loader

094. Шарҳ сураси

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).

[1]. (Эй Муҳаммад!) Кўксингизни (илму ҳикматга) кенг очиб қўймадикми?!
Ушбу сурада Аллоҳ таоло тарафидан хитоб қилинаётган шахс - Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдирлар. У зот: «Кўксингизни кенг очиб қўймадикми?!» - деб Пайғамбар алайҳиссаломга хитоб қилмокда.
Зуҳо сурасидаги хитоб эса Аллоҳ таолодан бошқаси тарафидан Пайғамбар алайҳиссаломга қилинган хитоб эди. Яъни Жаброил алайҳиссалом Аллоҳ таолонинг у кишига берган неъматларини ва яхшиликларини зикр қилиб хитоб қилган эди. Ахир сиз: «Раббингиз Сиздан воз кечгани ҳам йўҳ, ёмон кўриб крлгани ҳам йўқ!»(Зуҳо сураси, 3-оят.) - деганини, «Сиздан воз кечганимиз йўқ», демаганини кўрмайсизми?! Зуҳо сурасидаги хитоб ҳам учинчи шахс тарзида гапириш йўли билан Аллоҳ таоло тарафидан қилинган бўлиши эҳтимоли ҳам йўқ эмас. Амир бўлган киши ўзини назарда тутиб: «Мўминлар амири шундай дейди...» - деган гап бор.
Сўнгра «Кўксингизни кенг очиб қўймадикми?!» ояти хусусида ҳар хил фикрлар билдирилган. Баъзи муфассирлар: «У зотнинг кўксини исломга кенг очиб қўйган, бунинг мисоли «Ахир кўксини Аллоҳ Ислом учун (кенг) очиб кўйган, ўзи эса, Парвардигори (томони)дан нур (ҳидоят) узра турган киши (бошҳалар билан баробар бўлурми)?!»(Зумар сураси, 22-оят.) оятидир. Аллоҳ таоло бу оятда кимнинг кўксини исломга кенг очиб қўйса, у Раббиси томонидан бўлган нур устида бўлишининг хабарини бермоқда», деганлар.
(Мазкур оятдаги [нашроҳ] калимасининг ўзаги бўлмиш) [аш-шарҳ] юмшатиб қўйиш, кенг қилиб қўйиш, очиш маъноларида келади. Бинобарин, оятнинг маъноси: «Сизнинг кўксингизни ислом учун кенг қилиб, очиб, юмшатиб қўймадикми?» - дегани бўлади.
Хабарларда шундай ривоят қилинган. Мазкур сура нозил бўлганида саҳобалар: «Эй Аллоҳнинг Расули! Бунинг бирон бир аломати борми?» - дедилар. Шунда у зот алайҳиссалом: «Ҳа! Ёлгон дунёдан узокрашиш, мангулик дунёсига мехр куйиш, ўлим келишидан олдин унга ҳозирлик куриб кўйиш», - дедилар.(Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ахир кўксини Аллоҳ Ислом учун (кенг) очиб қўйган, ўзи эса, Парвардигори (томони)дан нур (ҳидоят) узра турган киши (бошқалар билан баробар бўлурми)?!» оятини тиловат қилдилар ва: «Албатта, нур қалбга кирар экан, у очилади», дедилар. Шунда саҳобалар: «Эй Аллоҳнинг Расули! Бунинг билиб олса бўладиган бирор аломати борми?» деб сўрашди. «Ҳа! Дунёдан узоклашиш, охиратга меҳр қўйиш, ўлим келишидан олдин унга ҳозирлик кўриб кўйиш», деб жавоб қилдилар у зот». Ҳоким. Ал-мустадрак ъалас-саҳиҳайн, 4-жуз. 346-бет; Байҳақий. «Шуъабул имон», 13-жуз, 133-134-бетлар.) Бирок бу ҳолат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан чинакамига билинади ва бу нарса у зотда аниқ намоён бўлади. Аммо у зотдан бошқаларда эса ёлғон дунёдан узоқлашиш ҳамда мангулик дунёсига меҳр қўйиш кучли гумон ва аломатларнинг зоҳир бўлиши орқали билиб олинади. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам учун охират ва унга боғлиқ ишлар кўз билан кўриб шоҳиди бўлиб тургандек бўлган. Бошқа анбиёлар ва расуллар ҳам худди шундай. Аммо улардан бошқаларга келсак, улар ўша ҳолатга етмайдилар. Чунончи, пайғамбарларнинг тушлари кўз билан кўриб турган каби экани манбаларда зикр қилинган. Яъни бошқалар кўрган тушлардан фарқли равишда уларнинг тушлари аниқ йўл билан билиб олинади.
Баъзи муфассирлар: «Аллоҳ таоло у зотнинг кўксиларини очиб қўйди», - деганлар. Чунки Пайғамбар алайҳиссалом ўзларига юклатилган нарсани жинлар ва инсонларга, мақсадлари ўзларига қарши чиққанларни ҳалок қилиш, Аллоҳга ибодат қиладиган кишиларни ибодатдан қайтариш бўлган фиръавнлар ва золимларга етказишга буюрилганларида бу нарсадан у зотнинг диллари сиқилган, қалбларига оғирлик қилган. Ана шунда бу иш осон ва енгил бўлиши учун Аллоҳ таоло у зотнинг кўксиларини очиб қўйган. Бу фикрлар Абу Бакр Асамга тегишлидир. Бироқ у: «Аллоҳ таоло у зотга шу ишни қилди, оятлар ва ҳужжатлар ёрдамида уни амалга оширди», - дейди. Биз эса токи Пайғамбар алайҳиссалом ўзларига юклатилган ва буюрилган ишни тўла-тўкис амалга оширишлари учун Аллоҳ таоло бу ишни Узининг марҳамати билан қилди, деб айтамиз. Аммо у ўзининг Аллоҳ таоло бандаларига энг яхшисини ирода қилиш вожиб, деган эътиқодидан келиб чиқиб, У зот бу ишни Пайғамбар алайҳиссаломга ўзининг марҳамати билан қилди ва бошқалар орасидан у зотни танлаб олди, демайди.
Эҳтимол, оятда зикр қилинганидек, Пайғамбар алайҳиссаломнинг кўксилари кенг қилиб очиб қўйилиши - бу «Албатта, Сиз буюк хулқ узрадирсиз!»(Қалам сураси, 4-оят.) оятида зикр қилинган нарсадир. У зот-нинг хулқлари қалблари ва кўксиларидан кўра кенгроқ бўлган. Ҳолат шу даражага етган эдики, ўша қавмларнинг кофирликлари у зотга оғир ботган, уларнинг бошларига тушадиган азоб-уқубатни билганлари боис уларга меҳрибонлик қилиш ва ачиниш юзасидан ўзларини ҳалок қилишга яқин келиб қолганлар. Бу хусусда Аллоҳ таоло шундай деган: «(Эй Муҳаммад!) Эҳтимол, Сиз (Макка мушриклари) мўмин бўлмаганлари учун ўзингизни ҳалок қилмоқчидирсиз»,(Шуъаро сураси, 3-оят.) яна: «Балким Сиз ваҳий қилинаётган оятларнинг баъзиларини тарк этмоқчидирсиз ва шу сабабли юрагингиз сиқилаётгандир...»(«Балким, Сиз «Унга бирор хазина тушса эди ёки у билан бирга (гувоҳ сифатида) бирор фаришта келса эди»,- деганлари учун Сизга ваҳий қилинаётган оятларнинг баъзиларини тарк этмоқчидирсиз ва шу сабабли юрагингиз сиқилаётгандир. Сиз, ахир, фақат огоҳлантирувчисиз, Аллоҳ эса ҳар нарсага вакил (гувоҳ)дир». Ҳуд сураси, 12-оят.) ва бошқа шу каби оятлар.
Бунинг сабаби - яна Аллоҳ билувчироқ - у зотнинг хулқлари буюк деб васф этилганидир. Яъни Аллоҳ таоло Пайғамбар алайҳиссаломнинг кўксиларини кенг очиб, ойдин қилиб қўйди, токи ўз қавмларининг имонга келмаётгани у зотга оғир бўлмасин. Аллоҳ таоло у зот алайҳиссаломга: «Бас, (Эй Муҳаммад!) Уларга ҳасратлар чекиб жонингиз (чиқиб) кетмасин», «Уларнинг (имонсизликлари) устида гамгин ҳам бўлманг!»(Ҳижр сураси, 88-оят.) - деб марҳамат қилади.
Ҳасан (Басрий): «(Эй Муҳаммад!) Кўксингизни кенг очиб қўймадикми?!» оятини «Ҳа! У зотнинг кўксини кенг қилиб, уни илму ҳикмат билан тўлдириб қўйди»,(«Қуртубий. «Ал-жомиъу ли аҳкаамил Қуръаан», 2-жуз, 104-бет.) деб шархдаган.
«(Эй Муҳаммад!) Кўксингизни кенг очиб қўймадикми?!» ояти ва унинг давомида хитоб қилинган киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бўлсалар, унда оятнинг маъноси ва ундан ирода қилинган мақсад юқорида айтилгани кабидир. ўша ишларни енгил қилиб қўйди, агар уларни Сизга енгил қилиб қўймаганида Сизнинг белингизни синдирган, яъни Сизга оғирлик қилган бўлар эди», - демоқчидек гўё. Яна ҳам Аллоҳ билувчироқдир!
Иккинчидан,    оятида юкни аввал бошдан
олиб қўйган бўлиши эҳтимоли бор, яъни У зот Сизни ҳимоя қилди ва асради. Агар У Сизни асрамаган бўлганида Сизнинг кўплаб хато ва гунохдарингиз бор бўлар эди. Бу ҳам: «Яна Сизни гумроҳ (гофил) ҳолда топиб, (тўгри йўлга) ҳидоят ҳилиб ҳўймадими?!(Зуҳо сураси, 7-оят.) ояти сингаридир. Яъни У Сизни ҳидоят қилиб қўймаганида Сизни гумроҳ ҳолда топган бўлар эди. Чунки у зот алайҳиссалом гумроҳлик ва залолатда бўлган одамлар орасида яшаганлар, аммо Аллоҳ у зотни ҳидоят қилиб қўйди. Шунинг учун ҳам У Пайғамбар алайҳиссаломни гумроҳ ҳолда топмади. Ана шу айтилганларга кўра, У зот алайҳиссаломнинг юклари аввал бошдан олиб қўйилган. Бунга мисол ушбу оятдир:«У сизларни зулматлардан нурга чиқариш учун сизларга марҳамат кўрсатадиган Зотдир».(Аҳзоб сураси, 43-оят. Ҳадид сураси, 9-оят.) Яъни Аллоҳ таоло мўминларни зулматлар ичига кириб қолишдан асраган. Улар аввал зулматлар ичида бўлганлару, кейин Аллоҳ уларни чиқарган эмас, аммо аввал бошдан чиқариб қўйган. Пайғамбар алайҳиссаломнинг юклари олиб қўйилгани ҳам ана шунга асосан тушунилади.
оятининг маъноси «белингизга оғирлик қилиб турган», деганидир.
[4]. Зикрингизни (исмингизни) ҳам баланд кўтариб қўйдик.
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг исмлари баланд кўтариб қўйилгани эҳтимол у зотга имон келтиришни инсонларга лозим иш қилиб қўйгани учундир. Ҳатто у зот алайҳиссаломга имон келтирмас ҳамда итоат этмас экан, ҳеч кимнинг Аллоҳга бўлган имони, Уни ягона деб билган эътиқоди ва Унга қилган ибодати қабул қилинмайди. Аллоҳ таоло шундай деган: «Кимда-ким Пайгамбарга итоат этса, демак, у Аллоҳга итоат этибди»,(Нисо сураси, 80-оят.) «Бас, Раббингиз ҳаҳқи, улар ўрталаридан чиҳқан низоларга Сизни ҳакам ҳилмагунларича ва сўнгра чиқарган ҳукмингиздан дилларида танглик сезмай, тўла таслим бўлмагунларича, зинҳор имон келтирмагайлар».(Нисо сураси, 65-оят.)
Эҳтимол, юқорида зикр қилинганидек, Пайғамбар алайҳиссалом исмларининг баланд кўтариб қўйилиши бу -Аллоҳ зикр қилинган ўринда у зотнинг исмлари ҳам зикр қилинишидир. Азон ва иқоматда, намоздаги ташаҳҳудда ва булардан бошқа хутбаларда у зотнинг исмларини Узининг исми билан бирга зикр қилинадиган қилиб қўйганидир. Яна ҳам Аллоҳ билувчироқдир!
Бизнингча, биринчи эҳтимол кейингисидан кўра юксакроқ ва буюкроқдир.
Яна бир эҳтимол шуки, Пайғамбар алайҳиссалом исмларининг баланд кўтариб қўйилиши Аллоҳ таоло «Расулуллоҳ, Набиюллоҳ» деб, у зотнинг исмларини Узининг исмига қўшиб зикр қилган. «Муҳаммад Аллоҳнинг Расулидир»,(Фатҳ сураси, 29-оят.) деб расуллик ва набийликни қўшмаган ўринларда у зотни ўз исмлари билан атамаган, балки «Эй Расул! Раббингиздан Сизга нозил қилинган нарса (оятлар)ни (одамларга) етказинг!»,(Моида сураси, 67-оят.) «Эй Пайгамбар! Нега хотинларингизнинг розилигини истаб, Аллоҳ Сиз учун ҳалол ҳилган нарсани (асални) ҳаром ҳилиб олурсиз!»(Таҳрим сураси, 1-оят.) ва ҳоказо деган. Бу нарса фақат Пайғамбар алайҳиссаломга тегишли бўлиб, бошқа пайғамбарларда мавжуд эмас. Чунки Аллоҳ таоло камдан-кам ҳолларда уларнинг исмларини ўзининг исмига қўшган. Камдан-кам ўринларда уларнинг исмларини ўзининг исми билан бирга келтирган, аксинча уларни ўз исмлари билан зикр қилган. «Исмоил, ал-Ясаъ ва Зул Кифлни эсланг!»,(Сод сураси, 48-оят.) «Юнус ва Лутни ҳам (ҳидоятга йўлладик)»(Анъом сураси, 86-оят.) ва бошқа оятлар бунга мисолдир.
Ёки Пайғамбар алайҳиссаломнинг зикрларини барча халойиқлар наздида улуғ ва шарафли қилиб қўйган, ҳатто у зотга беписандлик билан муомала қилган киши дунё ва охиратда зиёнга учрайди.
[5]. Бас, албатта, ҳар бир қийинчилик билан бирга енгиллик бордир.
[6]. Албатта, ҳар бир қийинчилик билан бирга енгиллик бордир.
Хабарларда ривоят қилинишича, Пайғамбар алайҳиссалом: «Бир қийинчилик ҳеч қачон икки енгилликдан ғолиб келмайди»,(Ҳасан розияллоҳу анҳу «Албатта, ҳар бир қийинчилик билан бирга енгиллик бордир» ояти хусусида шундай дегани ривоят қилинган: «Пайғамбар соллаллоху алайҳи васаллам бир куни «Бир қийинчилик ҳеч қачон икки енгилликдан ғолиб келмайди. «Бас, албатта ҳар бир қийинчилик билан бирга енгиллик бордир. Албатта, ҳар бир қийинчилик билан бирга енгиллик бордир», деган ҳолда кулиб шоду хуррам бўлиб олдимизга чиқиб келдилар». Ҳоким. «Ал-мустадрак», 2-жуз, 575-бет.) - деганлар.
Баъзи бир муфассирлар шундай деганлар: «Аллоҳ таоло гарчи икки марта зикр қилаётган бўлсада, қийинчилик битта бўлган холос. Чунки иккинчи марта [ал-ъуср] калимасини У [ал] аниқлик артикли билан зикр қилган. Бинобарин, у ҳам, ундан олдингиси ҳам битта қийинчиликдир. [ал-юср] калимасини эса ноаниқ ҳолатда зикр қилган. Демак, у биринчисидан бошқа енгилликдир».
Абу Муоз қуйидагиларни айтган: «Аниқлик артикли билан келган от қанчалик такрор қилинмасин, биттага далолат қилади. Ноаниқ ҳолатдаги от эса, ададга далолат қилади. Гапираётиб: дейиладиган бўлса, амир
битта, у билан бирга бўлган ғулом эса икки нафар бўлади. Агар дейиладиган бўлса, амир ҳам, у билан бирга бўлган ғулом ҳам бир нафардан бўлади. Агар дейиладиган бўлса, амир ҳам, ғулом ҳам икки нафардан бўлади. Бу оятда зикр қилинган ҳолат ҳам шу тарзда келган».
Сўнгра Пайғамбар алайҳиссаломнинг «икки енгиллик» деган сўзларидан мурод, Ислом ва ҳидоят енгиллигидир. «Енгиллик» исмини Ислом ва динга ишлатиш жоиз. Аллоҳ таоло: «Бас, унга осонликни муяссар қилурмиз»,(Лайл сураси, 7-оят.) - деган. Яна бир енгиллик бу Аллоҳ таолонинг мусулмонларга ваъда қилган нарсаси - дунёдаги фаровонликдир.
Ҳадисда келган «икки енгиллик»дан бири, енгилликни умид қилиш, иккинчиси эса, унинг вужудга келишидир, ана шу умид ва унинг вужудга келиши икки енгилликдир, деб тушуниш ҳам мумкин.
Мазкур «икки енгиллик»дан мурод дунёдаги бир енгиллик ва охиратдаги бир енгиллик бўлиши ёхуд дунёда мўминларга бериладиган фаровонлик бўлиши эҳтимоли ҳам бордир. Иккинчи енгиллик эса, дунёда мусулмонларга бериладиган фатҳ - ғалабалар ҳамда улар орқали мусулмонларга етадиган ўлжалар ва асирлардир. Яна ҳам Аллоҳ билувчироҳдир!
Сўнгра муфассирлар    оятига «Ҳар бир қийинчиликдан сўнг бир енгиллик бордир», деган маънони берганлар.
Аслида [маъа] ҳарфи замонлар ва ҳолатларга қўшиб зикр қилинса, бир макон ичидаги ўша замонларнинг турлича эканига далолат қилиб келади. Агар маконга қўшиб зикр қилинса, бир вақт ичидаги ўша маконнинг турлича эканига далолат қилиб келади. Бу оятда у вақтга қўшиб зикр қилингани учун ўша вақтларнинг бирин-кетин фарқ қилишига далолат қилади. Агар    [фулаанун маъа фулаанин фи макаанин] дейилса, вақтнинг бирлигини, жойнинг эса ҳар хил бўлганини кўрсатади.
[7]. Бас, (эй Муҳаммад!) Қачонки, (намоздан) фориғ бўлсангиз, (ўрнингиздан) туринг
[8]. ва Раббингиз сари рағбат (билан дуо) қилинг!
Баъзи муфассирлар юқоридаги оятга: «Бас, (эй Муҳаммад!) Қачонки, (дунё ишларингиздан) фориғ бўлсангиз, (охират ишларингиз учун) туринг», деб маъно берганлар. Оятдаги [инсоб] калимаси меҳнат қилмоқ, чарчамоқ маъносидаги [ан-насобу]дан олинган.
Ҳасан розияллоҳу анҳу: «Аллоҳ таоло Пайғамбар алайҳис-саломни ғазотдан фориғ бўлганларидан сўнг Унга ибодат қилишда жидду жаҳд кўрсатишга амр қилмоқда»,(Ибн Жарир. «Жомеъул баён ан тафсири ойил-Қуръон», 30-жуз, 299-бет; Суютий. «Ад-дур ал-мансур», 8-жуз, 552-бет.) - деган. Бироқ бу сура Маккада нозил бўлгани учун унинг таъвили (ҳақиқатдан) йироқдир. У зот Маккада бўлган вақтлари ғазот ва жиҳод қилишга буюрилмаганлар. Аммо у ердаликларида келгуси вақтларда жиҳод қилишга буюрилган бўлишлари мумкин. Бинобарин, (жиҳод қилиш ҳақидаги) бу ҳукм у зотта буйруқ келган вақтда эмас, балки ўша келажак замонларда лозим бўлади.
Баъзи муфассирлар (бу оятнинг таъвилида) шундай деганлар: «Бас, (эй Муҳаммад!) Қачонки, (намоздан) фориғ бўлсангиз, (дуо қилишга) урининг».
Қатода розияллоҳу анҳу: «(Аллоҳ таоло Пайғамбар алайҳис-саломга) намоздан фориғ бўлгандан сўнг Узига дуо қилишга ва Ўзидан сўрашга (буюрмокда)»,(Абдураззоқ, Абд ибн Ҳумайд, Ибн Жарир, Ибн Мунзир ривоят қилган. Суютий. «Ад-дур ал-мансур», 6-жуз, 617-бет.) деган. Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу (бу оятнинг таъвилида): «Бас, қачонки, (фарз амаллардан) фориғ бўлсангиз, (тунги ибодатлар учун) ғайрат қилинг»,(Ибн Мунзир, Ибн Абу Ҳотим ривояти. Ўша манба.) - деган.
Бизнингча, бу оятнинг маъноси: «Қачон инсонларга пайғамбарлик вазифангизни етказишдан фориғ бўлсангиз, Раббингизга ибодат қилинг, ўзингиз билан Раббингиз ўртасидаги ишлар учун ҳаракат қилинг», - деганидир. Бунинг асоси биз
оятларининг иккита таъвилидан биттасида уни «Албатта, Сиз учун кундузи (пай-гамбарлик ва динни етказиш билан) давомли машгулот бордир. Раббингизнинг номини (ўзингиз билан Раббингиз ўртасида крладиган крлиб) ёд этинг ва Унга бутунлай ажралинг!»(Муззаммил сураси, 7-8-оятлар.) деб зикр қилиб ўтган гаплардир.
Ушбу сурада зикр қилинган гапларни бошидан охирига қадар тафсир қилиш учун ўзни машаққатга солиб ўтирмаслик лозим. Чунки у Пайғамбар алайҳиссалом билан Раббининг ўртасидаги сирдир. Аллоҳ таоло ўзларига хитоб қилаётганда нимани ирода қилганини, гап нима ҳақда кетаётганини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билар эдилар. Бу нарса у зотнинг ўзларига хос бўлган, унга амал қилиш бизнинг зиммамизда вожиб бўлган ишлардан бири эмаски, ўша нарсани чуқурроқ ўрганиш учун машаққатни ўз зиммамизга олиш лозим бўлса. Аммо Аллоҳ таолога нисбатан шоҳидлик бериш бошка масала, чунки ундан тийилиш тўғрироқдир. Бу борада машаққат чекмаслик ва у билан банд бўлмаслик энг муносиб, энг тўғри йўлдир. Тавфиқ берувчи ёлгиз Аллоҳдир!

Орқага Олдинга