бўладирган ҳпр бчр қппл ва феълдин эҳтиётда бўлингларки, ниҳоятда буюк гуноҳдур. Ва қачон сизлар алардин бир нарсани тиласангиз парданинг орқасидин тиланглар. Бу нарса зиёда покликдур сизларнинг дилларингизға ва ҳам аларнинг диллариға. Дуруст эмас сизлар учун озор бермакларингиз расулуллохға ва дуруст эмас никохға олмакларингиз анинг хотинларин андин кейин харгиз. Таҳқиқ, бу нарса Худо қошида буюк гунохдур.
Яъни, азвожи мутаҳҳиротдин бирор нарса талаб қилсангизлар парда орҳасидин талаб қилингларки, ҳар икки тарафнинғ хайрлари ва ҳам маломатдин саломатлари шундадур.
54.Агар сизлар бир нарсани зохир қилсангизлар ё ани махфий тутсангизлар — албатта
Худо ҳар бир нарсани яхши билур.
55. Гунох эмасдур пайғамбар хотинлариға парда қилмасликда оталарин хақинда ва на ўғилларин хақинда ва на ака-укаларин ва на биродарларин ва на сингилларин ўғиллари ҳақинда ва на ўз хотинларин ва на чўриларин хақинда. Қўрқинглар Худодин, тахқиқ, Худо ҳар нарса устида ҳозирдур!
Бу хусусда сураи нурда яхши изоҳ берилгандур. Ул мақомни кўрилсин.
56.Бешак Аллох ва Анинг фаришталари рахмат юборурлар пайғамбарға! Эй иймон келтирган зотлар! Сизлар хам анга рахмат юборинглар ва яхши салом юборинглар. Номи мубораклариға зикр ҳилинганда салот ва салом ўқинг. Салом учун ортиқ сийға аттаҳиёт бўлса ҳам саловатдин яхши сийға намозда ўқиладирган дуодур.
57.Тахқиқ, ул зотларики, озор берурлар Худоға ва Анинг расулиға — Худо аларға дунёда ва охиратда лаънат қилур ва тайёр қилгандур алар учун хор қилгувчи азобни.
58. Ва ул зотларики озор берурлар мўмин (эрлар)ларға ва мўмина (хотинлар)ға алар бирор гунох қилмай туриб — албатта кўтарибдурлар бўхтон ва равшан гунох юкин.
59. Эй набий! Сиз денг хотинларингизға, қизларингизға ва мусулмонларнинг хотинлариғаки, тушурсинлар ўз устлариға пардаларидин бир озин. Бу нарсада алар тез танилурлар ва аларға озор берилмас. Худо мағфиратлик, мехрибондур.
Бу ояти шарифа нозил бўлғондин кейин мусулмон хотинлар баданларин ва юзларин ёпиб, шундоқ чиқур эрдиларки, фақат йўлни кўрмак учун биргина кўзлари очиқ таурур эрди. Бундин маълум бўлурки, фшпна замонида озодхотинларға чеҳраларин ёпмакҳам зарурийдур. Алар пардалари ила чўрилардин мумтоз кўрилурлар, ёмон тшиларшнг озорларадин саломат қолурлар.
60. Агар тортилмаса мунофиқлар ва ул одамларики, дилларида ёмонлик бордур Яъни, хотинбозлик дарди бордур. ва Мадинада ёмон хабар тарқатгувчилар, Яъни, мусулмонларға ташвиш бергувчилар.
албатта Биз қарши қўюрмнз сизни аларға, кейин алар сиз ила баробар фақат бир озгина вақт турарлар
61. лаънат қилинган ҳолларида. қайси ерда топилсалар тутулурлар ва тамом ўлдирилурлар,
62. бу Худонинг одатидур илгари ўтганларнинг ха^ларида. Ва ҳаргиэ тағйир топмассиз Худонинг одатиға (Худонинг одатин ўзгартиролмассиз).
63. Сўрар одамлар сиздин қиёмат ҳақида. Сиз денг: "Анинг илми Худо қошидадур" ва сизға нима маълум, шояд қиёмат яқин келиб қолган бўлса.
64. Таҳқиқ, Худо кофирларни раҳматдин узоқ қилгандур ва алар учун тайёр қилгандур шуълалик жаханнам ўтин
65. ки, анда ҳамиша абадий қолурлар! На ёр топурлар ва на мададкор,
66. ул куники ағдар-тўнтар қилинур юзларин дўзахда, дерлар; "Эй кошки, биз итоат қилган бўлсак эрди Худоға ва итоат қилган бўлсак эрди расулға!"
67. Алар дерлар: "Парвардигоримиз, бизлар ўз сардоримиз ва катталаримизға итоат қилиб эрдук, алар бизни йўлдин оздирдилар!
68. Эй Парвардигоримиз, аларға икки ҳисса азоб бергил ва юбор аларға буюк лаънат! "
Гўё аларға икки ҳисса азоб бердириб, ўзлариға бир турлик тасаллий ҳосил қилмакчи бўлурлар.
69.Эй мусулмонлар, бўлманглар ул жамоа кабики, озор бердилар Мусоға (туҳмат қилиб)! Кейин поклигин собит қилди Худо ва эрди Худо қошида обрўлик зот. Ҳазрати Мусо алайҳиссаломю халқ тарафидин ҳар қисм беҳуда туҳматлар қилинган эрди, Аллоҳ таоло ўз карами ила ул туҳматларнипг туҳмат эканлигин исбот қилиб, ул жанобни покликка чиқарди. Аллоҳ таоло ҳамиша севган бандаларин мададларида бўлур.
70.Эй мусулмонлар! Худодин қўрқинглар ва тўғри сўзланг,
71. Худо амалларингизни сизлар учун дуруст қилур ва сизларнинг гуноҳларингизни мағфират қилур. Ва кимики итоат қилур Худоға ва Анинг расулиға, албатта ул киши буюк бир тариқада муродиға етур.
Яъни, Худодин қўрқиб ҳашша тўғри сўз қилгувчилар учун яхши ва маъқул амаллирни қилмак тафвиқи насиб бўлур. Чунки музаффарият ҳамиша шу йўлни ихтиёр қилгувчилирға хосдур.
72.Таҳқиқ, Биз тўғри қилдук омонатни осмонларға ва ерға ва тоғларға, алар ани кўтаришдин тортилдилар ва қўрқдилар андин; ва кўтарди ани ўз зиммасиға инсон, таҳқиқ, ул золим ва нодондур,
Бу мақомда омонатнинг маъниси Имоми Суютий ихтиёрларича, намоз каби ибодсиплардурки, аларни қилмакка савоб бордур. Ва тарк этмакда гуноҳ ва азоб бордур. Имот Роғиб омонатдин мурод тавҳиддур, дейдилар. Ва япа бошқа бир неча қавллар бпрдур.
73.токи Худо азоб берсин мунофиқ эрлар ва мунофиқ хотинларға, мушрик эрлар ва мушрик хотинларға. Ки, алар омонатни зое қилган жамоа эрдилар. Ва раҳмати ила юзлансин Худо мусулмон эрлар ва мусулмон хотинларға. Алар омонатни сақлагувчи ва баробар адо қилгувчи зотдурлар. Ва Худо мағфиратлик, мехрибондур.