(1) (وَالْعَصْرِ) هو قَسَم أقسم ربنا تعالى ذكره بالدهر
1. “Вақтга қасамки”. Бу қасам. Роббимиз Таоло вақт билан қасам ичди.
(2) (إِنَّ الْإِنْسَانَ لَفِي خُسْرٍ) يقول: إن ابن آدم لَفِي هَلَكَةٍ ونُقْصَانٍ.
2. “Албатта инсон хусрондадир”. Айтадики: Одам боласи албатта ҳалокатда ва нуқсондадир.
(3) (إِلَّا الَّذِينَ آَمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ) يقول: إلاّ الذين صَدَّقُوا اللهَ ووَحَّدُوهُ، وعَمِلُوا الصَالِحَاتِ، وأَدُّوا ما لَزِمَهُمْ من فِرَائِضِهِ، واجتنبوا ما نهاهم عنه من معاصيه. (وَتَوَاصَوْا بِالْحَقِّ) وأَوْصَى بعضُهُمْ بَعْضاً بلُزُومِ العَمَلِ بِمَا أنزل الله في كتابِه، من أمره، واجْتِنَابِ ما نَهَى عنه فيه.
3. “Фақатгина иймон келтирган ва солиҳ амаллар қилганлар (ундай эмаслар)”. У Зот айтади: Фақатгина Аллоҳни тасдиқлаганлар ва Уни қалбларида ёлғиз деб билиб (Унга ибодат қилганлар), уларга лозим бўлган Унинг фарзларини адо этганлар, У қайтарган осийликлардан четланганлар (ундай эмас). “Ҳақни бир-бирларига васият қилганлар”. Бир-бирларига Аллоҳ Китобида нозил қилган Унинг буйруқларига амал қилишни ва қайтариқларидан четда бўлишни лозим тутишни васият қилганлар.
Орқага Олдинга