loader
Foto

Хитой ялпи ички маҳсулоти билан боғлиқ уч муаммо

Тўғри, бундай пессимистик баҳога ҳамма ҳам рози эмас, лекин Хто иқтисодиётида аслида нималар рўй бераётгани ва ЯИМ ҳақида расмий маълумотларни қанчалик тўғри деб қабул қилиш мумкинлиги ҳақида тортишувлар бир лаҳза ҳам тўхтаётгани йўқ.

Бундай шубҳалар шу сабабли юзага келадики, Хитойда расмий маълумотлар иқтисодий воқеликлар билан тобора катта фарқ қилмоқда. Хитой миллий статистика бюросининг таъкидлашича, ўтган йилнинг ҳар бир чорагида иқтисодий ўсиш 6,5%ни ташкил қилган. Бу кўрсаткич Хитой сўнгги қирқ йилда намойиш этган улкан рақамлардан кичик, лекин барибир ҳайратда қолдирмаслиги мумкин эмас.

Бироқ, ишбилармонлар, иқтисодчилар ёки таҳлилчилар билан суҳбатда маълум бўлишича, Хитой иқтисодиётининг ўсиш суръати юқори бўлган биронта тармоғини топиш қийин. Деярли барча суҳбатдошлар оғир шароитлар, банкротлик ҳолатларининг кўпайиши, фонд бозори қулаши ва пессимистик тахминлар ҳақида шикоят қилмоқдалар. Хитойда яшаб келаётган ўн саккиз йил мобайнида мен ҳеч қачон иқтисодий вазиятдан бундай норозилик кўрмаганман.

Хавотирли кайфиятлар талабалар муҳитига ҳам кириб борди. Кеча бир талаба менга сўнгги семестр давомида пул муаммоси бўлган ўқувчилар сони сезиларли даражада ошганлигини ва шунинг учун университет веб-сайтида телефон, компьютер, кийим-кечак ва бошқа кўп нарсаларни сотиш ҳақида эълонлар жойлаштирилганини айтиб берди. Ўтган йил мобайнида бундай эълонларнинг сони сезиларли даражада ошди - бу ҳақда ҳамма гапиради. Бошқа университетларда ҳам вазият шунга ўхшаш. Кўриниб турибдики, паст ва ўрта даромадли оилалар ҳозирги кунда болаларига аввалгига қараганда камроқ пул жўнатмоқдалар.

Бундай сурат йилига 6,5% ўсиб бораётган иқтисодиётдан кутилган нарса эмас. Хўш, Хитой ялпи ички маҳсулотининг ўсиш суръати нимани англатади? Маълум бўлишича, Хитой ялпи ички маҳсулоти бўйича расмий маълумотни таҳлил қилганда, учта бутунлай бошқача муаммоларни ҳисобга олиш керак бўлиб, уларни асло адаштирмаслик керак.

ЯИМ нимани ўлчайди?

Дастлабки муаммо ЯИМ кўрсаткичининг моҳияти билан боғлиқ бўлиб, нафақат Хитойга, балки бошқа, айниқса, ривожланган мамлакатлар иқтисодиётига ҳам дахлдор. Энг янги технологияларни фаоллик билан қўллаётган тармоқлар мавжуд бўлган мамлакатларда улар ишлаб чиқарадиган қиймат тўғри ҳисоб юритиш имкони йўқлиги сабабли доимий равишда муносиб баҳоланмайди.

Умуман олганда, ялпи ички маҳсулот реал иқтисодий қийматни яратишни ўлчаши назарда тутилади. Мисол учун, агар мамлакат ялпи ички маҳсулоти йил мобайнида 5 фоизга ўсган бўлса, бу мамлакатнинг жорий йилда ишлаб чиқарилган бойлиги ўтган йилга нисбатан 5 фоизга кўпдир. Бошқача айтганда, мамлакатнинг қарзга хизмат кўрсатиш қобилияти 5 фоизга ошган деб тахмин қилиш мумкин - аслида ҳам худди шундай.

Бироқ, мамлакат яратган иқтисодий қийматни аниқ ўлчаш имконсиздир, чунки ЯИМ - ўлчашга уринилаётган нарса ҳақида фақат тахминий баҳодир. ЯИМни ҳисоблашда иқтисодчилар маълум миқдордаги маълумотларни ҳисобга олишга келишиб олдилар, уларнинг умумий миқдори жами ЯИМ деб, яъни маълум бир мамлакат ишлаб чиқарадиган барча қийматларни ҳисобга олган ҳолда қабул қилинади.

Албатта, қиймат яратадиган ҳар қандай фаолият тури ҳам ҳисобга олинмайди. Мисол учун, агар сиз дўстингизга чет тилини бепул ўқитадиган бўлсангиз, сиз ЯИМни эмас, балки мамлакат фаровонлигини оширасиз. Агар у сизга пул тўлаётган бўлса, мамлакат ялпи ички маҳсулоти сизнинг пулингиз миқдорига, сиз ўзингизнинг тўлашингиз ёки бермаслигингиздан қатъи назар, мамлакат фаровонлигининг ўсишига ҳисса қўшасиз. Бошқа томондан, ялпи ички маҳсулотни ҳисоблашда ҳисобга олинадиган ҳар қандай фаолият ҳам қиймат яратмайди: ҳеч қаерга олиб бормайдиган фойдасиз кўприк ЯИМни ҳақиқатда зарур бўлган кўприк билан бир хил миқдорда кўпайтиради.

Албатта, ҳар қандай тахминий иқтисодий кўрсаткич камчиликлардан холи эмас, аммо жиддий савол туғилади: агар ЯИМ жуда номукаммал бўлса, ундан қандай фойда бор? У ҳақиқатан ҳам иқтисодиёт яратган барча қийматларни акс эттира оладими? Бу муаммо ҳамма жойда бор, бироқ Хитойда ноишлаб чиқариш тармоқларига улкан сармоялар туфайли ЯИМни ҳисоблашда кўпроқ эътиборга олинади, лекин у мамлакатнинг фаровонлигини ошириш ёки қарзларни тўлашга қодир эмас.

Хитой ЯИМ ҳақида маълумотлар қанчалик аниқ?

Иккинчи муаммо Миллий статистика бюроси ходимлари ЯИМни аниқлашда ҳисобга олинадиган кўрсаткичларни қанчалик пухта ва виждонан ҳисоблаб чиқиши билан боғлиқ. Улар маълумот тўплашда якуний натижага таъсир этадиган тизимли хатоларга йўл қўймайдиларми (ошириш томон ўзгартиришни қандай аниқлаш мумкин)? Ёки, эҳтимол, улар раҳбариятга ёқиш учун атайлаб ёлғон маълумот берадилар?

Ишончим комилки, Хитой иқтисодиёти ҳақидаги маълумотлар кескин ўзгаришларни юмшатиш учун бузиб кўрсатилмоқда. Қолган нарсаларда Миллий Статистика бюроси, одатда - ҳеч бўлмаганда яқин вақтга қадар умум қабул қилинган қоидаларга амал қилган  ва ЯИМни у ёки бу даражада аниқ ҳисоблаб чиқарди. Гарчи бунга аниқ ишонч бўлмаса-да: юқорида айтиб ўтилганидек, Хитой иқтисодиётининг ЯИМ 6,5% ўсадиган мамлакатдан кутиш мумкин бўлган даражада ривожланадиган ҳеч бўлмаса битта тармоғини топиш қийин. Бундан ташқари, сўнгги йилларда ЯИМ ўсиши кўрсаткичларини бошқа иқтисодий кўрсаткичлар билан мувофиқлаштириш тобора қийинлашиб бормоқда (мисол тариқасида иқтисодчилар Боб Барбер ва Инҳао Ҳунинг сунъий йўлдош тасвирларини ўрганиш натижаларига таянадиган мақоласини келтириб ўтиш мумкин).

Бундан ташқари, мен ҳурмат билан муносабатда бўлган одамлар, масалан, J Capital компаниясидан Энн Стивенсон-Янг расмий маълумотларнинг ҳақиқийлигига шубҳа билан қарайдилар ва Хитой иқтисодиётининг реал ўсиши асосан маълум бир босқичда ахборот маълумотларини йиғиш сохталаштирилганлиги сабабли анча паст бўлади деб таъкидлайдилар. Нима бўлганда ҳам, агар статистикачилар ўлчаши лозим бўлган ва улар ҳақиқатда ўлчайдиган нарсалар ўртасида сезиларли фарқ мавжуд бўлса, улар рақамларни қанча вақт давомида ошириб кўрсатишни давом эттириши ва ниҳоят қачон тузатиш киритилишини башорат қилиш жуда қийин.

Хитой ЯИМ – фаровонликми ёки сиёсий ирода?

Учинчи муаммо кам сонли мамлакатларга тааллуқли (Хитой бугунги кунда асосий мисолдир), лекин шу сабаблан унинг жиддийлиги пасаймайди. Буни қуйидагича ифодалаш мумкин: ЯИМ ҳақиқатан ҳам иқтисодий фаоллик кўрсаткичи функциясини бажарадими? Хитойда расмий ЯИМ иқтисодиётнинг самарадорлигини акс эттирмайди; у Пекиннинг фикрига кўра, иқтисодиётга зарурий ўзгаришлар қанчалик тезроқ киритилиши мумкинлигини кўрсатади. Бунинг сабаби шундаки, Хитойда ЯИМ бошқа кўпчилик йирик иқтисодиётларга қараганда бошқа бир нарсани англатади.

Кўпгина мамлакатларда ЯИМ аниқ бўлмаса-да, ишлаб чиқариш ҳажмининг ўлчами сифатида хизмат қилади. Бошқача қилиб айтадиган бўлсак, иқтисодиёт ўз йўлида ривожланаверади ва муайян вақт ўтганидан сўнг статистиклар иқтисодчилар мос келувчи ҳисоб-китобларга киритишни лозим топган кўрсаткичларни ўлчайдилар ва маълум бир даврда ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши бўйича ҳисобот шаклида натижани тақдим этадилар.

Хитойда ҳаммаси бошқача. Бу ерда ялпи ички маҳсулотнинг ўсиш суръати олдиндан белгиланади ва уларга эришиш учун маҳаллий ҳокимият органлари, шу жумладан, турли хўжалик юритувчи субъектлар иқтисодий фаолиятни амалга оширадилар, улар қоидага кўра, қарз бериш ҳисобига билан молиялаштирилади. Хитой қарзларга хизмат кўрсатишга қодир бўлиб, самарасиз активларни ҳисобга олишни кечиктириши, ҳукумат эса ўзи хоҳлаган ҳар қандай ўсиш суръатига эришиши мумкин.

Аммо бу ёндашув ЯИМнинг маъносини ўзгартиради. Хитойда расмий маълумотлар унга кўра иқтисодий ўсишдан кўра сиёсий ниятларни акс эттиради. Ҳар қандай тизим назариячисига маълумки, кириш маълумотлари тизимнинг маҳсулдорлиги ҳақида ҳеч қандай маълумот бермайди. Шунинг учун таҳлилчилар ЯИМ бўйича расмий маълумотлар асосида Хитой иқтисодиётининг ҳолати ҳақида гапирганда тизимлар нуқтаи назаридан оддий хатога йўл қўйишади - тизимнинг кириш маълумотлари самарадорлик ҳақида эмас, балки фақат операторларнинг мақсадлари ҳақида мулоҳаза юритиш имконини беради.

Амалий жиҳатдан бу шуни англатадики, Пекин йўналишни белгилаб берганидан кейин, маҳаллий ҳокимият ўз мақсадларига эришиш учун иқтисодий фаолиятни рағбатлантиришлари керак. Агар бу натижа берган бўлса, ҳеч қандай муаммо бўлмасди, ваҳоланки, бу ҳолатда ишлаб чиқариш кўлами ва белгиланган мақсадлар орасида ажойиб бир хиллик бўлар эди. Бироқ, афтидан, ялпи ички маҳсулотнинг ўсиш суръати доимо олдиндан белгиланган мақсадлардан ортиқ бўлиб, ўн йил олдин айнан шундай ҳолат юз берарди ҳам.

Бироқ агар иқтисодий фаолият самарасиз бўлса, Хитойнинг бошқа мамлакатлардан фарқли ўлароқ, фақатгина иккита шартни ҳисобга олган ҳолда, ЯИМнинг қандай ўсишини олдиндан аниқлашга қодир бўларди. Биринчидан, бюджетда қатъий чекловлар бўлмаслиги керак – шунда иқтисодиёт субъектлари йиллар мобайнида самарасиз фаолият олиб бориши мумкин. Иккинчидан, тўпланиб қоладиган ёмон қарзлар ҳисобдан чиқарилмаслиги керак. Иккала шарт ҳам бажарилганда, масалан, Хитойда бўлгани каби, қарзга хизмат кўрсатиш учун етарли имкониятлар мавжуд бўлса, ЯИМ ўсиши бўйича ҳар қандай мақсадларни белгилаш ва уларга эришиш мумкин.

Қолаверса, бундай мақсадлар ЯИМ акс эттириши (идеал бўлмаса ҳам) лозим бўлган мамлакатнинг реал иқтисодий ўсиши ҳақида ҳеч нарса демайди. ЯИМ ўсиши натижа эмас, кириш бўлса, у иқтисодиёт ҳолатини акс эттирмай қўяди.

Хулоса

Хитойнинг ўсиш суръати ва унинг ЯИМ кўрсаткичлари билан боғлиқлиги ҳақида тортишувлар ҳали-бери якун топмайдиган кўринади. Хозирча мутахассислар Хитой иқтисодиёти ялпи ички маҳсулот маълумотлари асосида фикр юритадиган даражада кучли эмас деган фикрга қўшиладилар. Шубҳа қиламанки, фақат кам сонли етакчи иқтисодчиларгина Хитой иқтисодиёти ЯИМ ўтган йили 6,5%ни ташкил қилган ва бу йил яна 6%га ўсадиган мамлакатдан кутиш мумкин бўлган даражада кучли деб ишонадиган даражада узоқни кўра олмайди (қанчалик ғалати бўлмасин, Хитойнинг ўзидан кўра кўпроқ ундан ташқарида).

Хитой иқтисодиётининг муаммолари жуда катта бўлиб, мамлакат раҳбариятига катта ташвиш туғдиради. Шундай экан, ЯИМ бўйича расмий маълумотлар биз ўйлаганимизжек,  акс эттириши лозим бўлган нарсаларни акс эттирмаслигини тушуниш учун жуда ўта зийраклик талаб қилинмайди. Шунга қарамай, айрим иқтисодчилар буни ҳали ҳам тушунмаганлар ва кўпинча юқорида санаб ўтилган муаммоларни ҳисобга олган ҳолда ўз ёндашувларини ўзгартиришдан бош тортадилар.

Яқинда менинг қўлимга бир ҳисобот тушди, унда муаллиф Хитой харид лаёқати паритети (ХЛП) бўйича ҳисобланган ЯИМ бўйича дунёда биринчи ўринга чиқиб олгани ҳақида мулоҳаза юритган. Бироқ, Хитой статистикасига танқидий муносабатда бўлган ҳар қандай киши, Хитойнинг ялпи ички маҳсулотини ХЛП бўйича қайта ҳисоблашга ҳаракат ҳам қилмайди – бундан ҳеч қандай маъно йўқ. Мен Хитойнинг ХЛП бўйича тузатиш киритилган ЯИМ ҳақида маълумотлари бошқа мамлакатлар бўйича мос келадиган маълумотлардан аниқлик даражаси паст демоқчи эмасман. Бироқ, улар маънога эга эмас, чунки Хитойнинг ЯИМ бўйича расмий маълумотлари асосида ҳисобланган ҳар қандай нисбат фақатгина ушбу маълумотлар реал иқтисодиёт билан боғлиқ бўлган даражада ёки ЯИМ ўсиши ифодалайдиган нарсалар  билан боғлиқ бўлган маънога эга. Лекин жуда камчилик ишонади.

Асосий моҳият шундаки, агар Хитойнинг ЯИМ бўйича расмий кўрсаткичлари иқтисодиётнинг ҳақиқий ҳолатидан фарқ қиладиган бўлса, бу номувофиқлик учта мутлақо турли шаклда ифодаланиши мумкин. Таҳлилчилар кўпинча бу уч шаклни адаштириб юборадилар. Мисол учун, мен кўп марта айтганманки, агар Хитойнинг ялпи ички маҳсулоти бошқа мамлакатларда бўлгани каби ҳисобланса, унинг ўсиш суръати расмий рақамларнинг ярмини ташкил қилган бўларди.

Буларнинг барчаси мен Пекин маълумотни сохталаштиради деб ҳисоблайман дегани эмас, йўқ, мен бундай деб ўйламайман. Менимча, асосий муаммо шундаки, расмий Хитой ялпи ички маҳсулоти унинг фаолиятининг натижаси эмас, балки иқтисодий тизим учун асосий маълумотлар ҳисобланади. Хитойни ЯИМ даражаси бўйича бошқа давлатлар билан таққослаш мумкин бўлиши учун бу кириш маълумотларига қандайдир муҳим натижани - мисол учун, ўша даврда ёмон қарзлар миқдорини ҳисобга олган ҳолда тузатиш киритиш керак, лекин аслида улар Хитойда ҳисобдан чиқарилмайди. Агар уларни Хитой ЯИМнинг номинал ўсиш суръатидан чиқариб ташлайдиган бўлсак, тузатиш киритилган рақамлар, афтидан, иқтисодчилар ЯИМ деб атайдиган нарсага кўпроқ ўхшаш бўлади.

Манба: carnegie.ru

Абу Муслим таржимаси