loader

108. Кавсар сураси

(1) (إِنَّا أَعْطَيْنَاكَ الْكَوْثَرَ) يا محمد. "الكوثر" قيل: هو نهر في الجنّة أعطاه الله نبيه محمداً صلى الله عليه وسلم.

 

1. «Биз сизга “Кавсар”ни ато қилдик”, эй Муҳаммад. Айтилдики, “Кавсар” – бу Аллоҳ Пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга ато қилган жаннатдаги дарё.

 

(2) (فَصَلِّ لِرَبِّكَ وَانْحَرْ) معنى ذلك: فاجعل صلاتَك كلَّها  لربك خالصاً دون سواه من الأنداد والآلهة، وكذلك نحرك اجعله له عزَّ وجلَّ دون الأوثان.

 

2. «Бас, Роббингга намоз ўқиб қурбонлик сўйинг”. Бунинг маъноси: намозингизнинг барчасини Роббингиздан бошқа “тенгдошлар” ва “худо”лардан ташқари Унгагина холис қилинг. Шунингдек қурбонлигингизни ҳам бутлардан ташқари У Зот Азза ва Жаллага қилинг.

 

(3) (إِنَّ شَانِئَكَ) إن مبغضك يا محمد وعدوك (هُوَ الْأَبْتَرُ) الأقل والأذل المنقطع دابره، الذي لا عقب له.

 

3. “Албатта сизни”, эй Муҳаммад, “ёмон кўргувчи кимса ва душманинг думи-орти қирқилган”, у камситилган ва хордир, унинг зурриёти-давомчиси йўқдир.

 

Орқага Олдинга