loader

005. Моида (дастурхон) сураси

 МАДИНАДА НОЗИЛ БЎЛҒОНДУР ВА УЛ 120 ОЯТДУР

 Ибтидо қилинур бехад мехрибон, ниҳоятда рахмлик Аллоҳ номи ила

 1.      Эй мўминлар Тамом қилинг аҳдларни. Ҳалол қилинди сизлар учун ўтлағувчи тўрт оёғлик ҳайвонларни, магар ул ҳайвондарини, сизларға тубанда баён қилинур, лекин ҳалол билманглар овни эхром ҳолатида. Албатта Аллоҳ хоҳлаган нарсаға ҳукм берур.

 Яъни, Аллоҳ таолоға берган аҳд ва паймонларангизға вафо қилинглар. Сизлар учун туя ва сигир, қўй ва эчки каби покиза ҳайвонларш ҳалол қилинди, магар ўлган ва мавўза ва бошқаларнинг баёнлари тубанда келур. Эҳром ҳолатида ҳуруқлик жонворларни овламак ножоиздур ва аммо дарё жонворларин шикори дурустдур.

 2.      Эй мўминлар! Бехурмат қилманглар Аллоҳнинг аломатларини ва на ҳурматлик ойни ва на Ҳарамға хос қурбонликни ва на бўйиндариға нишон боғланган жонворларни ва на ул одамларники, Байт ул-Ҳарамға келиб турурлар Раббиларин карам ва ризосин тилаб. Эҳромдин чиқсангизлар шикор қилаберинг ва сабаб бўлмасин сизларға ул қавмнинг душманлиғики, сизларни Масжид ул-Ҳарамдин манъ қилиб эрдилар, ҳаддин ошмақликларингиз учун ёрдам беринглар бир-бирларингизға яхшилик ва тақво устида ва ёрдам берманглар гунох. ва зулм устида. Ва қўрқсинлар Аллоҳдин, тахқиқ, Аллоҳ таолонинг азоби қаттиқдур.

 Яъни, Аллоҳнинг маъбуди барҳақ эканлигию аломат бўлғон нарсаларға беҳурматлик қилманглар. Ҳарами муҳтарам Байтуллоҳ шариф, ҳужралар, Сафо ва Марвада қурбонлик жонвори, эҳроми масжидлар, осмоний Китоблар, фарзлар булар ҳаммаси Аллоҳнинг шиорларидур. Ҳурматлик ойлар: ражаб, зулҳаъда, зулҳижжа ва муҳаррамдур, Ва Байт ул-Ҳарамға келгувчилар ҳаж ва умра учун бориб турган мусулмонлардур, эҳромда мамнуъ бўлғон шикор ҳалол бўлғондин кейин жойиздур. Мусулмонлар учун лозимдурки, душманлардин интиҳом алмак ғаразида ё бир дўстни хуш қилмак қасдида адл ва инсофни Қўлдин бермасинлар. Балки ҳарҳолда Аллоҳдин хафвда бўлсинлар, ҳақ учун бир-бирлариға мадад берсинлар, ноҳаҳ нарса учун ёрдам этмасинлар.

 3.      Ҳаром қилиндисизларға ўзи ўлган жонвор ва қон ва тўнғиз гўшти ва ул жонворки, анға Худодин бошқанинг номин олинса ва бўғилиб ўлган жонвор ва урилиб ўлган жонвор ва баландликдин йиқилиб ўлган жонвор ва сўзишиб ўлган жонвор ва дарранда еган жонвор - магар ҳалод қилиб олганларингиз ва жонворки сўйилур Каъбадин бошқа ибодатхоналар учун ва тақсим қилгандарингиз қимор ўқлари ила. Бу ҳаммаси гуноҳдур. Букун ноумид бўлдилар кофирлар сизларнинг динларингиздин; эмди сизлар алардин қўрқманглар ва Мандин қўрқинглар. Бу кун Ман бутун қилиб бердим сиздарға динларингизни ва тамом қилдим сизларға неъматимни ва хоҳладим сиздар учун дин бўлмакда Исломни. Бас, кимики ночор қолган бўлса очлик шиддатидин, декин гуноҳиға мойил бўлмаса, ул ҳолда Аллоҳ мағфиратлик, рахмлик зотдур.

 Мутобиқи шаршй сўйилмаган жонворни майита дейилур. Қондин мурод оқибтурган қондур, (қимор ўқлари шулки), жоҳилият замонасида сўйилган жонворлар гўштларин анинг воситаси ила таҳсим қилур эрдилар. Лекин Ибн Касир каби муҳаққиқлар дерларки, андин муродул ўқлардурки, алар ила жоҳилиятда қисмат (улуш)ларин синар эрдилар. Инсон очликдин ночор қолса, ўлган жонвордин керақли миқдорда истеъмол қила олур, зиёдаси мамнуъдур.

 4.     Сиздин савол қилурларки, қайси (жонвор) алар учун ҳалоддур? Сиз денг: "Сизларға хар бир халол (жонвор) халолдур ва вахший жонворлар овлари хамки сизлар аларнн ўргатдингизлар, қўйиб юборурсизлар овға, таълим берурсизлар аларға Худо сизларға таълим берган тариқада. Бас, енглар алар сизлар учун тутган овдин ва Худо номин (тилға) олинглар аларни юборишда ва қўрқинглар Аллоҳдин, таҳқиқ, Аллоҳ тез ҳисоб олғувчи зотдур.

 Овчи жонвор ҳоҳ ит бўлсин, хоҳ қуш бўлсин, анинг ов қилган нарсасин ҳалол бўлмоғи учун беш шарт мавжуд бўлиши лозимдур: 1) ул жонворға таълим берилган бўлсин, 2) ани ов учун қўйиб юборилган бўлсин 3) анға шариат муътабар қилган тариқада таълим берилган бўлсин, яъни, итға таълим берилсинки, овни тутсин ва ўзи емасин; ва қушға таълим берилсинки, агарчи ов кетидин борйб турган бўлса ҳам, чақирилса, филҳол қайтсин, агар шундоқ бўлмаса, шаръан ул жонвор овчининг ҳукмиға тобе ҳисоб қилинмас, 4) ул жонворни қўйиб юборилган вақтда бисмилло деб юборилсин, Бу тўрт шарт Қуръони каримнинг бу ояти шарифасидин тушунарлидур: 5) шартки, жаноби имом Абу Ҳатфа қошларинда муътабардур, шулдурки, овчи жонвор овнинг бир ерин Қонатсин. Бу нарса жарори (яралашш) лафзидат жарҳдин тушунарли бўлур. Агар бу шартлардин бирй ҳам бўлмаса, ов қилинган нарса ҳаром бўлур. Агар ўлмай овчи қўлиға келса ва ул ўзи сўйса ул ҳолда ҳалол бўлур.

 5. Букун сйзлар учун покиза нарсаларни ҳалол қилинди ва китобийларнинг таомлари сизлар учун залолдур. Ва ҳалолдур сизларға покдомон хотунлар мусулмон хотунлардин ва покдомон хотунлар сизлардин илгари Китоб берилганлардин,

 Замонамиздағи насоро (христиан) умуман номлари Насородур, чунки аксарлари осмоний Китобға ва динға ва Худоға мункирдурлар. Анинг учун аларни аҳли Китоб деб бўлмас ва сўйган нарсаларин ва хотунларин ҳукми китобийлар каби бўлмас.

 вақтики берсангиз аларға маҳрларини ннкоҳингизға олиб, наинки шаҳват юрғизган ҳолда ва на хуфия ёр тутган ҳолларингазда. Ва кимики иймонға мункир бўлибдур, анинг хамма амали зое кетибдур ва ул киши охиратда зиёнликлардиндур.

6. Эй мўминлар! Сизлар қачон намозға турсангизлар

 Ва аввалдин таҳоратларингиз бўлмаса,

 юзларингизни ювинглар ва қўлларингизни ҳам тирсақлари ила ва масҳ тортинглар бошларингизға ва оёқларингизни хам тўфиқлари ила ва агар сизлар жунуб бўлсангизлар, ё сизлардин бирингиз зарурат жойидин келса, ё хотунларингизға яқин борсангизлар,

 Яъни, жимоъ қилсангизлар,

 кейин сув топмасангизлар, ул ҳодда пок ерға таяммум қилинглар, япьни, ўз чеҳраларингизға ва қўлларингизға ул ердин масҳ қилинглар. Аллоҳ сизларға тангликни хоҳламас, лекин хоҳларки, сизларни пок қилсин ва бутун қилсин сизларға инъомини, токи сизлар шукр қилинглар.

 Беморликда инсон сув истеъмолиға қодир бўлмаса, ё сафарда етарли сув тополмаса, бу ҳолда таҳорат лозим бўлғон одам ва ғусул лозим бўлғон одам таҳорат ва ғусул ўрниға таяммум қилур. Бу нарса Аллоҳ тарафидин тавмаъ ва раҳматдур.

 7.      Сизлар ёр қилинглар Аллоҳнинг сйзларға бўлғон неъматини ва Анинг сизлар ила қилган аҳдини, вақтаки сизлар деб эрдингазлар: "Биз эшитдук ва итоат қилдук!" Аллоҳдин қўрқинг, Аллоҳ диллар розини билғувчидур.

 Бу аҳддин мурод сураи бақара охирида мўминлар тилларидин нақл қилинган ва самъино ва атоъна. ғуфронака раббана ва илайкал масир оҳду иқрорликдур.

 8.      Эй мўминлар! Бўлинглар Аллоҳ учун турғувчилар, адолат ила гувоҳлик бергувчилар ва сабаб бўлмасин сизларға бир қавмнинг душманлиги адолатни қўлдин бермакларингиз учун. Адл қилингларки, ул тақвоға яқинроқдур ва Худодин қўрқинглар, албатта Худо хабардордур ҳамма кирдорларннгиздин.

 Яъни, Аллоҳ таоло ҳақларин ва ибодуллоҳ хуқуқларин баробар адо қилинглар. Ҳеч бир ҳолда мусулмонлик адолатин кўлдин берманглар. Ҳар нечук буюк адоват ё муҳаббат сизларни бу. фазилатдин маҳрум қилмасин. Ва бу луғ хислат баракотидин тақво шарафиға ноил бўлурсизлар.

 9.      Аллоҳ. таоло иймон келтирган ва яхши амалларни қилган бандаларға ваъда қилгандурки, алар учун бордур мағфират ва буюк савоб.

 10. Ва ул одамларики, кофир бўлдилар ва ёлғон дедилар Бизнинг оятларимизни, ана шулардурлар дўзахилар.

 11. Эй мўминлар, ёд тутинглар Аллоҳнинг сизларға бўлғон эхсонини, вақтики бир қавм сизларға қўлларин узатмакка қасд қилдилар, бас  , манъ қилди қўлларин сизлардин. Ва қўрқинглар Аллоҳ таолодин ва Аллоҳға таваккал қилинглар.

 12. Ва тахқиқ, ахд олгандур Аллоҳ Баний Исроилдин ва тайин қилдук алардин ўн икки сардор. Аллоҳ дедики: "Ман сизлар иладурман, агар сизлар намозни адо қилсангазлар ва закотни берсангизлар ва хамма пайғамбарларимға иймон келтирсангизлар ва аларға мадад берсангизлар ва Аллоҳға яхши тариқада қарз берсангизлар,

 Аллоҳ таолоға яхши қарз бермак Анинг дин ва Китоб пайғамбарларин ҳимоятлари учун мол сарф қилмакдур.

 албатга Ман узоқ қилурман сизларнинг гуноҳларингизни сизлардин ва албатта дохил қилурман сизларни шундоқ бўстонларғаки, остларидин ариқлар оқиб турур. Эмди кимики бундин кейин хам кофир бўлибдур, шак йўқки, ул тўғри йўлдин озибдур.

 13. Бас, аларнинг ахд бузганликларидин Биз аларни раҳматдии махрум қилдук ва дилларин қаттиқ қилдук, ўзгартирурлар калималарни ўз ерларидин. Ва аларға қилинган насиҳатдин бир ҳиссани унутдилар.

 Ҳофиз ибн Ражаб Ҳанбалий дебдурларт, яҳудлар ўз аҳдлариға хилоф қилтнлари сабабларидин биринчи малъун бўлдилар, иккинчи диллари қора бўлди, кейин Каламуллоҳни ўзгартмак ва насиҳатидин маҳрум қилмак балосиға дучор бўлдилар.

 Ва сиз хамиша воқиф бўлиб турурсиз аларнинг қайси бир хиёнатлариға, магар аларнинг бир озларики, аларии афв зтинг ва кечиринг, албатга Аллоҳ дўст тутур яхши муомалаликларни.

 Яъни, Абдуллоҳ ибн Саллом каби зотларики, Исломға дохил бўлдилар, Тангри алардин рози бўлсин.

 14.      Ва одамларики, "Бизлар насоромиз", дерлар, Биз алардин ҳам аҳдларин олган эрдук.Алар эса қилинган насиҳатдин бир катта ҳиссани унутдилар, кейин Биз аларнинг ўрталариғабир-бирлариға қиёматғача душманлик ва мухаббатсизлик солдик ва оз кунда Аллоҳ аларғақилмишларидин хабар берур.

 Анинг учун францўз ва румин, католик ва бошқа жамоалар ҳаммалари бир-бирлариға мухолифдурлар, ҳамиша ўртааларида уруш-жанжал боқийдур.

 15.      Эй, аҳли Китоб! Таҳқиқ, келди сизларға Бизнинг расўлимиз, баён қилур сизларға Китобдин сизлар махфий қилиб турган иарсаларнинг кўпини ва афв этур кўпини. Таҳқиқ, келди сизларға Аллоҳ. тарафидин равшанлик ва зох.ир қилғувчи Китоб

 16. ки, анинг ила Аллоҳ ҳидоят қилур ризосиға толиб бўлғон бандани саломат йўллариға ва чиқарур аларни қоронғуликлардин ўз тафвиқи ила нур тарафиға ва ҳидоят қилур аларни тўғри йўлға.

 Яъни, пайғамбари охири замонки, ул жанобнинг тавсифлари самовий Китобларда мавжуддур. Дунёға келдилар сизлар яширган бир мунча ҳақиқатларнинг даркорларин баён қилурлар, нодоркорларин қўйиб қўюрлар. Бул жаноб ўзлари нурдурларки, Китоблари ҳар бир ҳаҳиқатни зоҳир қилғувчи мезони адолатдур. Аллоҳ таоло анинг ила толиби ризо бўлғон бандаларин саломат йўлиға ҳидоят қилур ва куфр ва жаҳолат зулматидин аларға нажот берур.

 17.      Албатта кофир бўлдилар ул одамларики, дерлар: "Марямнинг ўғли Масиҳ Аллоҳнинг ўзидур". Сиз денг: "Ким бир нарсаға қодир бўла олур,.агар Аллоҳ Марямнинг ўғли Масиҳни ва онасими ва ер юзида бор тамом маҳлуқнинг ҳаммасини ҳалок қилмакчи бўлса?" Ва Аллоҳғахосдур осмонларнинг ва ернинг ва аларнинг ўрталарида бор нарсаларнинг подшоҳлиги. Улнима нарсани хоҳласа яратур ва Аллоҳ ҳар нарсаға қодир.

 Насоро яқубия фирҳасининг ақидаларича, Аллоҳ Масиҳ алайҳиссалом баданлариға ўрнагандур. Шунинг учун худо Масиҳнинг ўзидур. Дерлар: бу ақида шаксиз куфрдур, агар Аллоҳ Масиҳни ва волидаларини ва тамом аҳли жаҳонни ҳалок қилмакчи бўлса, на Масиҳда, на бошқада тоқат йўқдурки, муқобил қила олсин. Худо яккадур, Масиҳ Аллоҳ яратган бандалардин биридур, лекин пайғамбардур, Аллоҳ азиз қилган зотдурлар, худо эмасдурлар.

 18. Яҳуд ва насоро дерларки:  "Биз Аллоҳ таолонинг ўғиллари ва анингмаҳбубларидурмиз". Сиз денп "Шундоқ бўлса, нима учун гуноҳларингиз сабабидин сизларға азоб берур?"

 Яъни, агар сизлар ҳақиқатда Аллоҳ таолоға маҳбуб бўлсангиз, анға осий бўлиб, азоби дунё ва охиратға мустаҳиқ бўлмас эрдингиз.

 Балки сизлар ҳам инсондурсиз, (Худонинг) маҳлуқларидиндурсизлар. Аллоҳ хоҳлаган бандасин гуноҳин кечирур ва хоҳлаганин азоб қилур ва Аллоҳға хосдур осмонлариинг ва ернинг ва алар ораларида бор нарсаларнинг подшоҳлиги ва Аллоҳ тарафиғадур қайтмак.

 19. Эй китобийлар! Таҳқиқ, сизларға келди Бизнинг расўлимизки, баён берур сизлар учун пайғамбарлар силсилалари ўзилган бир замонда, токи сизлар деманглар: "Бизларға на бирор башорат берғувчи келди ва на қўрқитғувчи". Бас, сизларға келди башорат берғувчи ва қўрқитгувчи. Аллоз; ҳар нарсаға қодирдур. "_

 Масиҳ алайҳиссаломдин кейин қарийб 600 йилғача пайғамбар келмади, бутун дунё куфр ва жаҳолат зулматиға тамон ғарқ бўлди, жаҳоннинг ҳар тарафи зулм, адоват, фасод, фисҳ ила тўлди. Шул ҳолда Аллоҳ таоло аҳли оламт карам қилиб, тамоми ҳодийлар сарвари бўлғон Муҳаммад алайҳиссаломни дунёға башир ва назир ҳилиб юбордики, жоҳилларға нажот йўлин кўрсатдилар, ғофилларни огоҳ қилдиларким, ҳимматларға башорат бердилар, токи тамом маҳлуқларға Аллоҳ таоло ҳужжати қоим бўлсин.

 20. (Ёд қилсин ул замонники), Мусо ўз қавмиға деди: "Эй манинг қавмим! Ёд қилинглар Аллоҳнинг сизларға бўлғон инъомини, вақтики сизлардин бир мунча пайғамбарлар пайдо қилди ва сизларни подшоҳлар қилди ва сизларға берди ул нарсаларники, (аҳли) жаҳондин ҳеч бир кишиға бермаган эрди.

 21. Эй қавмим! Бу муқаддас ерға кирингки, Аллоҳ бу ерни сизлар учун ёзгандур ва орқа тарафингға қайтмангларки, кейин тамом зиёнға бориб тушурсизлар".

 22. Алар дедилар: "Эй Мусо! Ул мамлакатда катта-катта қувватли одамлар бордур ва биз ул ерға ҳаргиз кирмасмиз, то алар ул ердин чиқиб кетмагунча ва агар ул ердин чиқсалар, биз албатта дохил бўлурмиз".

 23. Ул икки одамки, Аллоҳдин қўрқувчилардин эрдилар, аларға Аллоҳ карам қилган эрди, дедилар: "Киринглар алар устлариға дарвозаға босиб. Қачон сизлар дарвозаға кирсангизлар, сизлар албатта ғолиб келурсизлар. Аллоҳға таваккал қилинглар, агар мўмин бўлсангизлар!"

 24. Алар дедилар: "Эй Мусо! Бизлар ҳаргиэ ул мамлакатға умримизда кирмасмиз, мудомки, алар ул ерда бордурлар. Эмди сан бор ва санинг Раббинг борсин ва иккиларинг урушинглар, биз бу ерда ўтирибдурмиз".

 25. (Мусо) деди: "Эй Раббим! Ман эга бўлолмадим, магар ўзимға ва биродаримға: эмди Сан бизни ва бул нофармон қавмни бир-биримиздин жудо қил".

 Ҳазрати Иброҳим алайҳиссалом она юртларин ташлаб, Шом мамлакатиға муҳожир бўлиб квлиб турдилар. Бир неча муддатға қадар ул жанобға фарзандлар бўлмади, кейин Аллоҳ ишорат бердики, сандин кўп авлод пайдо қилиб тарқатурман ва Шом мулкин аларға берурман ва аларки пайғамбарлик ва дин ва Китоб ва салтанат ила навозиш қилурман. Кейин Мусо алайҳиссалом. замонларида бу ваъда вужудға келди. Баний Исроил Фиръавн зулмидин нажот топди. Фиръавн лашкари ва ўзи ғарқ қилинди. Баний Исроилға ҳукм берилдики, Шом ҳукумати Амолиғқа ила урушиб Шомни фатҳ қилинглар. Алар бу ҳушға итоат этмадилар, Амолиқадин қўрқиб ўтириб олдилар. Бу исёнларин сабабидин қирқ сана саҳрода саргардон қолиб кетдилар, ўн икки сардордин иккилари ҳазрати Мусоға итоаткор ва Худодин қўрқувчи эдилар. Охир алар қўлларида Шом мамлакати фатҳ бўлди. Бу неча ояти шарифада ушбу воқеа зикр қилинибдур.

 26. Фармон бўлдики: "Эмди бу мамлакат аларға харом қилинди қирқ йилғача, алар эмди ер юзида саргардон бўлурлар; сан нофармон қавм устида афсус қилмагил".

 27. Ва сиз аларға Одамнинг икки ўғлин воқеаларин дуруст тариқада ўқиб эшиттиринг. Вақтики иккилари бир-бир қурбонлик қилдилар; бас, қабул этилди бирларидин ва қабул этилмади иккинчиларидин. Ул дедики: "Ман сани албатга ўлдирурман!" Униси деди: "Аллоҳ парҳезликлардингина қабул этур.

 28. Агар сан мани ўлдурмак учун манға қўлингни узатсанг, ман сани ўлдурмак учун санға қўл узатмасман. Ман албатта бутун оламнинг Парвардигори Аллоҳдин қўрқурман.

 29. Ман хоҳларманки, сан манинг гуноҳимни ва ўз гуноҳингни баробар ўз устингға олғил ва дўзахилардин бўлғил. Ана шулдур золимларнинг жазолари".

 30. Кейин анинг нафси ани ўз биродарин ўлдиришға тайёр қилди, бас, ани ўлдирди ва зиёнликлардин бўлди.

 31. Кейин Аллоҳ бир қарғани юбордики, ул ерни кавлар эрди, токи анға ўз биродарин ўлигин нечук дафн қилур таълим берсин. Ул деди: "Афсус, ман шул қарға каби ҳам бўла олмадиммики, биродарим ўлигинн яширсам". Кейин пушаймон қилғувчилардин бўлди.

 Сийрат уламолари дебдурларки, ҳазрати Одам алайҳиссалом авлодлари бир қориндин бир ўғил ва бир қиз баробар пайдо бўлур эрди. Бир туғилган қизни иккинчи туғилган ўғилға никоҳ қилинур эрди. Шул тариқа қоидаға мутобиқ Қобил ҳамширасин Ҳобилға, Ҳобил ҳашиирасин Қобилға бермакчи бўлур эрдилар, Қобил унамади. Ҳазрати Одам қар иккиларин қурбонлик қилмакка буюрдилар. Ҳобил қурбонлиғи қабул бўлиб, осмондин ўт тушиб еб кетди. Қобилнинг қурбонлиғи қолди. Шунға ҳасад қилиб Қобил ўз биродари Қобилни ўлдирди ва ўлигини нима қилишин билмай, бир мунча муддатғача кўтариб олиб юрди. Охири бир қарға япа бир қарғани кўмиб турганлигин кўриб, ул ҳам биродарин ерға кўмди. Парвардигор бу воқеани баён қилиб туриб, бир бегуноҳ жонни бесабаби шаръий қатл қилмакнинг нақадар бир оғир гуноҳ этнлигин хабар берурки, гўё ул тамом инсонларни қатл қилган каби бўлур. Ва бир инсонни ўлимдин қутқарса, гўё тамом. инсонларни қутқарган бўлур.

 32. Шул сабабдин Биз Баний Исроилға шуни ёздук: "Таҳқиқ, кимики бир жонни ўлдирса, ул бошқа бир жонни ўлдирмаган ҳолда ё ер юзида фасод қилмаган ҳолда, ул одам гўё тамом одамларни ўлдирибдур. Ва кимики бир жонни сақлаб қолса, гўё ул одам тамоми одамларни сақлаб қолибдур. Таҳқиқ, келдилар аларға Бизнинг пайғамбарларимиз равшан ҳукмларин олиб. Кейин бундин сўнг ҳаммалардин кўплари ер юзида ҳаддин ошмакдалар.

 33. Ул одамларики, Аллоҳ ила ва Анинг расули ила урушурлар ва мамлакатда бузуқчилик қилиб турурлар, жазолари шулдурки, аларни ўлдирилсин, ё дорга осилсин, ё қўл ва оёқларин мухолиф' тарафдин кесилсин, ё аларни мамлакатдин суриб юборилсин. Бу аларға расволикдур бу дунёда. Ва алар учун охиратда бордур буюк азоб,

 34. магар ул одамларики, сизлар аларни гирифтор қилмай туриб тавба қилибдурлар. Билингларки, Аллоҳ албатга мағфират қилғувчи ва рахмлик зотдур.

 Мусулмонлар ила урушмак Худо ва расул ила урушмакдур. Ва мамлакатда бузуқчилик қилмакнинг сурати кўпдур. Аҳли ҳақни ҳақдин манъ қилмак, пайғамбарларға беҳурматлик этмак ва муртад бўлмак ва алоҳозал қиёс қўл ва оёқни мухолиф тарафдин кесмак маъниси ўнг қўл ила чап оёқни кесмакдур. Мамлакатдин сурмак, яъни, бирор узоқ ерға олиб бориб қамаб қўймакдур. Бу имом Абу Ҳанифа қавлларидур. Агар босмачилар одам ўлдирган бўлсалар, ўлдирилур ва агар мол ҳам олган бўлсалар ва агар мол олган ва одам ўлдирмаган бўлсалар, қўл ва оёқлари кесилур. Агар одам ҳам ўлдирмаган ва мол ҳам олмаган бўлсалар, шаҳардин сургун қилинур. Агар алар гирифтор бўлишдин аввал тавба қилсалар, ул ҳолда афв этилур. Лекин ҳақ ул-аб (банданинг ҳақи) боқи турур, чунончи, олган молни тўлаб берурлар, одам ўлдирган бўлсалар, қасос олинур.

 35. Эй мўминлар! Аллоҳдин қўрқинглар ва ахтаринглар Анға яқинликни ва жиход қилинглар Анинг йўлида, токи сизлар нажот топурсизлар.

 36. Таҳқиқ, ул одамларики кофир бўлдилар, агар алар қошларида бўлса ер юзида бор нарсанинг хаммаси ва анға баробар нарса ҳам яна бўлса, токи ани бериб қиёмат азобидин қутилсинлар, ул нарсалар андин қабул қилинмас ва бордур алар учун дардлик азоб.

 37. Алар хоҳиш қилурларки, дўзахдин чиқиб кетсинлар ва (ҳолбуки) алар андин чиққувчи эмасдурлар ва бордур аларға доимий азоб.

 Қиёматда азобт маҳкум бўлғон зотлар фидя ва ришва (пора) каби нарсалар ила азобдин қутила олмаслар.

 38. Ўғирлик қилғувчи эр ва ўғирлик қилғувчи хотун қўлларини кесинглар қилмиш кирдорларин сабабидин, жазодур Аллоҳ тарафидин, Аллоҳ таоло азиз ва ҳикматликдур.

 39. Кейин кимики золим бўлғондин кейин тавба қилса, ўзин ислоҳ қилса, албатта Аллоҳ анинг тавбасин қабул этур. Аллоҳ бешак мағфиратлик, меҳрибондур.

 Ўғрининг ўғрилиги ўз иқрори ва гувоҳлар шаҳодатлари ила ҳоким ҳузурида собит бўлса ва ўғирланган мол ўн дирҳамдин кам бўлмаса, ўнг қўлин кесилур, агар иккинчи мартаба қилса, чап оёғин кесилур. Бундин кейин яна ўғирлик қилса, тавба қилғунча қамаб қўйилур. Олган мол мавжуд бўлса, эгасиға ҳайтарилур, агар йўқотиб юборилган бўлса, тўламак вожиб этасдур ("Тафсири Аҳмадий").

 40. Оё, санға маълум эмасмики, осмонларнинг ва ернинг салтанати Аллоҳғагана хосдур? Ул кимники хоҳласа азоб қилур ва кимни хоҳласа афв этур. Ва Аллоҳ хар нарсаға қодирдур.

 41. Эй расул! Ғамгин қилмасин сизни ул одамларики, югуришиб боришиб куфрға йиқилишурлар, хоҳ ул жамоадин бўлсинларки, оғизларида "мусулмоимиз" дерлар ва диллари мусулмон эмасдур; ва хоҳ алар яхудийлардин бўлсинлар; алар хўб эшитгувчилардурлар ёлғонни, эшитгувчилардур бошқалар учунки, хануз алар сизға келмадилар; ўзгартирурлар калималарни турган ерларидин бошқа ерға, алар дерлар: "Агар сизларға бу ҳукм берилса олинг ва агар бу ҳукм берилмаса, эхтиёт бўлинглар". Ва кимики Аллоҳ анинг гумроҳлигин хоҳлардур, сан анинг учун Аллоҳ тарафидин ҳеч бир нарсаға харгиз эга бўла олмассан. Алар ул жамоадурларки, Аллоҳ аларнинг дилларин пок қилишни хоҳламади, бордур алар учуя дунёда расволик, (бордур) алар учун охиратда буюк азоб.

 42. Алар ёлғонни кўп эшитгувчилардур, ҳаромни кўп егувчилардур, бас, агар алар сизнинг қошингизға келсалар, сиз алар ўртасиға ҳукм қилинг. Ё алардин юз ўгирсангиз, алар сизға хеч бир зарар еткура олмаслар. Ахар ҳукм қилсангиз, алар ўрталариға адл ила ҳукм қилинг. Аллоҳ албатта одилларни дўст тутар.

 43. Ва алар нечук сизни хоким қилурлар, ҳолбуки, алар қошларинда Таврот мавжуддурки, анда Аллоҳнинг ҳукми бордур. Бундин кейин яна ўгирилиб кетурлар — алар харгиз иймон келтирувчи эмаслар.

 44. Таҳқиқ, Биз Тавротни нозил қилгандурмизки, анда бордур ҳидоят ва нур; анинг ила пайғамбарлар ҳукм қилур эрдиларки, алар мутеъ эрдилар Аллоҳға яхудийлар ўрталарида ва ҳукм қилур эрдилар машойихлар ва уламолар, шунинг учунки, аларни сақлагувчи қарор берилиб эрди Аллоҳнинг Китобидин ва алар анға гувох эрдилар. Бас, сизлар одамлардин қўрқманг ва Мандин қўрқинглар! Ва Манинг оятларим бадалида оз бир бахони олманглар! Ва кимики Аллоҳ нозил қилган ҳукмға мувофиқ ҳукм қилмабдур, ана шуларгана кофирлардур.

 Имом Бағвий ривоят қилурларки, Хайбарда бир яҳудий эр ва бир яҳудий хотун ўрталарида зино воқе бўлди. Тавротда алар ҳақларинда тошбўрон қилмакка ҳукм қилинган эрди. Лекин аларнинг иззат ва шарафлари учун бу ҳукмни ижро қила олмадилар. Ўзаро маслаҳат қилдилар, шул Мадинада пайдо бўлғон пайғамбарнинг Китобларида бу гуноҳ учун тошбўрон йўцдур, балки қамчи ила урмак бордур. Бану Қурайза яҳудийлари ул кишиға ҳамсоядурлар ва ўрталарида муоҳида (шартномалари) ҳам бордур. Аларнингбир мунча одамларни қошлариға юбориб сўралсин: "Агар ҳамчи ила ҳукм қилсалар қабул қилинсин ва агар тошбўронға ҳукм қилсалар сақлансин", сўнгра алар келиб савол ҳилдилар. Саййиди олам пайюмбаримиз дедилар: "Сизлар манингҳукмимға рози бўлурсизларми?" Алар дедилар: "Орий", Кейин Жаброил алайҳиссалом тушдилар ва тошбўрон қилмакка ҳукм олиб келдилар. Буни эшитиб, алар аҳд ва иқрорларидин ҳайтдилар. Сўнгра аларнинг муаллим ва машҳур олимлари Ибн Сурайёни олдириб келиб, қасам бериб сўрдилар. Ул ночор иқрор қилдики, Таврот ҳукми ҳам тошбўрон кулмакдур, кейин саййиди олам ул икт яҳудийни тошбўрон крлдирдилар.

45. Ва ёзгандурмиз Биз аларға ул (Китоб)даки, жон ўрниға - жон, кўз ўрниға - кўз ва бурун ўрниға - бурун ва қулоқ ўрниға - қулоқ ва тиш ўрниға - тиш ва захмлар ўрниға -аларнинг баробари. Кимики афв этибдур, ул анинг учун каффорот бўлур. Кимики Аллоҳ нозил қилган ҳукмға мувофиқ ҳукм қилмабдур, ана шулар катта золимлардур.

  46. Ва юбордук Биз аларнинг орқаларидин Марям ўғли Исоки шул холдаки, ўзидин аввал келган Таврот Китобни тасдиқ этур ва бердик биз анға Инжилники, бор анда хидоят ва нур ва тасдиқ қилур эрди ўзидин аввалғи Китоб Тавротни ва ул хам ҳидоят ва насиҳат эрди Худодин қўрқувчилар учун.

 47. Ва Инжил аҳлиға лозимдурки, Аллоҳ анда тушурган ҳукмға мувофиқ ҳукм қилсинлар. Ва кимики Аллоҳ нозил қилган ҳукмға мувофиқ ҳукм қилмабдур - ана шуларгана фосихлардур.

 48. Ва Биз нозил қилдук сизға бу Китобники, ўзи ростдур ва рост билур ўзидин аввал тушган Китобларни ва сақлағувчидур аларни.

 "Муҳаймин" (сақлагувчи) сўзнинг маъноси кўпдур: амин, ғолиб, муҳофиз, калаҳбон ва бошқа бир неча мафҳумларни ифода қилур. Ҳар бир маъни Қуръони карим. ҳақинда содиқдур. Аллоҳ таолонинг Таврот, Инжил ва бошқа самовий Китобларға қўйган омонатлари ҳаммаси Қуръони каримда мафҳўздур ва ул Китобларда ўз замонлариға хос бўлғон хитобларни мансух қилгандур. Ва нотамом зарурий мазмунларни тамом этгандур.

 Бас, ҳукм қилинг сиз алар ўрталарида Аллоҳ нозил қилган ҳукмға мувофиқ ва тобе бўлманг аларнинг хоҳишлариға ўзингизға келган хақдин алоҳида бўлиб. Биз сизлардин ҳар қайсиларингизға хос шариат ва хос йўл бергандурмиз.

 "Саҳийҳи" Бухорийда бир ҳадис ифодасича, тамоми пайғамбарлар то пайғамбаримизға қадар бир-бирлариға. ота бир биродардурларки, ҳаммаларин усуллари бирдур ва фуруълари (шахобчалари) мухталифдур. Бу ояти шарифада шул ихтилофларға ишора қилинибдур.

 Ва агар Аллоҳ таоло хоҳласа эрди сизларни ҳаммаларингизни бир динда қилур эрди. Ва лекин (бундоқ қилмади), токи сизларға берган динда сизларни синасин. Эмди сизлар яхшиликлар тарафиға югуринглар ва ҳаммаларингизнинг қайтишларингиз Аллоҳ тарафиғагана бўлур, кейин ул сизларға хабар берурки, нима нарсада ихтилоф қилур эрдингиз.

 49. Ҳукм қилинг сиз алар ўрталарида Аллоҳ нозил қилган ҳукмға мувофиқ ва тобе бўлманг аларнинг хоҳишларнға ва сақланинг алардинки, Аллоҳ сизға нозил қилган ҳукмларнинг баъзисидин оздирмасинлар. Бас, агар алар юз ўгирсалар, билингки, Аллоҳ аларнинг баъзи гуноҳларин сабабидин аларға жазо беришнигина хоҳлар. Албатта одамлардин кўплари фосихдурлар.

 50. Оё, булар кофирлик замонидаги ҳукмни хоҳлайдурларми? Ва кимидур Аллоҳ таолодин яхшироқ ҳукм қилғувчи яхши ишонгувчилар учун?

 51. Эй мўминлар! Яҳудийлар ва насороларни ошно қилманг, алар баъзилари баъзилариға дўстдурлар. Ва сизлардин кимики аларни дўст қилса, албатта ул алардиндур. Аллоҳ золим қавмни албатта ҳидоят қилмас.

 "Авлиё" (ошно) "валий" калимасининг жамидур. Валий деб дўстни, яқинни, мададкорни айтилур, яъни, мусулмонлар яҳудий ва насоролар ила, балки тамоми кофирлар ила дўстлик алоқа қилмасинлар ва бу мақомда шул нарсани мулоҳаза тутмак лозимдурки, маволид ва мурувват, маслаҳатлар ва адл ва инсоф — булар ҳаммаси бошқа-бошқа маънидадур. Мусулмонлар агар маслаҳат кўрсалар ҳар бир кофир ила шариатға мувофиқ сулҳ ва аҳд қила олурлар. Ва адл ва инсоф ҳукми юқорида баён қилинган каби ҳар фард башарға мусулмон ва кофирға умумийдур. Ва мурувват ва ҳусни сулук ул жамоат ила дурустдурки, мусулмонларға адоватлари ва хусуматлари йўқдур. Ҳамчунонки, сураи мумтаҳанада тасриҳ этилгандур. Эмди муволот, яъни, дўстона алоқа ва биродарона таовун ҳеч бир ғайримуслим жамоат ила жоиз эмасдур, магар суратда маволид этмакки, андин Исломға ва мусулмонларнинг иззатлариға асар тушмаса.

 52. Шунинг учун кўрурсан дилларида беморлик бор жамоаники, югуришиб бориб аларға ўкирурлар ва дерлар: "Биз шундин қўрқурмизки, бизға бир ҳодиса келмасин!" Аллоҳ бир комил фатх насиб қилур ё ўз тарафидин бирор ҳукм зоҳир қилур, кейин алар ўз дилларида яширган сўзлариға пушаймон бўлурлар

 53. ва мусулмонлар дерлар: "Оё, булар ўшал одамлармики, Аллоҳға қасамёд қилиб эрдилар таъкид ила биз сизлар иладурмиз деб? Барбод бўлди ҳамма амаллари; бас, бўлдилар нуқсонға йўлиққанлар.

 54. Эй мўминлар! Сизлардин кимики ўз динидин қайтса, оз кунда Аллоҳ шундоқ қавмни пайдо қилурки, аларни Аллоҳ дўст тутур ва алар Аллоҳни дўст тутурлар, меҳрибон бўлурлар мусулмонларға, ғолиб бўлурлар кофирларға, жиҳод қилурлар Аллоҳнинг йўлида ва қўрқмаслар маломат қилғувчининг маломатидин. Бу нарса Аллоҳнинг фазлидур; ани хоҳлаган бандасиға берур ва Аллоҳ вусьатлик (бағри кенг), амаллик зотдур.

 55. Сизларнинг дўстларингиз хақиқатда Аллоҳдур ва Анинг пайғамбаридур. Ва мўминларки, намозларин ўқиб адо қилурлар ва закотларин берурлар ва алар ўзлари ожиз эрурлар.

 56. Кимики дўст билур Аллоҳни ва Анинг пайғамбарини ва мўминларни, бас, албатта Аллоҳнинг жамоаси аларгинадурлар ғолиблар.

 Қуръони карим ниҳоятда равшан бир алфоз ила эълон этурки, агар мусулмонлардин қайси бир фирқа ё жамоат, маозалло, муртад бўлиб Исломдин қайтса, андин Исломға ҳеч бир зарар етмас, балки ҳамма зарар аларнинг ўзлариға бўлур. Парвардигор аларнинг бадаллариға бошқа бир саодатманд қавмни пайдо қилурки, алар Аллоҳға ошиқ бўлурлар ва Аллоҳ ҳам аларни дўст тутар. Ва ҳам алар мусулмонларға мушфик, ва меҳрибон бўлурлар, кофирларға ҳамиша забардаст ва ғолиб бўлурлар. Қуръони тримнинг бу ЖУЗЪий ваъдаси, алҳамдулиллоҳ, ҳар аср ва ҳар даврда рост бўлиб келди. Қачон қайси бир иқлим мусулмонларидин бироз камҳимат ва ҳарис инсонлар дунё таъмида диндин муртад бўлса, Аллоҳ ўз карами ила бошқа бир жамоани Исломға дохил қилурки, илм ва ақлда алардин зиёда бўлурлар. Аллоҳ таоло йўлида Ислом учун жон нисор бўлурлар, ҳақни изҳор этмакда ҳеч бир маломат қилгувчининг маломатидин хафв қилмаслар, ҳеч бир замон аларнинг вужудларидин ҳоли бўлмас.

 57. Эй мўминлар! Дўст қилманглар ул жамоаники, аларға Китоб берилибдур сизлардин аввал, шундоқ китобийларки, масхара ва ўйин қилурлар сизларнинг динингизни ва ҳам дўст қилманглар кофирларни. Қўрқинглар Аллоҳ таолодин, агар мўмин бўлсангизлар.

 58. Ва қачон сизлар намозға чақирсангизлар, алар ани масхара учун қилурлар. Бу шунинг учунки, алар билкулли ақлсиз қавмдурлар.

 59. Сиз денг: "Эй аҳли китоб! Сизларға биздин нима нарса айб кўринур? Шундин бошқаки, биз иймон келтирдук Аллоҳға ва бизға тушурилган нарсаға ва биздин аввал тушурилган нарсаға. Бовужудики, сизлардин кўпларингиз фосиҳдурсизлар!"

 60. Сиз денг "Ман сизларға хабар бераймики, Худо қошида жазоланишда андин ҳам ёмонроқ кимдур? Ул одамики» ани Аллоҳ лаънат қилгандур ва баъзиларни маймун ва баъзиларин тўнғиз қилгандур. Ва алар ибодат қилгандурлар шайтонға. Ана шулар ёмонроқдурлар ва даражада нихоятда адашгандурлар тўғри йўлдин".

 61. Ва қачон қошингизға келсалар дерлар: "Биз иймон келтирдук". Ҳолбуки, алар куфр олиб келган эрдилар ва куфр олиб кетдилар. Аллоҳ аларнинг махфий қилган нарсаларини яхши билур.   

 62. Сиз алардин кўпларин кўрибсизки, гуноҳ ва зулм ва ҳаром емак учун югуриб боришиб, анға тушушурлар, аларнинг бу ишлари кўп ёмондур.

 63. Машойихлари ва уламолари аларнииг гуноҳ сўзини қилмакдин ва харам молни емакдин на учун қайтармайдурлар! Аларнинг бу амаллари кўп ёмондур.

 Аллоҳ қачон бир қавмни барбод қилмакчи бўлса,ул қавмнинг авомлари ҳар қисм гуноҳға ғарқ бўлурлар, хилофи шаръий ишларнинг ҳеч бир навидин бош тортмаслар. Бўйла ҳолларни кўриб турган уламо ва машойихлари тилсиз шайтон каби хомуш ўлтирурлар, жамоатни ёмон ишлардин манъ этиб, яхша ишларға амр қилмаслар. Баний Исроил қисмида бу ҳол пайдо бўлди, Худодин қўрқмадилар, дилларин паймол қцлдилар, ҳар бир номаъқул ишни ҳаё қилмай қила бердилар. Уламо ва машойихлари амри маъруф наҳи мункар қилмадилар. Дунё ҳирси ва мол тамаъси аларнинг тилларин банд қилиб қўйди, Оқибат Парвардигор азоби ила ҳалок бўлдилар. Шунинг учун Қуръони карим ва пайғамбар ҳадисларида уммати Муҳаммадияға ниҳоятда оғир суратда таъкид этилгандурки, ҳеч бир ҳолда ҳар қандоқ бир улуғ инсон ҳақида бўлса ҳам, амри бил маъруф ва наҳи анин мункар фарзини тарк этилмасинки, ниҳоятда буюк бир гуноҳдур. Ва андин бутун бир миллат барбод бўлур. 

 64. Ва яхудийлар дерлар: "Аллоҳнияг қўли боғлиқдур!" Аларнинг қўллари боғлансин ва лаънат бўлсин аларға шу сўзлари учун. Балки Анинг икки қўли очиқдур: хоҳлаган тариқада харж қилур ва ул мазмунки, сизға Парвардигорингиз тарафидин тушурилур, алардин кўпларин шарорат ва инкорларин тараққийсиға боис бўлур. Биз алар урталариға қиёмат куниға қадар душманлик ва бемеҳрлик солиб қўйдук, Ҳар қачон алар уруш ўтин ёндирмоқчи бўлсалар Аллоҳ ани ўчириб қўюр. Ва алар мамлакатда фасод қилиб юрурлар. Аллоҳ фасод қилгувчиларни яхши кўрмас.

 65. Ва агар китобийлар иймон келтирсалар ва қўрқсалар эрди ва Биз албатта афв қилур эрдук алардин аларнииг ҳамма гунохларин ва дохил қилур эрдук аларни неъмат боғлариға.

 66. Ва агар алар Тавротни ва Инжилни ва ул нарсаники, аларға Парвардигорларин тарафидин тушурилган эрди,

 Яъни, Қуръони карим ва Фурқони ҳамид,

 қоим тутиб, анға амал қилсалар эрди, албатга тепаларидин хам ва оёқ остларидин ҳам(ризқларин) ер эдилар.

 Яъни, ер ва осмон баракоти ила навозиш қилинур эрдилар.

 Алардин баъзилари тўғри йўлдин юргувчилардур.

 Чунончи, Абдуллоҳ ибн Аслом ва Ҳабаша подшоҳи Нажоший Аллоҳ алардин рози бўлсин — каби зотлар.

 Ва алардин кўплари ёмон иш қилурлар.

67. Эй расул! Парвардигорингиз тарафидин еткузинг сизға тушурилган нарсанинг хаммасиии. Ва агар бундоқ қилмасангиз, Анинг пайғомидин хеч бир нарса еткузмаган бўлурсиз, Аллоҳ сизни одамлардин махфуз сақлар, Аллоҳ кофир қавмни хидоят қилмас.

 Яъни, эй маҳбуб, сиз ўз мансаби фарзингиз бўлюн таблиғда эҳтимом ила давом этинг, сизнинг жонингиз ва иззатингизға Аллоҳ нигоҳбондур. Бутун дунё душман бўлиб сизға муқобила қилса, сизға зарар етказа олмаслар. Аллоҳ аларнинг муродларин ҳосил қалмас.

 68.      Сиз денг "Эй аҳли китоб! Сизлар хеч бир йўлда эмасдурсизлар, токи амал қилмасангиз Тавротға ва Инжилға ва ул нарсағаки, нозил қилинди сизларға Парвардигорингаз тарафидин". Ва сизға Парвардигорингиз тарафидин тушурилган нарса алардин кўпларин шарорат ва инкорларин тараққийсиға сабаб бўлур. Бас, сиз афсус қилманг бу кофир қавмга.

 Таврот ва Инжилға амал қилғувчилар Қуръони каримға амал қшлмасалар ҳаммасиға баробар амал қилмаган бўлурлар. Китобийлар Қуръони карим нўзулидин туғёнлари зиёда бўлур эрди ва куфрлари мустаҳкам бўлур эрди.

 69.       Таҳқиқ, ул зотларики иймон келтардилар ва ул жамоаки яхудийдурлар ва собиа фирқаси ва насоролар - кимики иймон келтирса Адлохға ва қиёмат куниға ва ишласа яхши
ишни, хафв аларға йўқдур ва на алар ғамда қолурлар.

 70. Тахқиқ, Биз пухта сўз олган эрдукиқ
Баний Исроилдин ва юборган эрдук аларға пайғамбарларини. Ҳар қачон бир пайғамбар аларға дилларин суймаган бир ҳукмни олиб келса, алардин баъзилари ёлғончи дер эрдилар ва баъзиларин ўлдирур эрдилар.

 71. Ва алар шундоқ гумон қилдиларки, хеч бир жазо бўлмас, андин кўр
бўлдилар ва кар бўлдилар. Кейин Аллоҳ тавбаларии қабул қилди ва алардин кўплари кейин яна кўр бўлдилар ва кар бўлдилар. Аллоҳ аларнинг қилиб турган амалларин кўриб турур.

 

Баний Исроил Аллоҳға аҳд-паймон бердилар ва аларға пайғамбарлар келдилар, лекин нафсларин хоҳишлариға мувофиқ келган ҳукмларға амал қилиб, қолганлариға мухолифат қилдилар, пайғамбарлардин баъзиларин ёлғончилар деб азият бердилар, баъзиларин Аллоҳдин қўрқмай ўлдирдилар. Сўнгра Аллоҳ аларға нажот берди ва алар тавба қилдилар. Кейин яна аввалғи ёмон ишларға қайтдилар. Ҳамиша алар шул тариқа узр ва хиёнатда ўтдилар. Парвардигор алар ҳолларин бизға аён қилиб огоҳ қилурки, сизлар ҳаргиз алар каби бўлманглар.

 72. Шаксиз кофирдурлар ул жамоаки, дедилар: "Аллоҳ Марямнинг ўғли Масиҳнинг ўзидур". Ҳолбуки, Масиҳ деган: "Эй Баний Исроил! Сизлар ибодат қилинглар Аллоҳға, ул манинг ҳам Раббимдур ва сизларнинг хам Раббингиздур! Албатта, кимики Аллоҳға шерик исбот қилур Аллоҳ ҳаром қилур анға жаннатни. Анинг жойи дўзахдур ва бундоқ эолимларға хеч бир мададкор бўлмас.

 73. Шаксиз кофир бўлдилар ул одамларики, дедилар: "Аллоҳ учнинг биридур", холбуки, биргина Маъбуддин бошқа маъбуд йўқдур ва агар булар бу деб турган сўзларидин қайтмасалар, алардин кофирликда қолганларин албатта дардлик азоб кўтар.

 74. Оё, алар яна ҳам Аллоҳға тавба қилмасларми ва андин афв талаб этмасларми? Ҳолбуки, Аллоҳ мағфират ва рахмат сохибидур.

 75. Масих Марям ўғли пайғамбаргинадур, андин илгари бир неча пайғамбарлар ўтганлар ва унинг онаси валий хотундур. Алар хар иккиси таом ер эрдилар. Боқинг, Биз нечук баён қилурмиз аларға далилларни, яна алар тескари баён борибдурлар?

 76. Сиз денг "Оё, сизлар ибодат қилурсизларми Худодин бошқа ул нарсағаки, сизларға на зафар етказа олур ва на фойда ва Аллоҳгина эшитгувчи ва билгувчи зотдур".

 77. Сиз денг: Эй аҳли китоб! Ўз динларингизда ноҳақ ғулув қилманглар (орттириб юборманглар).

 Насроний китобийлар ақидада ҳам ғулув қилур эрдилар ва амалда ҳам. Ақидада ғулувлари шулдурки, бир маҳлуҳ башарни худо эътиқод этурлар, амалда ғулувлари шулки, Худо буюрмаган раҳбоният, яъни, тарки дунёни ўзлариға лозим қилурлар ва ани бажара олмаслар.

 Ва ул жамоанинг хаёллариға эргашмангларки, алар аввал ўзлари (йўлдин) озганлар ва кўпларни ҳам оздирганлар ва туғри йўлдин адашганлар.

 Инжил ва бошқа осмоний Китобларда ширк ҳақидаги ақида йўқ эрди. Сўнгги вақтларда юноний бутпарастларға тақлид этиб, Булус буни ижод этди. Кейин насоролар шул ботил ақидада қолиб кетдилар.

 78. Баний Исроилдин кофир бўлғон жамоалар Довуд ва Марям ўғли Исо тилларида лаънат қилинди! Бу шунинг учун бўлдики, алар осий бўлиб эрдилар ва ҳаддиларидин ошиб эрдилар.

 79. Қилиб турган ёмон ишларидин бир-бирларини қайтармас эрдилар, қандоқ ёмон иш қилур эрдилар.

 80. Алардин кўпларин кўрарсизки, кофирлар ила дўстлик қилурлар. Қандоқ ёмондур ул нарсаки, алар ўзларидин аввал юбордиларки, Аллоҳ аларға ғазаб қилди ва алар азобда доим қолурлар.

 81. Агар Аллоҳға, пайғамбарларға, пайғамбарларға тушурилган Китобларға алар ишонган бўлсалар эрди, кофирларни дўст қилмас эрдилар, лекин аларнинг кўплари нофармондурлар.

 Баний Исроилдин пайдо бўлғон кофир жамоатға Аллоҳ икки буюк пайғамбар — ҳазрати Довуд ва ҳазрати Исо тилларидин лаънат юборди. Сабаби аларнинг исёнлари ҳаддин ўтиб кетишлари эрдики, бир-бирларин шариатға хилоф бўлғон амаллардин манъ қилмас эрдилар. Асри саодатдагилари эса мушриклар ила дўстлик қилурлар, аларда иймон бўлса эрди бу ишни қилмас эрдилар.

 82. Сиз мусулмонларға душманлиқда тамом одамлардин яҳудларни албатта зиёда топурсиэ ва мушрикларни ҳам ва мусулмонларға дўстликда ҳаммадин зиёда яқин ул жамоани топурсизки, алар "биз насоромиз" дерлар. Бу шунинг учундурки, аларнинг кўплари илмдўст олимдурлар ва кўплари дарвешлардурлар ва шунинг учундурки, алар мутакаббир эмасдурлар.

 83. Вақтики алар эшитурлар пайғамбарға тушурилган нарсани аларнинг кўзларин кўрурсизки, аидин ёш оқиб турур, шунинг учунки, ҳақни танидилар. Алар дерлар: "Эй Парвардигоримиэ! Бизлар иймон келтирдук, эмди бизни ишонғувчилар ила ёзғил.

 84. Ва нима бўлди бизларғаки, Аллоҳға ва бизға келган ҳақға иймон келтирмайлук ва умид қилайликки, Парвардигоримиз бизларни яхшиларға дохил қилсин".

 85. Бас, Аллоҳ бу сўзлари учун аларни шундоқ жаннатға ато қилурки, остларидин ариқлар оқиб турур, алар анда доим қолурлар ва яхшилик қилувчилар жазолари шулдур.

 Ҳақни қабул этмаак учун уч нарса монеъ бўлур: нодонлик, дунё муҳаббати ва такаббурлик. Насороларда уларнинг руҳонийлари вужудларидин нодонликва роҳиблар кўплигидин дунё муҳаббати ва дилларин мулойимлгидин кибрликлари кам эрди. Анинг учун алар Исломға бошқалардин зиёда яқинроқ эрдилар, чунончи, Рум қайсарин (подшоҳин), Миср мақвақисин (бошлиғин) ва Ҳабаш малики Нажошийнинг расули акрам ҳақларинда қилган яхши муомалалари бу нарсаға катта шоҳиддур. Саййидино Жаъфар забонларидин сураи Марямни эшитиб подшо Нажошийнинг ва

 Баний Исроил Аллоҳға аҳд-паймон бердилар ва аларға пайғамбарлар келдилар, лекин нафсларин хоҳишлариға мувофиқ келган ҳукмларға амал қилиб, қолганлариға мухолифат қилдилар, пайғамбарлардин баъзиларин ёлғончилар деб азият бердилар, баъзиларин Аллоҳдин қўрқмай ўлдирдилар. Сўнгра Аллоҳ аларға нажот берди ва алар тавба қилдилар. Кейин яна аввалғи ёмон ишларға қайтдилар. Ҳамиша алар шул тариқа узр ва хиёнатда ўтдилар. Парвардигор алар ҳолларин бизға аён қилиб огоҳ қилурки, сизлар ҳаргиз алар каби бўлманглар.

 86. Ва одамларики, кофир қолдилар ва оятларимизни ёлғон дерлар - ана шуларгина дўзахидурлар.

 87. Эй мўминлар! Аллоҳ сизларға покиза қилган нарсаларни харом қилманглар ва хаддин ошманглар. Аллоҳ хаддин ошгувчиларни дўст тутмас.

 88. Ва енглар Аллоҳ таоло сизларга берган нарсаларни, ҳалол покизасин. Ва қўрқинглар ул Аллоҳдинки, сизлар Анга иймон келтирурсиз.

 Парвардигори меҳрибон бу икки ояти шарифа ила мусулмонларни дин ва дунё саодатиға чақирур, яъни, Аллоҳ таоло ҳалол қилган. неъматларни роҳиб насронийлар каби ўзларингизға ҳаром қилманглар ва ҳалолни истеъмолда яҳудийлар каби ғулув этманглар, балки ҳар бобда ҳаддин ошмай, ҳамиша Аллоҳ таолодин хафвда бўлингларки, эътадол (ўртача бўлиш) ҳар бир яхшиликнинг калитидур.

 89.     Тутмас Аллоҳ сизларни беҳуда қасамларингиз сабабидин. Ва лекин тутур сизларнимустахкам қасамларингиз сабабидин. Бас, анинг каффороти ўн адад мухтожға таом бермакдур. Ўз аҳлларингизга берадиган таомларингиздин ўрта даражасида, ё аларга кийим бермақдур, ё бир ғулом ё чўри озод қилмакдур. Ва кимики тополмаса, уч кунлик рўзадур. Бу нарса қасамларингиз каффоротидур, хар қачои қасам ичсангизлар, қасамларингизни сақланглар. Мана шул тариқада баён қилур Аллоҳ сизларға ўз ҳукмларини, токи шукр қилинглар.

 Бир мўмин. қасамини бузган ҳолда бу уч қисм каффоротни бермок вожиб қилур: 1) ўн мискинга ўрта даражада таом берур ё бир мискинга ўн кун едирур. 2) Фитра баробарида ғалла берур ё қийматин берур, ё ўн мискинға либос берур. 3) Ё бир қул ёки чўри озод қилур, ё уч кун пайдарпай рўза тутур, агар юқоридагиларға қодир бўлмаса. Қасамни ҳафозат қилмак маъниси безарурат ҳар бир сўзға қасам ичмаслик, агар қасам ичса тоқат борича анға риоя этмак ва агар синдирса каффоротин бермакдур.

 90.     Эй мўминлар! Ҳақиқат шулдурки, шароб ва қимор ва бут ва қуръа ўқлари – булар ҳаммаси нопокдур. Булар шайтон ишларидиндур. Бас, алардин сақланинглар, токи нажот топинглар.

 91. Шайтон шунигина хоҳларки, шароб ва қимор сабабила ўртангизга душманлик ва кўнгилсизлик пайдо қилсин ва сизларни Аллоҳнинг ёдидин ва намозидин манъ қилсин. Оё, ҳозир ҳам тортилурсизларми?

 92. Итоат қилинглар Аллоҳға ва итоат қилинглар расулга ва эҳтиёт бўлинглар! Ва агар юз ўгарсангизлар, билингки, Бизнинг расулимиз фарзи еткузмакдур.

 93. Одамларики иймон келтирдилар ва яхши амаллар қилдилар, аларға гуноҳ йўқдур еб ўтган нарсалари ҳақинда. Вақтики алар қўрқсалар келажакда ва иймон келтирсалар ва яхши амалларни қилсалар, кейин яна қўрқсалар ва мўмин бўлсалар, кейин қўрқсалар ва яхши иш қилсалар ва Аллоҳ яхши иш қилғувчиларни дўст тутар.

 Шароб хусусинда авваламбор ясъалунака анил ҳамр ва-л-майсира (шароб ва қимор ҳақида савол-жавоб қилинасизлар) ояти нозил бўлиб, анинг ёмонлигини исбот этилди. Иккинчи маррада ё айуҳа-л-лазина оману лотуғаррибу-с-салот ва антум сукоро (Эй мўминлар, маст ҳолингизда намозға яқинлашмнглар) ояти. нозил бўлиб, намозға мастлик ҳолда яқин бўлишдин манъ этилди. Учинчи маррада бу ояти шарифа ила қатъий суратда. ани истеъмол қилишдин ҳар бир ҳолда манъ қилинди. Шаробни ҳаром қилинмасдин. аввал ичиб юриб ўлиб кетганларра жазо йўқдур.

 94. Эй мўминлар! Албатта Аллоҳ сизларни бироз нарса ила имтиҳон қилурки, ул қўлларингиз ва найзаларингиз анға етиб турган овдур. Токи Аллоҳ маълум қилсинки, ким кўрмай туриб андин қўрқур. Ва кимики бундин кейин ҳаддин ошса, анга бордур дардлик азоб.

 95. Эй мўминлар! Ўлдирманглар овни ўзларингиз эҳромда бўлғон ҳолларингизда ва кимики ани билиб туриб ўлдирса, анға жазо лозим бўлур, яъни, ҳайвонлардин ул ўлдирган жонворнинг мислиға тенг ила ҳукм қилур сизлардин икки муътабар одам шу шарт илаки, у Ҳарамға аталиб Каъбаға еткузилса, ё анга каффорот лозим бўлурки, муҳтожға таом едирур, ё анинг баробарида рўза тутур, токи ўз кирдорин сазосин тортсин. Аллоҳ ўтган гуноҳни афв қилгандур. Ва хар ким яна шундоқ ҳаракат қилса Аллоҳ андин ўч олур; Аллоҳ толиб ўч олгувчидур.

 96. Ҳалол қилинди сизларға дарё ови ва дарё таоми сизларнинг нафларингиз учун ва мусофирлар учун ҳам. Ва хам харом қилинди сизларга қуруқлик ови қачонки эҳромдадурсизлар. Аллохдин қўрқинглар, ул Аллохки, Анинг хузурига жам қилинурсизлар.

 Аллоҳ собиқ умматлардин суннат аҳдини имтиҳон қилган каби уммати Муҳаммадиядин Ҳудайбия воқеасида шомил бўлғон ҳазороти асҳоби киромни ҳам эҳром ҳолатда овдин манъ қилиб имтиҳон этди. Ул мавқеда шикор ҳам шу қадар кўп эдики, агар ирода қилсалар найзалари, балки қўллари ила ов қила олур эрдилар. Лекин Парвардигори меҳрибон импиҳонида шундоқ собитқадам турдиларки, бутун. дунё тарихи аларнинг мисолларин кўрсатишдин ожиз қолди. Бу имтиҳон мусулмонлардин мукаррам ҳаж вақтида, эҳром вақтида воқедур, то қиёматғача. жореъдур. Агар бир эҳромдаги киши билиб туриб овни ўлдирса, анинг учун жазо шулдурки, икки адад яхши идроқ этгувчи одамдин ул жонвор баҳосин тайин этиб билур, кейин ўшал баҳога жонвор сотиб олиб Ҳарам чегарасиға олиб бориб сўюр ва андин ўзи эмас. Ё ўшал қийматға ғалла сотиб олиб, бир муҳтожларнинг ҳар бириға садоқати фитр бириға садоқати фитр баробарида берур, ё ҳар бир мискин таоми учун бир кун рўза тутур, дарё ови хотунларға ва тамом мусофирларға ҳалолдур.

 97.     Аллоҳ Каъбани, яъни, Байт ул-Ҳарамни инсонларнинг қоим туришлариға сабаб қилди.
Ва ҳурматлик ойларни ҳам ва Каъбаға аталган қурбонликни ҳам ва бўйинларида нишон бор жонворларни ҳам. Бу нарса шунинг учунки, сизларға маълум бўлсинки, Аллоҳ осмонларда ва ер остида бор ҳамма нарсани билур ва Аллоҳ албатта ҳар бир нарсани билгувчи зотдур.

 Каъбатуллоҳ Байт ул-Ҳарамнинг муборак вужуди ва муҳтарам ойларнинг ва Каъба шарифиға аталган қурбонлик ва нишонлик жонворларнинг вужудлари дунё ва ундаги бор нарсаларнинг қиём ва саломатиға боисдур. Қачон Аллоҳ дунёни бартараф қилмакчи бўлса, бу нарсалар барбод бўлур.

 98.     Билингларки, Аллоҳнинг азоби қаттиқдур ва Аллоҳ буюк мағфират ва буюк рахмат соҳибидур.

99. Расул зиммасиға танҳо (хабар) етказиш лозимдур; бас, Аллоҳ сизларнннг ошкора ва махфий қилиб турган амалларингизни билур.

100. Сиз денгки: "Баробар ўлмаснопок нарса ва пок нарса, агарчи сани таажжубга солса ҳам нопок нарса кўплиги". Бас, Аллоҳдин қўрқинг, эй ақлли инсонлар, токи нажот топинглар.

 Парвардигор марҳамат қилурки, нопок нарсаларнинг қадри кўп бўлса ҳам, пок бир нарсанинг ози ила баробар бўла олмас. Оқил инсон фойдали ва безарар озни қўйиб, фойдасиз ва зарарли кўп нарсаға югурмас. Оқил банда Аллоҳдин қўрқур. Ва нажот абадияға тақво баракотила ноил бўлур.

 101. Эй иймонлик зотлар! Савол қилманглар шундоқ нарсалардинки, алар сизларға маълум қилинса, ранжингизға сабаб бўлур. Ва агар бу сўзлардин Қуръон тушиб турган замокда савол қилсангиз, сизларға маълум қилинур. Ўтган саволлардин Аллоҳ афв этди. Аллоҳ мағфиратлик ва ҳалимлик зотдур.

102. Сизлардин аввал бир жамоат бундоқ нарсалардин сўратдилар, кейин яна ул нарсаларға мункир бўлдилар.

103. Аллоҳ муқаррар қилмади бахирани ва на соибани ва на василани ва на ҳомийни ва лекин кофирлар Аллоҳға ёлғонни ўзларича нисбат берурлар ва алариинг кўпларин ақллари йўқдур.

 Баҳира ул жонворки, анинг сўтин бутларға атаб қўйилур ва ҳеч ким ани истеъмол қилмас. Соиба ул жонворки, ани бутларнинг номиға қўйиб юборилур, анға юкланмас. Васила ул туядурки, пайдарпай неча урғочи бола туғур, ўртада эркак бола тутас, ани ҳам бутлар номиға қўйиб юборилур. Ҳомий ул эркак туядурки, бир неча урғочи туяға ошгандур, ани ҳам. бутлар номиға қўйиб берилур.

 104. Ва қачон аларға дейилсаки: "Аллоҳ нозил қилган нарса тарафиға ва расул тарафиға келинглар", алар дерлар: "Бизға кифоя қилур ул нарсагинаки, ота-боболаримизни анда топдук". Оё, ота-боболари ҳеч нарса билмасалар ҳамми ва тўғри йўлда бўлмасалар ҳамми?

 105. Эй мўминлар! Ўз жонларингиз фикрин қилинглар, ўзларингиз йўлда бўлсангиз, адашгандин сизға зарар йўқдур. Ҳаммаларинтзнинг қайтишларингиз Аллоҳ тарафиға бўлур, кейин Ул сизларға қилиб турган амалларингиздин хабар берур.

 106. Эй мўминлар! Қачон сизлардин бирларингизға ўлим келса, ўзаро гувоҳларингиз васият вақтинда икки адад муътабар одам ўзларингиздин бўлсин ё икки адад одам сизлардин бошқа (қавмдин) бўлсин, агар сизлар мамлакатда сафар устида бўлсангизлар ва сизларға ўлим мусибати етган бўлса. Агар сизларда шубҳа бўлса, ул икки кишини намоздин кейин тўхтатинг, кейин ҳар иккилари қасам ичсинларки: "Бизлар бу қасамимиз бадалида ҳеч бир нарса баҳо олмасмиз, агарчи қариндош бўлса ҳам ва яширмаймиз Худонинг гувоҳлигиники, ул ҳолда биз албатга гуноҳкор бўлурмиз".

 107. Агар хабар топилсаки, ул икки васий ҳақ сўзни босиб қўйибдурлар, бошқа икки киши аларнинг ўрниға турсинлар, алар ҳақиқий жамоадин бўлсинлар, ўлган одамға ҳаммадин яқин бўлсинлар. Улар қасам ичсинларки: "Албатта бизнинг гувохлигимиз ул икки киши гувоҳлигидин зиёда ростдур. Бизлар ҳаддин ошмадукки, ул холда золимлардин бўлурмиз".

 108. Бунда умид бордурки, алар тўғрн гувохлик берурлар ё шундин қўрқурларки, алардин қасам олингандур, кейин ҳам қасам тўғри қилинур. Аллоҳдин қўрқинглар ва эшитинглар, Аллоҳ нофармонларни ҳидоят қилмас.

 Бу оятларнинг нозил бўлиш сабаби будурки, Мадинада Юдйил номли бир мусулмон Тамим ва Адий номли икка насроний ила савдоғарчилик учун Шом мамлакатиға равона бўлди. Шомға етғач, Юдйил бемор бўлди ва ўз молларин ном ва ададин бир қоғозға ёзиб, асбоблар ичиға солиб қўйди ва йўлдошлариға хабар берди. Вақтики беморлиғи зиёда бўлди, ул икки насроний йўлдошларит васият қилдики, ҳамма асбобларимни манинг меросхўрларимға берилсин. Алар анинг талабиға мувофиқ тамом молларин меросхўрлариға келтириб топширдилар, лекин бир адад тилло билан нақш берилган кумуш пиёлани олиб қўйдилар. Меросхўрлар моллар ичидин бир рўйхат топиб олиб, молларни анға тадбиқ этсалар, пиёла чиқмади. Кейин насронийлардин: "Юдйил бирор нарса сотиб эрдими ёки касали кучайиб, илож учун харж қилдими?" - деб сўрадилар. Алар: "Йўқ", деб жавоб бердилар. Охир бу муомала пайғамбаримиз ҳузурлариға етди, анда ул икки васийдин қасам олинди, чунка меросхўрларнинг гувоҳлари йўқ эрди. Алар: "Биз хиёнат қилмадук ва ҳеч бир нарсани яширмадук", - дебқасам ичдилар. Кейин алар фойдалариға ҳукм бўлди. Бир оз муддатдин сўнг маълум бўлдики, алар ул пиёлани Маккада бир заргарға сотибдурлар. Сўралиб эрди: "Майитдин сотиб олдук", дедилар. Таҳҳиқ вақтида аларда гувоҳ бўлмагани сабабдин икки адад насронийға қасам берилиб, алардин сотган маблағлари бир минг дирҳамни меросхўрға олиб берилди.

 109.      Ул куники, Аллоҳ хамма пайғамбарларни жам қилур, кейин аларға дер: "Сизларға нима жавоб тегди?" Алар дерлар: "Бизнинг хабаримиз йўқдур. Сангинадурсан ғайб (яширин) нарсаларни билгувчи".

 Маҳшар кунининг шиддатидин пайғамбар алайҳиссалом ҳам ғоятда мутаассир бўлурлар, билиб турган нарсаларин хусусида ҳам гумон хашятидин (қўрқинчидин) "билмадим" деб жавоб берурлар.

 110.      Вақтики, Аллоҳ Марям ўғли Исоға дер: "Ёд қилгин санға ва онангға бўлғон эҳсонимни, ул замоники Ман санға мадад етказдим муқаддас рух ила. Сан сўзлар эрдинг одамларға бешикда хам, катта бўлғонда ҳам. Ва ул замоники таълим бердим санға Китобни ва ҳикматни ва Тавротни ва Инжилни ва ул замоники, пайдо қилур эрдинг, кейин анға дам солур эрдинг, кейин ул сурат Манинг ҳукмим ила қуш бўлур эрди. Тузатур эрдинг туғма кўрни ва песни Манинг ҳукмим ила ва ул замоники тиргизур эрдинг Манинг ҳукмим ила ўликларни, Ва ул замоники, манъ қилдим сандин Баний Исроилни, вақтикн сан алар қошлариға далиллар олиб келиб эрдинг. Кейин аларнинг кофир жамоалари дедилар: "Бу равшан жодудин бошқа нарса эмасдур".

 Аллоҳ таоло ҳазрати Исо алайҳиссаломтнг зотларин муқаддас руҳ ила бўлғон алоқаларни шундоқ бир хос тариқа ва усул остиға қўйгандурки, андин ул жанобда руҳият ва тажарруб ғолибдур. Аллоҳ руҳи ила мулаққаб бўлмак болалик ва жувонлик ва ўрта ёшда баробар бир қисм сўз қилмак, Худо ҳукми ила ҳаётға қобил лойдин жасад ясамак, аню Аллоҳ таоло нафаси ила сиҳат бермак, ҳатто ўликларға Аллоҳ изни ила ҳаёт пайдо қилмак, Баний Исроилнинг нопок иродаларин тупроқға белаб осмонға кўтарилиб кетмак ва бу қадар узун муддатда ул жаноб вужуд ва ҳаётлариға ҳеч бир ўзгариш ва табаддул (алмашиш) бўлмаслш ва бундин бошқа нарсалар ҳаммаси шул хос алоқа асаридур. Буқисм тааййуди раббоний муқаддас руҳ воситаси ила тамом набийларға мартабаларию мувофиҳ, балки баъзи солиҳ мўминларға хрм бўлур. Бундоқ хислатларни фазоили ЖУЗЪийа дейилур. Эмди бундай нарсалардин қуллий фазилат ҳаргиз собит бўлмас. Қандай жойики, андин илоҳият собит бўлсин. Бас, ҳазрати руҳуллоҳ Аллоҳ таолонинг мумтоз бир бандасидурлар, маозалло, Худо эмасдурлар.

 111.      Ул замоники, Ман ҳаворийлар (Исонинг ўн икки шоғирди)ға ҳукм бердимки: "Сизлар Манға ва Манинг расўлимға иймон келтиринглар". Алар дедилар: "Биз иймон келтирдук ва Сан гувоҳ бўлки, бизлар фармонбардорлардурмиз".

 112. (Ёд қилингул замонники), ҳаворийлар дедилар: "Эй Марям ўғли Исо! Парвардигоринг осмондин бизларға дастурхон тушира олурми?" Исо деди: "Аллоҳдин қўрқинглар, агар мўмин бўлсангизлар".

 113. Алар дедилар: "Бизлар шуни хоҳлармизки, биз андин ейлук ва динларимиз қарор топсин ва яхши билайликки, албатта, сан бизға рост сўйлабдурсан ва биз анға гувох бўлайлик".

 114. Марям ўғли дуо қилди: "Эй Аллоҳ, эй бизнинг Парвардигоримиз! Тушургил бизларға осмондин неъмат дастурхонинки, ул кун бизларнинг аввалғиларимиз ва охиргиларимиз учун хайит куни бўлсин ва Сандин бир нишон бўлсин. Ва ризқ бизларға ва Сандурсан ҳаммадин яхши ризқ берувчи!"

 115. Аллоҳ деди: "Ман сизларға албатга ул (дасгурхонни) тушурурман, кимики бундин кейин хам сизлардин ношукрлик қилса, Ман анға шундоқ азоб берурманки, жахон аҳлидин хеч кимға ани бермасман".

 Баъзилар дебдурларки: "Ул дастурхон тушиб турди, кейин баъзиларнинг ношукрлигидин банд бўлди ва яқин саксон киши тўнғиз ва маймун суратиға ўтиб қолдилар".

 116. (Ва ёд қилинг ул вақтники), Аллоҳ дер: "Эй Марям ўғли Исо! Сан одамларға деган эрдингмики, мани ва манинг онамни маъбуд тутинглар Аллоҳдин бошқа?" Исо дер: "Сан покдурсан! Манға лозим эмасдурки, хаққим йўқ бир сўзни қилай. Агар ман ул сўзни қилган бўлсам, албатта ул Санға маълум бўлур. Сан манинг дилимда бор сўзни билурсан, ман санинг дилингда бор нарсани билмасман! Албатта Сан махфий сўзларни зиёда билгувчи зотгинадурсан.

 117. Ман аларға фақат ўзинг амр қилган сўзнигина дедим; бандалик қилинглар манинг хам, сизларнинг хам Парвардигорингиз бўлғон (Аллоҳға). Ва ман вақтики алар ила эрдим, алардин хабардор эрдим, вацтики Сан мани кўтардинг, Сан ўзинг алардин хабардор эрдинг. Ва Сан хар нарсадин хабардордурсан.

 118. Агар аларға азоб берсанг ўз бандаларингдурлар ва агар Сан аларни афв этсанг, албатга Сан азиз, хикматликдурсан".

 Қиёмат куни тамом пайғамбарлардин ўз умматларин ҳузурида савол қилурлар ва жавоб олурлар. Бу мақомда ҳазрата Исо алайҳиссалом зикрларин қилинурки, ул жанобни миллионлаб инсон худо даражасида билурлар. Аллоҳ ул зотдин бу ботил ақида хусусида савол қилурки: "Эй„ Исо! Оё, сан одамларға мани ва манинг волидамни ҳам Худодин бошка икки  маъбуд тутинглар, деган эрдингми?" Бу саволдин ҳазрати Исо ларза барандом бўлурлар ва бу оятларда нақл қилинган жавобларни берурлар.

 119. Аллоҳ таоло айтди: "Бу кун шундай кундурки, ростларнинг содиқликлари аларға фойда берур. Аларға шундоқ боғлар ато қилинурки, остларидин ариқлар оқиб турур, алар анда хамиша қолурлар". Аллоҳ алардин рози бўлур ва алар ҳам Аллоҳдин рози бўлурлар. Ана шулдур буюк муродға етиш.

 120. Аллоҳғагина хосдур осмонларнинг ва ернинг ва аларда бор нарсаларнинг подшохлиги ва Ул ҳар нарсаға қодирдур.

Орқага Олдинга