loader
Foto

Рим папаси бўлган Юҳанно VIII аёл бўлгани ростми?

Инсоният тарихида жуда кўп сирли саҳифалар бор. Баъзан сир бўлмаслиги лозим бўлган жойларда ҳам сирли нарсалар бўлгани ажабланарли... Узоқ ўтмишнинг 9 асрларида Бенедект моностирида Юҳанно Лонглуа исмли янги роҳиб пайдо бўлади. Унинг отаси рухоний бўлиб, Юҳанно исмлик ўғлоннинг ҳам хотираси кучли бўлган. Эшитган нарсаларининг барчасини бир зумда хотирасида сақлаб қолар экан. Афинанинг фалсафа мактабини битиргач Римга келади ва керакли алоқаларни ўрнатади. У билан мулоқатда бўлганларнинг барчаси унинг ақли ва заковатига тан беришади.

Аста-секин мансабии юқорлаб борди. Молия, иш юритиш ҳужжатлари ва бошқа кўп масалалар унинг ваколат доирасига кирди. Папа Лев IV унинг ишларидан жуда мамнун эди ва миннатдорчилик эвазига уни кардинал қилиб кўтарди. Папа ўлим тўшагида ётганида Юҳаннони янги папа этиб сайлашга тавсия қилди. Шундай қилиб Юҳанно Лонглуа Рим папасига айланиб, ўзига Юҳанно VIII деган исмни танлади.

855 йил, ҳамма нарса унинг сайланишига қарши эди, гўё. Табий офатлар кўпайган, Франция жанубини чигирткалар босган, Италияда эса зилзила рўй берди. Янги папа булардан жуда қўрқиб юрди. Бундан ҳам у кийиниша ёрдам берадиган камердинеридан жуда қаттиқ қўрқар эди. Сир очилиб қолишини яхши тушунар эди.

Понтификларнинг расмий рўйхатларини очар экансиз Юҳанно VIII исм-шарифини топмайсиз. Лев IV сўнг Бенедикт III келади. Бироқ, айтишларича, бу атайин қилинган экан. Юҳаннонинг аёл экани маълум бўлгач Бенедикта III папалик даври сунъий равишда икки йилу беш ойга чўзиб қўйилган.

Камердинер эса, сирни биладиган ягона одам бўлиб, сирни ошкорлик қилмаслик эвазиша папанинг ўйнашига айланган. Римда ўлат бошланиб папа Юҳанно VIII хоч юриши ибодатига бошчилик қилиши керак эди. Рухонийлар кийдиган либос остида Агнессанинг (Юҳаннонинг асл исми) тўққиз ойлик ҳомила экани яширинган эди. Юзининг рангсизлиги ва зўрға қадам ташлаб юриши кўпчилик учун ғалати бўлган. Тўсатдан кутилмаганда тўлғоқ бошланиб, у халойиқ олдида туғиб қўйади. Ҳайратдан ёққа ушлаган халқ ғазабидан она ва болани тилка-пора қилиб ташлайди.

Папани текшириш курсиси

Ҳозирги кунда баъзи тарихчи ва черков вакиллари черков обрўсини сақлаш мақсадида бу воқеалар уйдирма, афсона экани айтиб, бу шармандали воқеаларни рад қилмоқчи бўлади. Аммо, XIV—XV асрларда аёл папа тарихий шахс ҳисобланиб, унинг мавжуд бўлганлиги ҳақида ҳеч қандай шубҳалар бўлмаган. Унинг ҳайкали бир вақтлар Сиенадаги кафедрал соборида жой олган эди. Унинг ҳайкали 1634 йилгача бошқа папалар ҳайкаллари билан бирга турган. Аммо папа Климента VIII талаби билан мазкур ҳайкал папа Захария ҳайкали қилиб қайта ишланган. Рим черковининг обрўсини сақлаш учун ва черковни насроний диндорларига исмат ҳолатида деб кўрсатиш учун аёл папа воқеаларини ёлғон, афсона дейилишига уринишлар бор халос. Ҳайкал ва шу воқеа билан боғлиқ бошқа нарсаларни йўқ қилишга қаттиқ ҳаракат қилишди, аммо янги папа сайланганидан сўнг янги папакни махсус курсига ўтқазиб, унинг жинсий аъзоларини ушлаб кўриш учун ясалган ости тешик курсисини йўқ қилишни эсларидан чиқаришди. Бўлмаса, курси ва папаларнинг жинсий аъзоларини текшириш одат қаердан келиб қолди, дейсиз. Ҳозиргача шу одат сақланган.

Констанс собори олдида ўз эътиқодларини ҳимоя қилган машҳур диний ислоҳатчи Ян Гус аёл папа ҳақида гапирганида ҳам ҳеч ким унинг гапларига эътироз қилмаган эди. "Икки йил ва беш ой аёл киши папа бўлган даврида, деди Гус, - черков раҳбар ва пешвосиз бўлди...", яна деди "черков исмат ҳолатида эканлиги айтилади, аммо халойиқ олдида бола туғиб қўйган папанинг аёл бўлиб чиққани черковда исмат йўқлигининг далил эмасми?" Констанс соборида иштирок этаётган йигирма икки кардинал, қирқ тўққиз епископ ва икки юз етмиш икки руҳоний бу гапларга қарши бирон нарса дея олмадилар, улар ўз сукутлари билан аёл папанинг мавжуд бўлганлигини тасдиқлаб бердилар.

1974 йил ва 2009 йиллар бу воқеаларга бағишланган кинофильмлар ҳам ишлаб чиқилди.

Абу Муслим